Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Брайтон 34 50
7 Челси 34 48
8 Брентфорд 33 48
9 Борнмут 33 48
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жуд ортидан Жоб

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳозирда бутун Англия Беллингемларни мақтамоқда. Ҳа, «Боруссия» Д. вакили Жуднинг укаси ҳам истиқболли футболчи сифатида кўзга ташланмоқда. Айтиш жоиз, ака-ука Беллингемлар бир-бирларига шу қадар ўхшашки, уларни бир қарашда фарқлаш осон эмас.

Жоб Беллингем ҳам ярим ҳимоячи ва айни пайт «Бирмингем» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўтган ҳафта Жуд Беллингем ЕМЛ турниридан ўрин олган Германия термасига қарши ўйинда Анг­лия миллий жамоасининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган бўлса, унинг укаси Испанияда ташкиллаштирилган «Пинатар» кубогида шу мақомга эришди. Оддий айтганда, кичик Беллингем Англия U-18 жамоасининг Нидерландия, Фарер ороллари ва Бельгия ёшлар термаларига қарши ўйинларида ўзини кўрсатди.

Жоб яқиндагина «Бирмингем» билан биринчи профессионал шартномасини расмийлаштирди. Эслатма, Англия футболи қонунларига кўра, 17 ёшга тўлмаган футболчи профессионал даражада битим тузолмайди, шунинг учун Жобнинг бироз кутишига тўғри келди. Аслида Дортмунд «Боруссия»си кичик Беллингемни ҳам ўз томонига оғдирмоқчи. Германия жамоаси эҳтимолки, майдонда «10-рақам» ролини бажарадиган ёш ярим ҳимоячини олиш эвазига катта Беллингемни янги шарт­нома тузишга кўндиришни режалаштираётгандир. Немисларнинг ёш футболчи трансфери бўйича ҳаракатни давом эттиришаётгани ёки бу вариант­дан воз кечишгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Bild ва Daily Mail нашрлари маълумотларига қарасак, улар Жобга анча олдин эътибор қаратишган. Зеро, у 16 ёшидаёқ майдонда яққол кўзга ташланган эди. 

Жоб Беллингем «Бирмин­гем»нинг асосий таркибида айнан 16 ёшида дебют қилди. Аниқроғи, у январь ойида Анг­лия кубоги доирасида «Пли-мут»­га қарши кечган ўйинда захирадан майдонга тушди. Чемпионшипнинг жорий мавсуми эса 3та учрашувда қатнашишга улгурди. Қарангки, Жуд ҳам «Бирмингем»даги дебютини 16 ёшида нишонлаган ва «кўклар» сафида 44та ўйин ўтказгач, Дортмунд «Боруссия»сига йўл олганди. Ўшанда Германия клуби ёш ярим ҳимоячи трансферига 25 миллион фунт ажратганди. Маълумот учун, Жуд Беллингем футбол тарихида 17 ёшлилар орасида энг қимматбаҳо ўйинчига айланган эди. Энди эса «Боруссия» бу футболчи учун «Ливерпуль», «Реал», «Манчестер Сити» каби даъвогарлардан 130 миллион фунт стерлинг сўрамоқда. Агар харидорлар шунча тўлашни исташмаса, «Боруссия» ўз таркибида ака-укалар тандемини ҳосил қилар балки. Воқеалар шундай ривожлансами, дортмундлик мухлислар иккисини ажратишда анча қийналишади. Зеро, Жуд ва Жоб ташқи кўриниш билан бир-бирига жуда ўхшаш...

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:27, 11.10.2022. Ўқилди: 1574 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик