Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Назорат учрашуви: «Машъал» - «Олмалиқ» 3:3

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мавсумолди йиғинлар / Назорат учрашувлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Кеча Тошкентдаги "Жар" стадиони ёнидаги машғулотлар майдонида Муборакнинг "Машъал" ҳамда Олмалиқнинг "Олмалиқ" жамоалари ўзаро куч синашишди. Ўйин жанговор руҳда кечди ва жамоалар жанговор дурангга имзо чекишди. Учрашувда "Машъал" оқ формада, "Олмалиқ" кўк формада майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Самандар Шодмонов томонидан киритилган иккита гол "Машъал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. "Машъал" биринчи бўлимда анча яхши таассурот қолдирди . 29-дақиқага келиб кетма-кет ҳужумлардан бирини Самандар Шодмонов гол билан якунлади. Қанотдан ошириб берилган тўпни бош билан "Олмалиқ" дарвозасига аниқ жойлаб қўйди. Учрашувнинг 42-дақиқасида Шодмонов ўзининг иккинчи голини киритиб дубл қайд этди. "Машъал" таркибида биринчи лигадан келиб кўрикдан ўтаётган футболчилар ҳам ҳаракат қилишди. "Янгиер"дан Жамшид Ҳасанов келиб йиғинга қўшилган бўлса, "Гулистон"дан Хуршид Йўлдошев келиб ўз иқтидорини намоён этди .

"Олмалиқ" таркибига келиб қўшилганлар: Владимир Чекунов "Навбаҳор"дан, "Динамо"дан Зафар Полвонов келиб қўшилди.

Олмалиқликлар иккинчи бўлимга келиб ўйин тизгинини ўз қўлларига олишди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар оқибатида "Олмалиқ" ҳатто ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олди. Шу ўринда Игор Шквириннинг захирадан футболчиларни ўз вақтида туширганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Захирадан тушган ўйинчилар ўйинни анча кучайтиришди. Ўйиннинг энг сўнгги дақиқасида заҳирадан майдонга туширилган Шаҳзод Шайманов "Машъал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Носир Отақўзиев бугундан "Олмалиқ" таркибига келиб қўшилди. Ҳаттоки "Олмалиқ" захира ўйинчилари билан бирга машғулотлар ҳам ўтказди. Айрим расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Носир Отақўзиев "Олмалиқ" таркибида ижара асосида тўп суради. Унинг ижара шартномаси олти ой муддат деб белгиланган бўлиб, Отақўзиев ҳуқуқий жиҳатдан "Насаф" футболчиси бўлиб қолаверади.

Назорат ўйини
"Машъал"-"Олмалиқ" 3:3 (2:0)
Голлар: Самандар Шодмонов (29', 42'),  Аршин Тюленов (55'), Достон Абдураҳмонов(69'), Фарруҳ Нурлибоев (77'), Шаҳзод Шайманов (90')
"Машъал": 30.Ўткир Юсупов, 18.Аббос Шодмонов, 17.Шуҳрат Муҳаммадиев, 15.Габит Сапаргалиев (3.Дилавер Ваниев, 46'), 4.Абдували Мўминов, 8.Самандар Шодмонов, 11.Мирзоҳид Ғофуров, 14.Игор Петкович (5.Шаҳзод Шайманов)  9.Нодир Давлатов, 19.Жамшид Ҳасанов, 10.Хуршид Юлдошев
"Олмалиқ": 50.Роман Абдулов, 9.Алишер Холиқов (12.Лупашко), 13.Олег Зотеев, 20.Сирож Ҳамраев (4.Фаррух Нурлибоев), 17.Аршин Тюленов, 14.Исроил Эргашев, 10.Санжар Шоаҳмедов (7.Достон Абдураҳмонов), 18.Владимир Чекунов, 5.Зафар Полвонов, 8.Тимур Айзатулов, 19.Маъруф Муродов (11.Зоҳид Пиримов,46')
Бош ҳакам: Игор Гармашов

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 05:10, 20.07.2012. Ўқилди: 5048 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик