Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сохта Мирзаҳаким Тўхтамирзаевга мурожаат

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Пресс-релизлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Инсон кўнгли жуда нозик. Уни бехос ранжитишдан эҳтиёт бўлиш зарур. Агар ўзингиз хоҳламаган ҳолда бошқанинг дилига озор бериб қўйсангиз, узр сўраш орқали айбингизни ювишга интиласиз. Мабодо шу ишга атайин қўл урсангиз, гуноҳга ботасиз.

Маълум муддат мобайнида интернетдаги Одноклассникида ўзини Мирзаҳаким Тўхтамирзаев деб атаган, одамларни ишонтириш мақсадида суратларимни интернетдан олиб жойлаштирган нопок кимса кўплаб юртдошларимизни хафа қилиб келмоқда. Аввалига у айрим шахсларга нисбатан бўлмағур гапларни ёзиб, уларни ҳақоратлашга интилди. Бевосита учрашганда, телефон орқали суҳбатлашганда ёки умумий танишлар орқали аниқлик киритилганда ҳақоратланганлар бу ишлар муаллифи мен эмас, бошқа эканига ишонч ҳосил қилишди. Ўшанда интернет орқали инсофга чақирганим кор қилмади. Ҳар бир савобу гуноҳимизни яратган эгам кўриб турибди деб қўя қолдим. Унгаям муносиб жазо берилар деб ўйладим.

Лекин сўнгги кунларда менинг исми-шарифимни ўзлаштириб олган кимса ҳаддидан ошиб кетди. У энди минглаб футбол мухлисларининг эҳтиросларига очиқчасига таъсир кўрсатиш мақсадида йўқ гапларни ёзишга киришди. Унинг ёзаётган гаплари нотинчлик ва тартибсизлик келтириб чиқаришни мақсад қилгандек таассурот туғилди. Бунга эса бефарқ қараб бўлмайди. Футбол мухлисларининг аксарияти янгиликларни ўзбек тилидаги сайтларимиздан олишларини назарда тутиб қуйидагиларни маълум қилмоқчиман:

1. Одноклассникидаги Мирзаҳаким Тўхтамирзаев сохта. Ушбу профилда берилган хабар ва маълумотларга мутлақо алоқам йўқ. Ҳаттоки ёшимни нотўғри кўрсатган. Бераётган матнларида имло хатолари кўплиги ҳам шаънимга доғ туширади.

2. Менинг профилимда исми шарифим лотин ҳарфларида битилган  Mirzahakim Tuxtamirzaev. Мурожаатларга имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қилиб келаман, аммо бўш вақтим камлиги боис доим ҳам алоқага чиқа олмайман.

3. Ҳар ким ўз нуқтаи назарини ифодалаш ҳуқуқига эга. Лекин бировнинг номидан нотўғри маълумот тарқатиш бу жиноят.
Муқаддас Рамазон ойида ҳар биримиз савоб ишларни қилишимиз, инсонларнинг кўнглини ранжитмаслигимиз даркор.

Сохта Мирзаҳаким Тўхтамирзаевни яна бир бор инсофга чақириб, ҳақиқий Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:45, 20.07.2012. Ўқилди: 7005 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик