Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7789]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4458]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3429]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3398]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3006]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2469]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1758]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1682]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1669]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1627]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «Асосий эътиборни «Насаф» футбол мактаби тарбияланувчиларига қаратаяпмиз»

Баҳо:
+ | -1
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яқиндагина ўринбосарларимизга катта мураббий сифатида таништирилган Рўзиқул Бердиев шогирдлари иккинчи давра баҳсларига Қарши шаҳрида ҳозирлик кўришмоқда. Айни пайтда жамоада бир йўла 15 нафар ёш футболчилар кўрикдан ўтишмоқда.

Куни кеча ушбу жамоа футболчилари “Шўртан” ўринбосарларига қарши назорат учрашувида майдонга чиқишди ва 3:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Ушбу учрашувга жамоа устози қуйидаги таркибни майдонга туширди:

Жавоҳир Комилов, Аброр Анваров , Умид Зуфаров , Жавлон Рамазонов (95), Бобир Тошев, Мақсуд Нормаҳмадов, Достон Баҳромов, Феруз Фахриддинов, Акбар Алишеров, Алишер Ҳатамов, Евгений Дук.

Захирадан тушганлар: Лутфуллаев, Муродуллаев, Ҳамиджанов. Маликов, Баратов, Нормаҳмедов.

Таркибидан кўриниб турибидики, шу куни ёшларимиз устози жамоадан кўрикдан ўтаётган барча футболчиларга имкон берган. Ўринбосарлар жамоасидан голларга Маликов, Фаҳриддинов, Нормаҳмедов муаллифлик қилишди.

Кеча эса ёш футболчиларимиз иккинчи лигада Нишон тумани шарафини ҳимоя қиладиган ГРЭС жамоаси билан навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди. Унда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалабага эришишди.

Бу учрашувда эса қуйидаги таркиб майдонга чиқарилди: Азамат Аҳмедов, Тоҳир Абдураззоқов, Одил Ҳамробеков, Умид Зуфаров, Миржалол Мўминов, Нодир Санақулов, Феруз Фахриддинов, Аслиддин Лутфуллаев, Дониёр Нарзуллаев, Азиз Маликов, Санжар Баратов.

Захирадан майдонга тушганлар: Алишер Турдиев, Нормаҳмадов, Нажмиддин Нормуродов, Алишер Ҳатамов, Жавоҳир Комилов.

— “Шўртан”га қарши ўтган назорат учрашувида таркибимизда кўрикдан ўтаётган 15 нафар футболчининг имкониятларини синовдан ўтказдик, - дейди ўринбосарлар катта мураббийи Рўзиқул Бердиев. – ГРЭСга қарши ўйинда ҳам яна 3-4 нафар янги футболчиларга имкон бердик. Асосий эътиборни “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиларига қаратаяпмиз. Ўқув-йиғин машғулотларига саккиз нафар мактаб тарбиланувчисини жалб қилганмиз.

Бугундан бошлаб ёш футболчиларимизга уч кунлик таътил элон қилинди. 26 июлдан бошлаб улар машғулотларни Қаршида давом эттиришади ва “Олмалиқ”қа қарши кечадиган учрашувгача яна битта назорат ўйинида майдонга чиқишлари режалаштирилган.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 15:00, 23.07.2012. Ўқилди: 6124 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик