Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига. «Динамо» Самарқандда «Бухоро»да йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган “Динамо” – “Бухоро” баҳси Самарқанд шаҳрида қизғин муҳитда кечди. Ушбу ўйин “Динамо” учун жуда муҳим аҳамиятга эга эди ва жамоа ўз мухлислари олдида ҳақиқий ирода намойиш этди.

Биринчи бўлимда майдондаги устунликка қарамай, самарқандликлар имкониятлардан фойдалана олишмади. 21-дақиқада меҳмонлар сафидаги Тома Табатадзе ҳисобни очиб, “Бухоро”ни олдинга олиб чиқди. Биринчи тайм 0:1 ҳисобида якунланди ва трибуналарда бироз хавотир сезилди.

Танаффусдан кейин эса “Динамо” тубдан ўзгарган жамоага айланди. 60-дақиқада ёш яримҳимоячи Фирдавс Абдураҳмонов майдон марказидан олдинга сурилиб, чиройли зарба билан ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Бу гол жамоага ишонч бағишлади ва шундан сўнг майдонда фақат самарқандликлар ҳукмронлик қилди.

71-дақиқада сербиялик легионер Марко Станоевич жарима зарбасидан аъло даражадаги супергол урди — 2:1! Баҳсни стадионда томоша қилган Фабио Каннаваро ҳам бу голдан сўнг футболчига олқиш йўллагани айтилди.

Шу билан тўхтаб қолмаган “Динамо” 76-дақиқада яна Фирдавс Абдураҳмонов орқали ҳисобни 3:1га етказди. Ёш футболчи бугунги баҳсда дублини расмийлаштирди ва учрашув қаҳрамонига айланди.

Ўйин якунланиши арафасида Анваржондан гўзал гол – ҳақиқий мастер-класс! Ҳисоб 4:1 бўлди ва “Динамо” мухлислари Самарқанд шаҳри кунида байрамона ғалабани нишонлаш имконига эга бўлишди.

Ўзбекистон Суперлигаси. 25-тур
2025 йил 18 октябрь, шанба. Самарқанд, “Динамо” стадиони.
"Динамо" – "Бухоро" — 4:1 (0:1)
Голлар: 0:1 — Тома Табатадзе (21'), 1:1 — Фирдавс Абдураҳмонов (60'), 2:1 — Марко Станоевич (71'), 3:1 — Фирдавс Абдураҳмонов (76'), 4:1 — Анваржон (90')
Огоҳлантириш: Муҳаммад Йўлдошев (“Бухоро”, 62')
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов,
Захира ҳакам: Азиз Жуманов,
Назоратчи: Бахтиёр Намозов,
VAR: Найим Қосимов,
AVAR: Эдита Мирободова
Комиссар: Ойбек Давлетмуродов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:19, 18.10.2025. Ўқилди: 1232 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик