Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олег Корниенко: «Бу кунни биз йил давомида кутиб яшадик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Андижон” – “Машъал” (4:2) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар ёрдамчи мураббийи Олег Корниенко қатнашди.

— Дастлаб Андижон вилоятини, халқини бугунги муҳим ғалаба билан табриклайман. Бу кунни биз йил давомида кутиб яшадик ва мана шу кунга етиб келдик. Ҳаммаси учун мухлисларга, Андижон халқига раҳмат. Барчамизни яқинларимиз, қариндошларимиз ғалаба билан табриклашяпти. Ўйин биз учун асабий бошланди. 4:2 – бу мухлислар учун ёқимли ҳисоб деб ўйлайман. Бизда интрига кучли эди. Лекин шундай бўлса-да, ўзимизнинг хатоларимиз туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. Жамоамиз характер кўрсата олди. Буни аввал ҳам айтганман ва ҳозир ҳам айта оламан. Яна бир бор ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Шу билан бирга яна 3-4 та голли имкониятлардан ҳам фойдалана олмадик. Биринчи бўлимни ўзида ўша голларни уришимиз керак эди.

— Бутун Андижон халқи номидан жамоани ғалаба билан табриклаймиз. Бугун яхши ўйин бўлди. Аммо жамоа ўйинида индивидуал хатолар кўзга ташланди. Масалан, дарвозабон...
— Иккита ўйинда ҳам дарвозабонларимиз хатоликка йўл қўйди. Тўғри, энди ўртада қисқа танаффус бор ва улар хато ва камчиликларини тўғрилаб кейинги баҳсга шай ҳолатда бўладилар, деб ўйлайман. Албатта, бу вазиятларни биз мураббийлар штаби кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз. Ушбу учрашувда ютишимиз керак эди, тамом. Бугун ғалаба қозонишимиз кераклигини барча яхши тушуниб турганди. Асосийси, бугунги ўйинда ғалаба қозондик. Битта хато бўлди, аммо қолганлар унинг ўрнини босиб кетди. Ҳақиқий жамоа бўлиб шакллангандик. Бир-бирини майдонда ҳам қўллаб-қувватлашларини кўрсатишди. Характерли, ютишни яхши кўрадиган ва ютқазишни ёмон кўрадиган жамоага айландик. Бу якунда ўз натижасини кўрсатди. 90+4-дақиқагача тинмай ҳаракат қилдик ва бу ўз самарасини берди.

— Ўйинда асосий кўрсатмаларни сиз бериб турдингиз. Бош мураббий Виктор Кумиковнинг йўқлиги билинмадими?
— Албатта, бош мураббийсиз анча қийин бўлди. Нима ҳам дердик, яна битта ўйинда сабр қиламиз ва барчаси ўз ўрнига тушади. Бош мураббийнинг ўз ўрнида эмас, балки трибунадан туриб жой куйдириб турганини жамоа аъзолари жуда яхши ҳис қилиб турдилар. Шунга яраша етарлича ҳаракат қилишни ўзлари ҳам айтгандилар ва ўз сўзининг устидан чиқишди.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 20:22, 28.10.2022. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик