Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Чемпион футболчиларимизга машина совға қилинади! [19]

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади [15]

Алишер Никимбаев: «Ҳусанов тез орада Ўзбекистонга инглиз қўриқчилари билан келади» [12]

Луиш Фигу Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун асосий даъвогар номини айтди [12]

Goal.com'нинг янги рейтинги: Рафинья — «Олтин тўп» учун асосий даъвогар [10]

Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзоларини мукофотлаш тўғрисида Президенти фармони эълон қилинди [9]

Суперлига. «Сурхон» пенальтини голга айлантира олмади, аммо сўнгги дақиқаларда гол уриб, «Навбаҳор»ни мағлуб этди [8]

Ямалнинг отаси: "Бирор кун Иншааллоҳ!" (Фото) [7]

Сергей Лушан: "Ҳали олдинда беллашувлар бор, тўғри ишлашга ҳаракат қиламиз" [6]

Александр Хомяков: "Футболчилар робот эмас" [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21638 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алишер Никимбаев: «ЖЧ-2022'да ишлаш таклифи тушганда, берадиган ойлигига ҳам қарамадим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Алишер Никимбаев — Қатар футбол ассоциацияси ва Осиё футбол конфедерациясида техник эксперт. «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида у 20 ноябрдан 18 декабргача Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022`га тайёргарлик жараёнлари, қолаверса, ўзбек футболи муаммолари ва истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Хорижга кетишдан олдин Ўзбекистондаги ҳаёт ҳақида
Мен 1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилганман. 20 ёшимда «Спорт» газетасида фаолият олиб бордим. Орадан бир йил ўтиб «Ўзбекистон ёшлари», «Гол» газеталарига ҳам ёза бошладим ва у ерда 1997 йилгача ишладим, қолаверса, 4 йил телевидениеда ҳам меҳнат қилдим

Ўзбекистон футбол федерациясида (ҳозирда Ўзбекистон футбол ассосиацияси — таҳр.) 14 йил — 1997−2011 йилларда фаолият юритдим. Ярим ставкада федерация матбуот котиби сифатида иш бошладим, 2000 йилдан Мусобақалар бўлими бошлиғи лавозимига кўтарилдим.

Ростини айтиш керак, ўша 2000 йиллар орасида ЎзФФда рўйхатда бўлганману, лекин деярли ишламасдим. Чунки, ўша пайтда федерациядаги раҳбарлар билан озгина муносабатларим ёмонроқ бўлган. Негаки, ўшанда бир мақоламда «Агар ўз ишларимизга ўзгартириш киритмасак, ўша вақтда Ливанда бўладиган Осиё кубогида бизда мағлубият бўлиши мумкин» деб ёзгандим.

Турнирга саралаш босқичида биз ютганмиз, лекин натижа спортчилар тайёргарлигига боғлиқ эди, у эса унчалик даражада бўлмади. Қолаверса, федерацияда пул бўлмаган. Ҳатто, 2000 йилларда ҳам ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларга саралаш турнирларида қатнашамиз, деса «йиғинларга пул йўқ, ўзларинг ҳомий топсанглар, йиғинга борасизлар» деган гаплар бўлган. Шу сабаб мен ёзган мақолада вазият ўзгармагунча олдимизда катта мағлубиятлар бўлаверади, дегандим.

Менинг профессионал ҳаётим 2010 йилда кўтарила бошланганди, ўша вақтда Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ёрдамчиси сифатида иш бошлаганман. Ўшанда Ўзбекистонда 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини қабул қилишни ҳам қўлимизга олгандик. Бу пайтга келиб, мен Осиё футбол конфедерациясига ишга ўтдим. Шу билан кўп ишлар тўхтаб қолди. Чемионат ҳам Ўзбекистонда эмас, Японияда бўлиб ўтди.

Орзуим халқаро чемпионатларда ишлаш эди. 2022 йилги ЖЧ Қатарда бўлиши ҳам айнан 2010 йилда маълум бўлди. Шу йили Осиё футбол конфедерацияси (Asian Football Confederation, ОФК — таҳр.) президенти Муҳаммад бин Ҳаммамдан менга таклиф тушди. 2011 йилнинг мартидан шу ерда иш бошладим. Бу вақтда ОФК бош офиси Куала-Лумпур шаҳрида жойлашганди. Орадан 2 йил ўтиб, Бирлашган Араб Амирликларига ишга ўтдим, ўша ерда биринчи марта 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ташкилий қўмитасида ишлаб кўрдим. Бу шахсан ўзим учун дастлабки катта қадам эди.

Ниҳоят 2017 йилда Қатарга кўчиб келганимда мен 40 ёшга киргандим. Деярли 5 йилдан бери шу ерда яшаб, жорий йилда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатиҳ-2022`нинг ташкилий қўмитасида ишлаяпман.

Расмий фаолиятим эса ҳам ОФКда, ҳам ҚФАда давом этяпти. ЖЧ тугаса ҳам, асосий шартномам ҚФА билан давом этаверади. Ҳозирча Қатарда қолиш ва ишни давом эттириш ниятидаман.

2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг ташкилий қўмитасидаги иш ҳақида
Ташкилий қўмитанинг ўзида 200 нафарга яқин руслар, юздан ортиқ озарбойжонликлар, ўзбек ва қозоқлардан ҳам 3 нафардан вакил фаолият юритади. Шу сабабли ё рус, ё инглиз тилида суҳбатлашиб кетаверамиз.

Мен топадиган даромадга келадиган бўлсак, аввал айтганимдек, икки ташкилот ОФК ва ҚФАда ишлайман ва икки жойдан маош оламан. Қисқа қилиб айтганда, бир ойлик маошимга Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Cobalt ёки Lacetti машинасини сотиб олса бўлади. Ойлик унчалик катта эмас, сабаби бунданда катта воқеа — ЖЧда ишлаш таклифи тушганда, мен унга қараганим ҳам йўқ. Балки бошқа чет элдан келган мутахассис бу маошга қаноатланмаган бўларди.

Мен мусобақаларни ташкиллаштириш бўлимида ишлайман. Биз майдоннинг сифати, унинг атрофига ўрнатилган камералар позициялари, футболчилар машқ қиладиган майдонлар, ечиниш хоналар тайёрлиги, ўриндиқларни олдиндан жойлаштиришларини назорат қиламиз. Қолаверса ўша ерда ишлаётган ходимларга барчасини ўргатиш ҳам бизнинг вазифамиз.

Қатарда ҳозир 8 та стадион бор. Унинг ҳар бирида алоҳида гуруҳ ишлайди. Мусобақалар ўтказиш бўлимимизнинг қиладиган иши бу жамоаларнинг стадионга киргунидан тортиб, то чиққунича улар билан ишлашдан иборат.

Мусобаларга оз қолди, унинг якунигача ҳар бир стадионни икки нафардан иборат FIFA делегациясидан ташқари, Қатар футбол ассосиациясининг камида 3 нафардан расмий вакил назорат қилиб туради. Улар орасида FIFA томонидан вакил ўзбекистонлик Авазбек Бердикулов ҳам бор. Яна 5 нафардан волонтёрлар ҳам бўлади. Шунда жами 10 нафар вакил фақат ўйинни ўтказиш билан шуғулланади.

Бугунги кунда 8 та стадион тестдан ўтказилди. Муаммолар ҳам йўқ эмас. Ҳозир энг катта масала стадион ташқарисида. Булар сирасига ўйинни кўришга келувчиларнинг стадионга кириб-чиқиши, йўллар, метро ҳаракати, стадионга етиб келиш кабилар киради.

Сабаби, чемпионат вақтида кунига тўртта ўйин бўлади: соат 13:00, 16:00, 19:00 ва 22:00 да. Аввалги мусобақаларда ЖЧни кўришга келганлар бир стадиондан иккинчисига ўтиш учун бошқа шаҳарларга бориши керак эди, масалан Россия ва Жанубий Африкада ўтган ЖЧлари каби. Қатарда эса ҳамма стадион бир шаҳарда қурилди. Одамлар бир меҳмонхонада туриб бошқа ўйинларга ҳам бораверса бўлади.

Лекин, бир тарафи борки, битта стадионда гуруҳ ўйинлари пайтида ҳар икки кунда бир ўйин бўлади. Бунақаси ҳали ЖЧ тарихида деярли бўлмаган. Бу эса бизга чақирув, негаки, майдонни янги ўйинга тайёрлаш учун бизда фақатгина бир кун қоляпти.

Қатардаги ва бошқа давлатлардаги жаҳон чемпионатлари ўртасидаги фарқ ҳақида
Қатар— шаҳар жуда давлат. Ростини айтаман, ЖЧ вақтида нархлар жуда осмонга чиққан. Ҳаттоки баъзи меҳмонхоналар кунига $1000 атрофида пул сўрашяпти. Мен ҳаттоки Европадаги дўстларимга иложи бўлса Дубайда туришини таклиф қиляпман. Чунки, у ерда бир кун учун $150−200 га меҳмонхона топиш мумкин.

Айтганча, Жаҳон чемпионати ўйинларини кўриш учун Қатарга келган ҳар ким Fan-ID («мухлис паспорти») олиши керак бўлади. Бу Қатарга кириш учун VISA ўрнига ишловчи электрон ҳужжат ҳисобланади. Fan-ID`да ҳар бир фуқаронинг исми шарифи, фуқаролиги ва QR-код бор. Улар шуни сканердан ўтказилган ҳолда стадионга киритилади.

Айнан ЖЧ ўтиши боис 1 ноябрдан Қатарга исталган турдаги VISA билан кириш тўхтатилади. Фақат ушбу Fan-ID билан кирган одам 1 ноябрдан 23 январгача Қатарда бемалол турса бўлади. Мазкур «паспорт»га эга мухлис ўзи билан уч нафаргача инсонни олиб келиши мумкин, мисол учун оила аъзолари. Уларнинг барчаси Қатарга ягона Fan-ID ёрдамида кириши мумкин, бироқ, учрашувларни биргаликда кузатиша олмайди.

Шу вақтда Fan-ID билан БААдаги Дубайга ҳам, Саудия Арабистонига ҳам борса бўлади, у VISA ўрнига ишлайверади. Бироқ, ЖЧ вақтида Саудия Арабистони чегарасидан машинада ўтишга руҳсат берилмайди. Агар у ердан машинада келишни истаганлар бўлса, автомобилни чегарадаги автотураргоҳда қолдириб, автобусда Доҳага етиб олиши мумкин бўлади. Бундан ташқари кемалардан ҳам меҳмонхона тариқасида фойдаланишидаи, у ерда 3000 тагача хоналар бўлади.

Мухлислар учун ҳар бир ўйинни кириб, томоша қилиш пулли. Бунда ўйинлар категорияларга ажратилади. Чипта нархи ҳам шунга қараб қимматлашаверади.

Чипталар нархи Қатар риалида ҳисобланган. Чипталар нархи ҳақида батафсил FIFA`нинг расмий сайтида қайд этилган (FIFA сайтига ўтиш учун сурат устига босинг).

Бундан ташқари, стадион ташқарисида FanZona ташкил қилиниб, концертлар ҳам бўлиб ўтади. Улар камида 2 хил турда: Бири спиртли ичимликлар ичиш мумкин бўлган ҳудуд, иккинчиси эса аксинча бўлади. Сабаби, Қатарда спиртли ичимликлар ичиш бўйича жуда қаттиқ қоидалар бор. Шундай экан мухлислар ўз хоҳишига қараб, жойини танлаб олиши мумкин бўлади.

Ўзбекистон футболининг муаммолари ва истиқболлари
Жаҳон чемпионати ҳақида гап кетганда, мендан Ўзбекистон ҳақида ҳам кўп сўрашади: «ЖЧга чиқиш Ўзбекистон футболи ривожи учун асос бўла оладими?». Менинг фикрим, Йўқ!

2010 йилда Шимолий Корея Жаҳон чемпионатига чиққанди. Хўш кейин нима ўзгарди? Жамоа чемпионатга мос бўлганмиди? Ҳатто, улар ҳозир умуман футбол ўйнамаяпти. Айтмоқчиманки, ҳар бир жамоада ўсиш ҳам, пасайиш ҳам бўлади. Шу сабабли, ЖЧга чиқиш асосийси эмас. Аммо, қанча кўп чиқсак, шунча яхши — тажриба ортаверади. Мен эса ўзбек футболидаги тизимни яхшилаш, уни ривожлантириш учун аввало мамлакатда болалар футболини молиялаштиришни таклиф қиламан. Чунки, болалар футболида пул бўлмаса, фойдаси йўқ.

Бизда масалан ҳозир футбол клубларини камайтирмоқчимиз, дейишяпти. Агарда Олий лигада клублар сони камайса, бу автомотик равишда уларнинг қошидаги академиялар ва мактабларга панд беради.

Биздаги футболчиларнинг аксарияти ҳам ривожланган клубларнинг академияларидан чиққан: «Насаф», «Пахтакор», «Бунёдкор». Клуб қанча кўп бўлса, шунча болалар мактаблари кўп бўлади. Мен бунда ҳаммаси давлат бюджетидан барпо қилинсин, демаяпман. Айтмоқчиманки, қанча кўп пул бўлса, шунча кўп болалар мактаблари бўлади. Аслида, футбол мактаблари сони ва уларнинг савияси асосий муаммо.

Ўсмирлар ва катталарда эса ўйинлар сони ҳақида қайғуриш керак. Масалан, Тошкентда шаҳар чемпионати бор, у ерда болалар истаганча ўйнайди. Бироқ, айрим вилоятлар борки, ҳатто вилоят чемпионатлари ҳам ўтказилмайди. Масалан, Қашқадарёда ҳам «Машъал» ва «Насаф» клублар ўзаро ўйнаяпти, холос.

ЖЧ-2022`дан эсдаликлар тўплами. Бу ердаги энг қимматли экспонат — саккизта стадионнинг барчаси тасвирланган тангалардир. Сурат Алишер Никимбаевнинг шахсий архивидан олинди.

Чекка туманларда бир жойдан иккинчи жойга етиб бориш қийин. Лекин шунинг йўлини топиб, ўйинлар сонини кўпайтириш керак. Ҳаммаси барибир машғулотлар жараёнига бориб тақаляпти. Талантларимиз бор, бироқ умумий савия пасайиб кетяпти. Бундан 10−20 йил аввалги футболчиларнинг савиясига қарасангиз, уларда баландроқ бўлган. Бугунги кунда ўша ёши ўтган футболчилар ўз клубида ҳалигача яхши тўп суряпти. Уларнинг ўрнини босадиган футболчилар эса жуда кам. Муаммо шунда.

Бошқа муҳим шартлардан бири — тайёргарлик ва стадионларнинг ҳолатида. Қатарда ҳозир стадионларда янги дренаж тизими ўрнатилди. 2020 йил пандемия пайтида биз «Жануб стадиони»да Осиё чемпионати финалини ўтказдик. Шундан сўнг стадион ёпилди ва у ерда вакуум-вентиляцион тизимни ўрнатиш учун реконструкция қилишга киришилди. Бу дренаж системанинг янгича даражаси ҳисобланади. Қатарда ЖЧ ўтадиган 8 та стадионнинг ҳаммасида FIFA талаблари бўйича мазкур тизим ўрнатилди. Бунда сув майдонда қолиб кетмайди.

Мен «Бунёдкор» стадионида ҳозир қандай дренаж тизими ўрнатилаёганини билмайману, лекин FIFA тавсия қилган вакуум-вентиляцион тизим шу стадионда ҳам қўйилишини ўйлаб кўриш керак. Яқинда Ўзбекистон ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев бу стадиондаги яшил майдонда дренаж тизими шу вақтгача умуман ишламаганини айтганди.

Чет элдан жалб қилинадиган легионер футболчилардан ташқари мураббийларни ҳам жалб қилиш ўзини яхши оқлайди. Бизнинг кўп мураббийларимиз бугунг кунда технологияларга, таҳлилчиларнинг ишига ишонмайди. «Бу билан нима ўзгаради?» қабилида эски усули билан ишлаяпти. Чет элдан келаётганлари эса таҳлилга кўп эътибор беришади.

Мен футбол ичидаги одам бўлганим учун ҳам айтаманки, бу муҳим. Масалан FIFA яқинда ЖЧда қатнашадиган ҳар бир футболчи учун мобил илова яратяпти. Уларнинг ҳар бири ўйин тугагач телефонидаги ўша иловага кириб, ўз ҳаракатларини таҳлил қилиши мумкин бўлади. Қанча югургани, қандай ҳаракатлар қилганини билиб олади. Хорижда таҳлилга жуда катта эътибор беришади. Бизда ҳам йўқ эмас ундайлар, лекин чет элдан олиб келсак, жуда яхши бўларди. Бунда ҳам эътиборлироқ бўлиш керак, чет элдан келди дегани доим ҳам «яхши мутахассис» дегани эмас. Монголия ҳам чет эл ҳисобланади, масалан.

Шу ўринда ёшларга ҳам чет тилларини яхши ўрганишни тавсия қилардим. Бусиз ҳеч нима бўлмайди. Қолаверса, ўзим кузатган воқеалардан бири ҳозирги айрим ёшлар компьютерда ишлашни яхши билмайди. Бу масалаларни ўрганиш керак, булар ўзлаштирилса, кейинги ишга мослашиш жараёни осон бўлади.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 17:06, 26.10.2022. Ўқилди: 3010 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.