Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
22/03 05:00 Мальорка - Эльче
03/05 05:00 Атлетико - Валенсия
03/05 05:00 Барселона - Осасуна

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«МЮ»нинг «Тоттенхэм»га қарши ўйиндаги ғалабаси сири маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Тоттенҳэм"га қарши ўйин "Манчестер Юнайтед"нинг мавсумдаги энг яхшиси бўлганини мураббий ҳам таъкидлади. Ғалаба нафақат таблода, айниқса, тўп назорати ва ўйин сифатида ҳам кўринди. Менимча, бунинг асосий сабабларидан бири — Бруно Фернандеш.

Брунонинг аниқ паслари нисбати 93%ни ташкил қилди. Бу футболчининг ўртача кўрсаткичидан сезиларли кўп - одатда унинг аниқ паслари 70-75 фоиз атрофида бўларди. Бунинг устига у 63 маротаба узатма амалга оширган - бу ҳам жуда кўп. Бруно аввалги ўйинларда 40-50 атрофида пас амалга оширган, ҳатто "Омония"га қарши ўйинда ҳам унинг паслари 60 тага етиб бормаганди.

Брунонинг ўйин услуби, кўп рискка бориши ҳақида доим айтиб келинади, ҳатто ўз вақтида унинг трансфери палласида ҳам бу камчилик сифатида кўринган. Бруно жавобан доим риск қилишни ёқтиришини уқтириб келади ҳам.

Тен Хаг эса, ўйиндан кейин шогирдлари сабр қилишгани, рақиб имконият беришини кутиб, аниқ ўйнашга ҳаракат қилганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Яъни мураббийнинг сўзлари Брунонинг одатий услубига бироз терс, тўғрими?

Фернандеш бу сафар кўп риск қилмади, шошилмади ва аниқ ўйнашга ҳаракат қилди. Натижада, тўпни ҳам кам йўқотди, АПЛ мавсумидаги рекорд (9) миқдорда вазият яратишга муваффақ бўлди, гол ҳам урди. Бу албатта, умуман жамоавий ўйин сифатини ҳам оширди.

"Тоттенҳэм" қарши ҳужумларда, ўтиш фазаларида анча хавфли жамоа. Айнан шу туфайли, мураббий камроқ риск қилишни ва тўп йўқотмасликни алоҳида тайинлаганми ёки Бруно аста-секин тен Хаг футболига мослашиб боряптими, вақт кўрсатади.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 17:28, 20.10.2022. Ўқилди: 4636 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.