Рафаэл Леау қишки трансфер бозоридаги асосий актив ҳисобланади. Ўтган мавсум А Сериянинг энг яхши футболчиси иккинчи ажойиб йилни ўтказмоқда ва бир вақтнинг ўзида бир нечта топ-клубларнинг эътиборини тортди. 23 ёшли ҳужумчи "Милан" билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган, бироқ у бир неча ой ичида клубини ўзгартириши мумкиндек кўриняпти.
Леау қачон порлашни бошлади?
Леау ҳам Роналду каби фаолиятини “Спортинг”да бошлаган. Ҳужумчи тез ривожланди: 2017/2018 йилги мавсумда Рафаэл Португалия кубогида гол урди, бу гол унинг катталар футболидаги дебюти бўлди. Ўша мавсумда Леау УEФА Ёшлар лигасида ажойиб ўйин кўрсатди (олти ўйинда 5 + 3) ва бир йилдан сўнг у “Лилл”га жўнади. Французлар уни текинга олишди.
Францияда ҳужумчи олдинга катта қадам ташлади. Лига 1 га ўтишдан олдин у катталар даражасида атиги бешта ўйин ўтказди, лекин уларда ҳам у иккита гол ва бир голли узатмани амалга оширди. 2018/2019-йилги мавсумда Леау Франция чемпионатининг 24 ўйинида саккизта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Рафаэлнинг "Лилль" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган эди, аммо бундай ўйинлардан сўнг француз клуби истиқболли йигитни "Милан"га 29,5 миллион еврога сотиб юборди. Португалиялик учун Италиядаги жорий мавсум аллақачон тўртинчиси.
Ҳар йили ҳужумчи кўпроқ ўйнаб, А Сериядаги ўйинини яхшилаб боряпти:
2019/2020 йилги мавсум - 31 ўйин, 6 гол, 2 голли узатма (1393 дақиқа);
2020/2021 йилги мавсум - 30 учрашув, 6 гол, 6 голли узатма (1930 дақиқа);
2021/2022 йилги мавсум - 34 ўйин, 11 гол, 10 голли узатма (2620 дақиқа).
Бундан ташқари, ўтган мавсумда Леау "Милан" билан Италия чемпиони бўлди, мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди, шунингдек, Португалиянинг асосий жамоасида дебют қилди. Ҳужумчи терма жамоа сафида 11 ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширган. Клуб мавсумига келсак, Леау уни жуда яхши бошлади: у Чемпионлар Лигасининг тўртта ўйинида учта голли узатмани амалга оширди ва А Сериянинг саккизта учрашувида 4+4 натижа ко;рсатяпти.
Леау - Португалия терма жамоасининг янги юлдузими?
Евро-2016да ғалаба қозонган Португалияда иккита кучли ҳужумкор ўйинчи бор - Диого Жота ва Жоау Феликс. Агар биринчиси асосий ўйинчи бўлса ва кўпинча ўйинлар натижасини ҳал қилса, "Атлетико" форварди кўпроқ вақтини касалхонада ўтказади ва унга сарфланган 127,2 миллион еврони оқламайди. У терма жамоада унчалик яхши ҳам ўйнамайди. Леау Португалиянинг янги асосий юлдузига айланиши мумкин. Унинг катта турнирларда тажрибаси йўқ, аммо айнан Рафаэл Фернандо Сантуш учун ҳозир муҳим ҳужумкор ўйинчи ҳисобланади.
Жота, Феликс ва Роналду ўйнаган каби клубларда ўйнамаса-да, Леау “Милан”ни елкасида олиб юрибди. Ҳозир раҳбарият португалиялик билан шартномани янгиламоқчи, чунки унга аллақачон “Манчестер Сити”, “Челси” ва “ПСЖ” қизиқиш билдирмоқда. Mediafoot хабарига кўра, парижликлар вингерни 150 миллион еврога сотиб олишни фаоллаштиришга тайёр. Аммо "Милан" футболчини сақлаб қолиш учун бор кучини сарфлайди. Football Italia хабарига кўра, клуб раҳбарияти ҳужумчига шартнома таклиф қилади, унга кўра у бонусларни ҳисобга олмаганда, мавсум учун 6 миллион евро олади.
Паоло Малдини: “Биз Рафаэл Леау билан шартномани узайтирмоқчимиз, унинг ўсишига ёрдам берадиган энг яхши клубмиз. Албатта, биз ҳали ҳам музокаралар олиб боришимиз ва келишувга эришишимиз керак”.
Малдини "Милан"ни Леау учун идеал клуб деб ҳисобласа-да, "жамоада тегиб бўлмайдиганлар йўқ" деб ҳам таъкидлади. Кўринишидан, бу сўзлар аниқ маънони англатади: агар кимдир португалиялик учун катта миқдорда пул (100+ миллион евро) таклиф қилса, уни сотиш мумкин.
Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати Леаунинг "Милан"дан кетиши эҳтимоли учун катта рол ўйнайди. Португалиялик ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ғолиби ва кумуш медали соҳибига айланди. Энди тўрт йилликнинг асосий турнирида ўзини кўрсатиш вақти келди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).