Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ"нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари Эрик тен Хаг ўрнини эгалламоқчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган мавсум охирида "Манчестер Юнайтед" ўзига янги бош мураббий олиб келган эди. Ҳозирда жамоани нидерландиялик мутахассис, тен Хаг бошқармоқда. Аммо у учун ҳозирдан ўринбосар бўламан дейдиганлар топилмоқда. Шулардан бири, "МЮ" афсонаси Уэйн Рунидир. Собиқ инглиз ҳужумчиси Англияга қайтди...

Руни ҳозирда АҚШнинг "DC United" клубида фаолият олиб бормоқда. Айни дамда МЛСга якун ясалган. Шу сабаб собиқ футболчи ўз юрти, Англияга қайтиб келди. Уэйн Руни тез-тез ўзининг севимли клуби бўлган "Манчестер Юнайтед" бош штабига ташриф буюриб туради. Яқинда ҳам у клуб машғулотлар базасида кўриниш берган. Руни Каррингтонга ўз фарзандлари бўлмиш 12 ёшли Кай ва 9 ёшли Клейнинг академиядаги ҳаракатларини кузатиш учун келди.

Хабарларга кўра, Уэйн Руни, кейинчалик, жамоа устози Эрик тен Хаг билан ҳам учрашган. Собиқ ҳужумчи нидерландияликни жуда ҳам ҳурмат қилишини бот-бот такрорлайди. Рунининг фикрига кўра, тен Хагнинг характерида Фергюсонникига ўхшаш нимадир бор. Тен Хагнинг машғулотлар ўтказиш услуби ва футболчилар билан ишлаши, Фергюсонга ўхшаб кетади.
Суҳбат давомида тен Хаг Рунига айрим маслаҳатлар бериб ўтган. Бу ҳақида манбада шундай ёзилади: "Уэйн ҳали-ҳамон ўрганиш босқичида. У тен Хагдан ҳам керакли маслаҳатларни қабул қилди. Бир кун келиб Руни Эрикнинг ўрнини эгаллаш учун энг асосий даъвогарга айланади".
Футболчининг ўзи ҳам буни инкор этмайди, албатта.

Уэйн Рунига, аввалроқ, "Эвертон"ни бошқариш таклифи билан мурожаат қилишган. Аммо у бу таклифни рад этиб, "МЮ"га қайтишни афзал кўрган. Рунининг ўзи бу борада шундай деганди: "Мен мураббийга айландим ва бунга асосий сабаб "Манчестер Юнайтед"дир. Менга "Эвертон"дан иш таклиф қилишди. Аммо мен буни қабул қила олмайман. Чунки мен фақатгина "МЮ" мураббийи бўлишни истайман. Ҳа, бунга ҳозир тайёр эмасдирман. Аммо бир кун келиб бу содир бўлади. Бунинг учун машаққатларни енгиб ўтишга тайёрман!".

Рунини "МЮ" билан кўп омиллар боғлаб туради. Шулардан бири, унинг ўғилларидир. Футболчининг тўнғич фарзанди Кай яқиндагина клуб академиясида янги битимга имзо чекди. Кай ҳам ҳужумчи ва ҳозирга қадар 12 ёшлилар жамоасида 56 та гол уришга эришган. У Криштиану Роналдунинг ўғли, кичик Роналду билан бир жамоада ҳаракат қилади. Кайнинг "МЮ" академиясига қўшилиши ҳақида Руни шундай деганди: "Унда бошқа кўплаб вариантлар бор эди. Аммо Кайнинг ўзи шу жамоани танлади. Мен ҳам унга қаршилик қилмадим. Ўйлайманки, ҳаммаси яхшиликка бўлади".

Уэйн Руни "МЮ"нинг барча даврлардаги тўпурари саналади. У 559 баҳсда 253 та голга муаллифлик қилган. Футболчи манкунианликлар сафида 13 йил ҳаракат қилиб, 5 бор АПЛ, 1 марта мамлакат кубоги, 3 маротаба лига кубоги, ЕЧЛ ҳамда ЕЛ бош совринларини қўлга киритган. Мана шундай афсона яқин келажакда ўзининг севимли жамоасига қайтиши мумкин...

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:11, 10.11.2022. Ўқилди: 5397 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик