Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рис Жеймс: «Ўз қобилиятим ва яхши зарбам борлигини биламан»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яқинда «Челси» билан янги - олти йиллик шартнома имзолаган Рис Жеймс «кўклар» расмий сайтига интервью берди.

 Унда қанот ҳимоячиси келажакда клуби билан нималарга эришмоқчи эканлиги ҳақида гапириб берди, шунингдек, фаолиятидаги айрим муҳим воқеаларини эслади. «Челси» академиясидан чиққан Жеймс ўзининг ажойиб ўйинлари ва жамоа учун ортиб бораётган аҳамияти учун сентябрь ойи бошида янги узоқ муддатли шартнома билан тақдирланди, яъни у олти ёшида «кўклар» билан бошлаган саёҳати энди камида 2028 йилгача давом этади.

- Янги олти йиллик шартнома имзоладингиз. Ўша пайтда сиз учун энг катта қийинчилик нима эди?

- Янги шартнома имзолаш, барқарор эканлигингиз ва бу ерда узоқ вақт бўлишингизни билиш ҳар доим ёқимли. Сўнгги бир неча йил яхши ўтди, лекин биз мағлуб бўлган финаллар ҳам бўлди. Ҳар бир мусобақада ғалаба қозонишни истаймиз ва агар финалга чиқсак, охиригача бормаслигимизга ҳеч қандай сабаб йўқ.

- Яқин истиқбол ҳақида нима дейиш мумкин? Бу мавсумдаги асосий шахсий мақсадингиз нима?

- Бу мавсумда мен учун энг муҳими - жароҳат олмаслик, формамни сақлаб қолиш. Ўйлайманки, ўтган мавсумни яхши ўтказдим - статистикаларим, голларим ва самарали узатмаларим, ўйинларим энг яхшиси эди - лекин 3-4 ойни жароҳат сабаб ўтказиб юбордим - бу жуда узоқ муддат. Шунинг учун ўйлайманки, агар майдонда қолсам, ўтган мавсумдаги натижаларимни яхшилай оламан. Албатта, жароҳат олганингизда бу қийин бўлади. Менимча, қанча вақтга кетганингизни англаган биринчи кунлар энг қийини бўлади. Кейин ишлай бошлайсиз ва ҳолатга ижобий томондан қарайсиз. Ўз олдингизга мақсад қўйишга ҳаракат қиласиз, лекин мен буни ўтган мавсумда амалга оширдим, жуда эрта қайтдим ва яна жароҳат олдим. Бу нарсалар кишини жуда асабийлаштиради - эрта қайтиш, ке­йин яна уч ҳафтага кетиш бу - биз хоҳлаган нарса эмас.

- Шартнома имзолашдан олдинроқ синглингиз Лорен термада дебют қилди ва сиз иккингиз Англия терма жамоаларида ўйнаган дастлабки ака-сингил бўлдингиз...

- Биз улғайганимизда иккаламиз ҳам бир кун келиб «Челси» ва Англия терма жамоасида ўйнашни орзу қилгандик. Шу кунга насиб қилган экан, бу катта ютуқ, биз доимо интилган орзу эди. Мен унинг қанчалар меҳнат қилганини биламан, умуман, иккаламиз учун ҳам осон бўлмади. Охирги икки йил ичида у ҳам жуда кўп жароҳат олган, демак, бугунги ютуққа етиши учун кўп меҳнат талаб қилинган.

- «Челси» сафида сиз учун энг яхши ўйин қайси бўлган ва нима учун?

- Ўтган мавсумда «Ювентус»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Шу жуда яхши жамоавий ўйин бўлганди ва ўзим учун ҳам яхши бўлди. Хатолар сонини чеклаб, ўйинга катта таъсир ўтказсангиз, гол уриб, гол ўтказиб юбормайсиз, менимча, бу яхши ўйин. Ўйлайманки, бунда жуда кўп омиллар бор ва уларнинг барчаси рол ўйнайди.

- «Челси» учун ажойиб голлар ургансиз. Қайси бири сизга кўпроқ ёқади?

- «Аякс» билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнаган учрашувимиздагиси. Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим, ўшанда. Бу менинг Чемпионлар лигасидаги биринчи голим эди ва ўйин ҳам ақл бовар қилмас даражада кечганди. Биз 4:1 ҳисобида ютқазаётгандик, лекин агарда ўйинга қайтиб дуранг ўйнаймиз, деб айтсам, устимдан кулишарди. 

- Ўтган мавсум «Челси» учун 6та гол ва 10та ассист қайд этдингиз - бу катталар футболидаги энг яхши натижаларингиз.

- Мен ўз қобилиятим ва тўпга қанчалик яхши зарба бера олишимни биламан. Имконият бўлди дегунча, доимо гол уришга ҳаракат қиламан. Ҳамиша гол уриш ёки голли узатма бериш учун ўзимга яхши имконият яратишга ҳаракат қиламан. Авваллари қанот ҳимоячилари шунчаки қанот ҳимоячиси эди, энди эса улардан қўшимча ўйинчи сифатида фойдаланишга ҳаракат қилишяпти.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:29, 11.10.2022. Ўқилди: 1306 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.