Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 28.01.2026 11:00
      • Афғонистон
      • 3:0
      • Саудия Арабистони
      • 28.01.2026 13:00
      • Япония
      • 6:2
      • Австралия
      • 28.01.2026 15:00
      • Эрон
      • 4:1
      • Малайзия
      • 28.01.2026 17:00
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Тожикистон
      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • -:-
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • -:-
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • -:-
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • -:-
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • -:-
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • -:-
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • -:-
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • -:-
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • -:-
      • Аталанта

ЕЧЛда навбатдаги даҳшат: "Бенфика" "Реал" дарвозасига 90+6-дақиқада дарвозабон томонидан киритилган гол эвазига 24-ўрин билан плей-оффга чиқди [77]

ZO'R TV бугун ЕЧЛнинг қайси ўйинини жонли намойиш этиши маълум бўлди (фото) [57]

ЕЧЛ. "Барселона" йирик ғалаба билан кучли саккизликдан ўрин олди [21]

Футзал. Осиё кубоги. Ўзбекистон илк турда Тожикистон билан нурсиз дуранг ўйнади [16]

Шайхлар Дембеле трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди [14]

«Реал» «Челси» юлдузини келаси ёздаги асосий нишонлардан бири сифатида белгилади [10]

Лапорта "Барселона"га Альваресни олиб келишни орзу қилмоқда, Деку эса арзонроқ вариантларни кўриб чиқмоқда [9]

"Барселона" бу трансфердан воз кечди [8]

"Манчестер Сити" - "Галатасарой". Абдуқодир Ҳусановга ҳимоя марказида ким шерик бўлади? (Тахминий таркиблар) [7]

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» - «Галатасарой». Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 21 52
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 21 44
4 Вильярреал 20 41
5 Эспаньол 21 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 21 25
10 Жирона 21 25
11 Эльче 21 24
12 Севилья 21 24
13 Атлетик Бильбао 21 24
14 Валенсия 21 23
15 Алавес 21 22
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 20 17
20 Реал Овьедо 21 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Леванте 3-2 Эльче
21-тур Райо Вальекано 1-3 Осасуна
21-тур Валенсия 3-2 Эспаньол
21-тур Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
21-тур Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
21-тур Атлетико 3-0 Мальорка
21-тур Барселона 3-0 Реал Овьедо
21-тур Реал Сосьедад 3-1 Сельта
21-тур Алавес 2-1 Бетис
21-тур Жирона 1-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Стартдаги ажабтовур кашфиёт ёхуд яна «Арсенал» ҳақида...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Доимо АПЛнинг янги мавсум бошланиши арафасида «Арсенал» истеҳзоларга сабаб бўларди....

Ниҳоят, бу шўрлик жамоа 1-ўриндан жой олди, ҳатто рўйхат ҳеч қайси жамоа очколарга эга бўлмаган, алфавит бўйича тузилган бўлса ҳам майли. Бироқ мавсум бошланиб, 7та тур (хўп, 6,5 бўла қолсин) ортда қолган бўлса ҳамки, «Арсенал» яққол пешқадамлигича қолмоқда. 6 ғалаба ва сафардаги «МЮ»дан қабул қилинган мағлубият.

Ҳозир «Тўпчилар» ҳар бир учрашувда фаворит мақомида ўйнаб, ҳаққоний равишда очколар олишмоқда. Яқин ўтмишда жамоага ана шу барқарорлик етишмаётганди. Атиги бир йил муқаддам янги асрда илк бора еврокубок мусобақаларидан четда қолди, кейин мавсумни 3та мағлубият билан бошлади. Ўшанда Артетага чиқиш эшиклари кўрсатилиши аниқдек туюлганди. Лекин Микель ҳеч қаёққа кетмади, жамоа инглиз футболининг казо-казолари сафига қайтди. Хўш, ниманинг ҳисобига жамоа ижобий томонга ўзгарди?


1. «Арсенал» футболчилари ўсмоқдалар

Бу муваффақиятнинг асосий сабабларидан бири. Рэмс­дейл «Арсенал» либосини кийиши биланоқ Англия терма жамоасида дебютини нишонлади. Тўғри, бу масалада Сакачи, деган савол билан ҳазиллашиш мумкин. Мартинелли Бразилиянинг «D» сериясидан келди-ю, бошланғич таркибга михланди-қолди.

Ўта сезилмайдиган шиддатни Салиба намойиш этди. Сезилмаслигининг боиси шуки, у «сургунлар»дан «мулла» бўлиб қайтди. У ўз хатолари туфайли рақибларига голлар совға қилишни тўхтатишдан ташқари, ўзи гол урадиган бўлиб қолди. 7та ўйинда 2та гол - ҳимоячи учун аъло кўрсаткич!

Жакадаги шиддатли тараққиёт хусусида бутун бир китобни ёзиш мумкин. Унинг жорий мавсумдаги барча кўрсаткичлари касбдошлариникидан юқори.

Дебютини юксак савияда нишонлаган Эдегор энди сардорлик боғичи билан майдонга тушмоқда.


2. Дарчанинг сўнгги кунларидаги самарали келишувлар

Жезус - идеал харид. Бугунги «Арсенал»нинг энг яхши ўйинчиси. Ҳа, аввалига унинг олдинги чизиқда қандай ўйнаши шубҳа остида эди, чунки Гвардиола уни вингер позициясига қайта тайёрлаганди. Зинченко ҳозирча ажойиб таассурот қолдирмоқда. Жароҳат олмаганида, янада яхшироқ ўйнарди. Фабиу Виейра - Эдегорнинг ўринбосари, лекин майдонга тушиши билан ажойиб гол урди. 

Охирги икки трансфер дарчалари таҳлил этилса, Эдегор, Рэмсдейл, Мартинеллилар ёнига Бен Уайтни қўшиш мумкин. Томас Парти - жамоанинг ҳал қилувчи ўйинчиси. Пепенинг 80 млн. евролик трансфери каби омадсизликлар энди такрорланмаяпти.


3. «Арсенал»да бир-бирининг ўрнини тўлдириш хислати пайдо бўлди

Охирги йилда жамоанинг бир қатор аъзолари ўз позицияларини ўзгартирдилар. Универсаллик хислати эвазига Бен Уайт ҳимоя чизиғининг ўнг қанотига ўтди. Жака марказдан ташқари, чап қанотда ҳам ишончли тўп сурмоқда. «Тўпчилар»нинг ўйин давомида жой алмашишлари алоҳида эътирофга лойиқ. Мартинелли ҳимоя чизиғидаги шерикларига кўмаклашади, «Брентфорд»га қарши ўйинда Сакада ҳам шундай ҳаракатларни кўрдик. Жезус эса айнан шу хислати эвазига жамоадошларини қулай вазиятга олиб чиқмоқда. ГолҚпас тизимида у 7 (4}3) балл билан фақат Холанддан 12 (11}1) ортда бормоқда.


4. ЕЧЛ йўқ, ЕЛда эса 2-таркиб билан ўйнаш мумкин

Ўтган мавсумда еврокубок мусобақаларидан четда қолгани ва Англия Кубоги турнирини барвақт тарк этгани «Арсенал»га анча қўл келганди. Ана шу эркинлик эвазига дастлабки 8 турдан кейин 12-ўринда турган жамоа мавсумни етакчи квартетда якунлади.

Энди «тўпчилар»га барча рақобатчиларга нисбатан («МЮ»дан ташқари) ЕЧЛда иштирок этмаётганлиги ёрдам бермоқда. «Тоттенхэм», «Ливерпуль» ва «Челси» нуфузли мусобақа туфайли куч йўқотаётган (фақат «Ман.Сити» хотиржам ўйнамоқда) паллада «Арсенал» 2-таркиби билан ЕЛда муваффақиятли тўп сурмоқда.


5. Жамоа ностандарт юришларни ўйлаб топмоқда

«Арсенал» муваффақиятни таъминлаётган 4х2х3х1 схемасини ўзгартирмаган бўлсада, мураббийлар штаби доимо қандайдир янги ечимларни ўйлаб топмоқда. «МЮ»га қарши баҳсда жамоа ғайри-табиий жарима зарбасини намойиш этди:

Эдегор нигоҳлари билан тўпни жарима майдончаси ичига йўллашини кўрсатиб, кейин тўпга назар ташлади. Лекин «МЮ» ҳимоячилари ўз дарвозалари томон йўл олишганида, у тўпни жарима майдончаси ташқарисидаги ярим айланага йўллади. У ерда ёлғиз қолган Сака тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Гол ура олмади, лекин ўйланган режа чакки эмасди.


6. Интизомга муносабат ўзгарди

Ўтган мавсум жамоада бир қатор муҳим ўзгаришлар юз берди. Клуб раҳбарияти мавсум ўртасида Обамеянгни таркибдан четлатди. Қизиғи шундаки, сал аввалроқ сардор билан шартнома муддати узайтирилганди. Ундан аввалроқ клуб Гендузи билан алоқани узганди. Жака билан боғлиқ вазият ҳам мақтайдиган даражада эмасди, лекин у жамоада қолди. Эмери кетганидан кейин, ярим ҳимоячи ва Артета ўртасида келишмовчиликлар кузатилмади. Аксинча, мураббий швейцариялик шогирдига сардорлик боғичини қайтарди. Ҳозир Гранит сардорнинг 1-ўринбосари, Эдегор майдонга тушмаса, боғич уники.


7. «Арсенал» ўз ўйинини топиб олди, баҳсни дадил ўтказмоқда

Сўнгги банд - аввалгиларининг давоми. Унда футболчиларнинг ўзига хос хислатлари ва ўйин услуби аҳамиятли. «Арсенал» очиқ-ойдин, ҳужумкор ўйиндан чўчимайди. Бу борада Артетани «Сити»дан нусха кўчирганликда айблаш мумкин. Ахир у Гвардиоладан таълим олган.

Таққослаш учун мисол оладиган бўлсак, «Тоттенхэм» ҳатто «Ноттингем Форест»га қарши ҳужум тактикасини қўллаши мумкин. Эҳтимол, Контенинг тактикаси охир-оқибат кўпроқ очколарни келтираётгандир. Лекин «Тўпчилар»нинг мафтункор футболи ўйинчиларнинг ўзларига ҳам ҳузур бағишлайди. Рэмсдейл ҳозир АПЛнинг энг дадил дарвозабони, ғайрати жўш уриши учун у рақиб жамоа мухлисларини олқишлашдан ҳам тоймайди.

Август ойида «Арсенал»нинг ўтган мавсумдаги фаолияти ҳақида «Ҳаммаси ёки ҳеч нарса» номли ҳужжатли фильм яратилди. Унда Обамеянг билан хайрлашиш ва Артета ўз шогирдларини қай усулда ўйинга даъват этиши лавҳалари намойиш этилди. Мураббий футболчиларнинг кайфиятини назорат қилишга ва шунга яраша иш тутишга интилади. Ҳозирча, ҳаммаси рисоладагидек кетмоқда. Тўплар гўё ўз ихтиёри билан дарвозага йўл олаётган, Жезус эса ўз рақси билан Винисиусга салом йўллаётгандек. Кейин «тўпчилар» 15 ёшли Нванерини жангга ташлайдилар. Эслаб қолинг, у - АПЛ тарихидаги дастлабки 15 ёшли футболчи!

Янада таъсирчан воқеа «Борнмут» - «Арсенал» (0:3) учрашувида кузатилди. Унда лондонлик мухлислар 8-дақиқадан бошлаб суюкли жамоаларининг ҳар бир тўп узатишини «оле» ҳайқириғи билан қўллаб,қувватлаб турдилар. Шунақа даъватни қаерда кўргансиз? Тўғри, бу арзимас тактик усулдек туюлиши мумкин, аммо фақат ҳозирги «Арсенал»га хос.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:00, 07.10.2022. Ўқилди: 2031 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Осасуна Анте Будимир 9
6 Вильярреал Альберто Молейро 8
7 Барселона Рафинья 8
8 Бетис Кучо Эрнандес 8
9 Сельта Борха Иглесиас 8
10 Барселона Ламин Ямаль 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.