Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «Бугун жуда кучли рақибни мағлуб эта олдик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичи доирасида бўлиб ўтган АГМК клубига қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бугун мухлисларимизнинг дуоси, уларнинг стадиондаги ёрдами жуда катта бўлди. Бугун уларга ҳақиқий қувонч улашдик. Бундан жуда ҳам хурсандмиз. Финалда ҳам бор кучимизни бериб, ишқибозларимизни хурсанд этишни мақсад қилганмиз ва шу мақсад йўлида курашамиз.

Ўйинни яхши бошладик ва кўп вазиятлар яратдик. АГМК гол урган вазиятда эса эътибоорни йўқотиб қўйдик. Бугунги рақибимиз куч эди. Бугун жуда кучли рақибни мағлуб эта олдик. Иккинчи бўлимда эса ўзгаришларни амалга ошириб, ўйинимизни кучайтира олдик ва ғалабага эришдик.

— "Насаф" саккизинчи марта финалга чиқди. Жамоа 2 марта Кубокни қўлга киритган. Бухорода ўтадиган финалда жамоанинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— Мураббийлар ва футболчиларнинг мақсади ҳам Кубокни қўлга киритиш. Мухлисларимизнинг талаби ҳам шундай. Бунинг учун бор кучимизни бериб ҳаракат қиламиз. Финалда рақибнинг ким бўлиши аҳамиятга эга эмас. "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"дан муносиби финалга чиқади.

— Ҳакамлик борасида фикрингиз.
— Бугун уларга эътирозим йўқ. Ҳакамлар вазиятларни кўриб, тўғри қарорлар қабул қилишди, деб ўйлайман.

— "Насаф"нинг сўнгги пайтдаги голларини ҳимоячилар уришмоқда...
— Замонавий футболда бўйи баланд футболчилардан фойдаланиш керак. Шунинг учун стандартларга кўп эътибор қаратяпмиз.

Уч марказий ҳимоячи билан ўйнаганимизда қанот ҳимоячиларимизга кўп юклама тушади. Шерзод Насруллаев ва Дилшод Саитов чарчаб қолишди. Шунинг учун уларнинг ўрнига Шароф ва Зафармуродни туширдик. Улар ўйинга яхши киришиб кетишди.

— Кубок ўйинларда дарвозабон Умид Эргашевга ёрдам беряпсиз. Бунинг сабаби нимада?
— Абдувоҳид Неъматов ва Умид Эргашев олимпия терма жамоамизга номзод ўйинчилар ҳисобланади. "Сўғдиёна"га қарши дуранг ўйнганимизда Абдувоҳиднинг озгина хатоси бўлди. Шунинг учун бугун Умидга имкон беришга қарор қилдик.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:47, 14.10.2022. Ўқилди: 11657 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик