Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • 0:0
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • 1:2
      • Қўқон-1912
      • 13.08.2025 19:00
      •   Бухоро
      • 0:0
      • Хоразм
      • 13.08.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 17 31
7 Пахтакор 18 30
8 Қизилқум 18 22
9 Андижон 18 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 17 18
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 17 13
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912
18-тур Бухоро - Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

13/08 19:00 Бухоро - Хоразм
13/08 20:00 Сурхон - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1143 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Холанд отасидан ўзиб кетди, аммо бир ҳолатдан ташқари...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

22 ёшида Эрлинг Холанд ўзининг ажойиб ўйинлари билан бутун дунё мухлисларини ақлдан оздирмоқда ва яқинда Transfermarkt маълумотларига кўра энг қиммат футболчига айланди. Унинг отаси Альф-Инге Холанд футболчилик фаолияти давомида 10 мавсумни инглиз клубларида ўтказган бўлса-да, осмонидан юлдузлар ёғилмаган. Кичик Холанд буюк келажак учун мўлжалланган футболчидир, лекин у ҳали ҳам отасининг битта ютуғидан йироқда.

Норвегияликлар, ўзингизга маълум, Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига чиқа олишмади. Холанднинг ҳолати Златан Ибрахимович бир неча бор бўлган ҳолатга жуда ўхшайди. Европанинг энг яхши тўпурарларидан бири ва ўз даврининг шунчаки ажойиб футболчиси сифатида швед 2010 ва 2014 йилги жаҳон чемпионатларини ўтказиб юборди. Эрлинг жаҳон чемпионатида ўйнаш учун яна камида уч ярим йил кутишга тўғри келади.

Холандларнинг каттаси Норвегия терма жамоасида ўйнаган давр анча омадли кечган. 90-йиллар Скандинавия жамоаси учун энг ажойиб вақт бўлган. Эгил Ульсен бошчилигидаги норвегияликлар кетма-кет икки марта жаҳон чемпионатига чиқишди, бразилияликларни мағлуб этишди ва ностандарт тактик ҳаракатлар билан футбол оламини лол қолдирди.

Алфи Холанд 21 ёшида АҚШда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига борган. Ўшанда ҳимоячи "Ноттингем Форест"да ўйнаган ва Норвегия футболининг кўтарилган юлдузларидан бири ҳисобланган. Скандинавияликлар илк ўйинида Мексика терма жамоасини мағлубиятга учратиб, кичик сенсацияни юзага келтирди. Альф-Инге Холанд ва унинг ҳимоядаги шериклари мексикаликларнинг асосий тўпурари Уго Санчесни максимал зарарсизлантиришга муваффақ бўлишди, ўйин сўнггида эса Хьетиль Рекдаль ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди. Эътиборлиси, ўйин 36 даража иссиқда бўлиб ўтди, бироқ бу мексикаликларнинг фойдасига ишламади.

Турнирнинг иккинчи ўйинида Олсен шогирдлари Касираги, Донадони, Роберто Баджо ва Франко Бареси бошчилигидаги Италия термаси билан тўқнаш келишди. Ўйиннинг 21-дақиқасида афсонавий Жанлука Палука охирги чора сифатида қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатилди. Норвегияликлар муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш учун ажойиб имкониятга эга бўлишди, бироқ уларга бу етишмади. Иккинчи бўлимда "адзурри" Баджонинг голи эвазига муваффақиятга эришди. Доим қаттиққўл ўйин услубига эга бўлган катта Холанд бу ўйинда иккинчи сариқ карточка олиб, гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинига дисквалификация қилинди.

Учинчи турда норвегияликлар ирландлар билан тўқнаш келишди. Ушбу ўйинда "яшиллар" сафида Рой Кин ўйнади. Гуруҳдан чиқиш учун кураш жуда ажойиб бўлди, аммо 90-дақиқа охирида ҳисоб очилмади. Учинчи турдан кейинги турнир вазияти ниҳоятда ноодатий кўринди: “Э” гуруҳидаги барча жамоалар 4 очкодан жамғарган. Тўплар фарқи 1:1 бўлган норвегияликлар мағлубиятга учраган бўлиб, охирги ўринда қолди. Мексикаликлар ва ирландлар дастлабки икки ўриндан плей-оффга чиқишди, қўшимча кўрсаткичлар бўйича эса жаҳоннинг бўлажак вице-чемпионлари бўлмиш италияликлар эса учинчи ўриндан жой олди.

Киритилди: 20:03, 07.11.2022. Ўқилди: 1214 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.