Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Моуринью «Бенфика»нинг тўрт нафар футболчисидан норози [0]

Диего Симеоне Ямални тўхтатиш режасини ишлаб чиқди [0]

Суперлига. «Қўқон-1912» — «Насаф». Драматик баҳсда сўнгги дақиқадаги пенальти қўқонликларни қутқарди [0]

Суперлига. «Сурхон» сўнгги дақиқада киритилган супергол эвазига ОКМК билан дуранг ўйнади [0]

U-20 аёллар Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги турда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, тарихда илк бор чорак финалга йўл олди [0]

Суперлига. «Қўқон-1912» — «Насаф» - 1:1 (видеошарҳ) [0]

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси: Ҳакам «Насаф» дарвозасига нотўғри пенальти белгилади (видео) [0]

Суперлига. «Динамо» камбэк эвазига Самарқандда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди [0]

Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдаров Блюбаумга қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди [0]

Чемпионлар лигаси. «Барселона» — «Атлетико»: асосий таркиблар маълум [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

U-20 Осиё кубоги тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириш мақсадида юртимизга ОФК вакиллари ташриф буюришди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U20) ОЧ
Рукн: Янгиликлар
A A A

2023 йилнинг март ойида юртимиз майдонларида бўлиб ўтадиган U-20 Осиё кубоги ўйинларига қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Хусусан, ЎФА ишчи гуруҳи томонидан ўйинлар ва машғулотлар бўлиб ўтадиган ҳудудлар ҳамда у ердаги мавжуд шароитлар ўрганилиб, ОФК стандартига мос келишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти.

Чемпионат ўтказишга масъул бўлган Осиё футбол конфедерацияси делегацияси мамлакатимизга етиб келди. Кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясида ОФК ва ЎФА вакиллари иштирокида U-20 тайёргарлик ишларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб ОФК вакиллари Ўзбекистоннинг мазкур йирик турнирга мезбонлик қилаётгани учун миннатдорчилик билдирдилар.

Ўз ўрнида, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон сўнгги йилларда бир қанча қитъа мусобақаларини ўтказиб, катта тажриба тўплагани ва бу бўлғуси турнирлар олдидан муҳим эканлигини айтиб, ОФК томонидан билдирилаётган ишончдан мамнун эканлигини билдирди. Мусобақалар географояси кенгайиб бораётгани, нафақат пойтахт, балки бир қанча вилоятларда ҳам ОФК стандарти асосида футбол инфратузилмалари ривожланаётганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, бўлажак йирик турнирни ҳам муваффақиятли ўтказиш борасида барча ишлар ташкил этилишини қўшимча қилди.

Шундан кейин ОФК вакиллари яқинда қайта таъмирдан чиққан «ЖАР» стадионини кўздан кечиришди ва майдонининг сифатини юқори баҳолашди. Бундан ташқари, кийим алмаштириш ва ташкилий-маъмурий хоналари ҳам ўрганиб чиқилди.

Режага мувофиқ, делегатлар «Локомотив», «Бунёдкор» ҳамда «Истиқлол» стадионида инспекция ишларини амалга оширишлари кутилмоқда.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:28, 25.10.2022. Ўқилди: 1807 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик