Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 10.03.2026 00:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 10.03.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Овьедо
  • Суперлига
      • 10.03.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Андижон
      • 10.03.2026 19:45
      • Машъал
      • 0:2
      • Қизилқум
      • 10.03.2026 20:30
      • Пахтакор
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 11.03.2026 16:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 11.03.2026 19:30
      • Локомотив
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 11.03.2026 19:45
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 12.03.2026 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 12.03.2026 19:45
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 10.03.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 1:0
      • Ливерпуль
      • 11.03.2026 01:00
      • Аталанта
      • 1:6
      • Бавария
      • 11.03.2026 01:00
      • Атлетико
      • 5:2
      • Тоттенхэм
      • 11.03.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Барселона
      • 11.03.2026 22:45
      • Байер
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.03.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Спортинг
      • 12.03.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Челси
      • 12.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 2 6
3 Насаф 2 6
4 Навбаҳор 3 6
5 Бухоро 2 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Андижон 3 3
9 Динамо 2 3
10 Бунёдкор 2 3
11 Хоразм 2 3
12 Қўқон-1912 2 0
13 ОКМК 2 0
14 Сурхон 2 0
15 Сўғдиёна 2 0
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сардор Азмун: «Суперюлдузларга қандай ёндашишни яхши биламиз»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Эрон миллий жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ЖЧ-2018дан ўрин олган Марокаш термасига қарши илк ўйин учун таркибни эълон қилганида, барчанинг эътибори «Эронлик Месси» мақомига эга ҳужумчи Сардор Азмунга қаратилганди.

 Бундай таъриф ҳар қандай ёш футболчи учун жиддий мақтов, албатта. Азмуннинг миллий жамоа либосидаги дастлабки 30та   ўйинда 23та гол урганини ҳисобга олсак, «Эронлик Месси» мақоми ўринли эди. Фақат шуниси борки, эронлик ҳужумчи ЖЧ-2018да кутилган ўйинни кўрсатолмади, бунга рақиблар даражаси йўл қўймади. Муҳими, «Байер» вакили янги имкониятга яқин. Оддий айтганда, Азмун фаолиятидаги иккинчи жаҳон чемпионатига ўзгача шайланмоқда. 27 ёшли ҳужумчи ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида шу ҳақда гапирди: ўз жамоаси даражаси, қандай мураккаб гуруҳга тушишгани, шахсан ўзи Қатарда кимларга қарши ўйнашни орзу қилиши...

- Сардор, терма жамоа сафида бўлиш сиз учун нимани англатади?

- Жамоа лагерида бир оиладекмиз. Табиийки, терма жамоа сафида майдонга тушсам, ҳамиша ватан шарафини кўтариш учун бор куч-ғайратимни ишга соламан. Бор ҳаракат ва эътибор имкон қадар юқори натижалар кўрсатишга қаратилган. Барча жамоадошларим ҳам шу руҳда майдонга тушишади ва фақат мухлисларимизни қувонтириш учун ўйнаймиз.

- Жаҳон чемпионатига йўл олишингларда мухлислар қандай ролга эгалар?

- Улар жамоага мислсиз даражада таъсир ўтказишади, албатта. Қисқаси, мухлисларнинг кучли қўллаб-қувватловисиз юксак вазифаларни бажаришда қийналишимиз турган гап. Биз 24 ёки 25 нафар омадли йигитлармиз, футболдан, телба миллатдан чиққанмиз. Асосийси, мухлислар бизни чин юракдан севишади, қадрлашади. Бу барчамизга жаҳон чемпионатида ишонч ва мотивация бағишлайди.

- Россия мундиалидан қандай таассуротлар қолди?

- 4 йил олдин кўп нарса ўйлаганимиздек кечмади, лекин ҳар бир ўйинда тўлиқ 90 дақиқа давомида тиним билмадик, бор кучимизни майдонда қолдирдик. Яъни яхлит жамоа сифатида Эрон учун курашдик. Айнан шу ёндашув - жаҳон чемпионатининг энг ширин хотираси. Гуруҳимизда жамоалар савияси ўртасида фарқ бор эди, буни инкор этиб бўлмайди. Шунга қарамай, рақибларга муносиб қаршилик таклиф этиб, осонгина енгиладиганлар тоифасидан эмаслигимизни кўрсатдик.

- Муваффақиятли мундиал? Шахсан сиз Қатарда қандай натижага ижобий баҳо берасиз?

- Аввало, яхлит жамоа сифатида ўйнашимиз керак, футбол ассоциациясининг иложи борича шароитлар яратиб бериши ҳам муҳим. Демоқчиманки, барчаси ўзаро уйғунлашса, натижа ўз-ўзидан яхшиланади.

- Эрон термаси ЖЧ-2022 саралашида ажойиб ўйнади, муаммо сезмади. Шуни назарда тутсак, мухлислар Қатарда сизлардан қандайдир муваффақият кутишлари тайин. Бу масалада босим йўқми?

- Йўқ. Зеро, босим фаолиятимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Дейлик, мухлислар мендан ҳар доим гол талаб қилишади, буни яхши тушунаман. Муҳими, мухлислар истакларининг ўйи­нимга ҳеч қандай таъсири йўқ - ҳеч қандай босимни сезмайман. Менталитетим шундай - четдаги ёндашув таъсир кўрсатишига йўл қўймайман ва бор эътиборни   жамоа ўйини ва салоҳитимни намоён қилишга қаратаман. Футболчи сифатида бош мақсадим - жамоага имкон қадар ёрдам бериш. Бунда гол уриш-урмаслигимнинг аҳамияти йўқ.

- Бўлажак жаҳон чемпионатида эътиборингиз марказида бўлувчи футболчи ким?

- Килиан Мбаппе, менимча.

- ЖЧ билан боғлиқ болалик хотиралари билан ҳам ўртоқлашсангиз...

- Очиғи, ёшлигимда жаҳон чемпионатини умуман кузатмаганман, чунки волейболга кўпроқ қизиқардим. Фақат битта финал эсимда қолган. Тўғри, кейинроқ турнирни диққат билан томоша қилганман, айниқса, финал ўйинларини. Шу тариқа Эрон миллий жамоасида ўйнаш ва у билан мундиалда қатнашиш истаги туғилган.

- Қатар мундиали гуруҳ бос­қичида сизларни кучли жамоалар қарши олади...

- Ҳа, ҳар бир ўйин оғир кечиши муқаррар. Гуруҳда АҚШ, Уэльс ва Англия термаси каби кучли рақибларга қарши майдонга тушамиз. Уларнинг ҳар бири ажойиб ижрочиларга эга, айниқса, инглизлар билан ўйин осон кечмайди. Умид шуки, ҳар бир рақиб билан тенгма-тенг олишамиз ва уларни мағлуб этиш йўлини топамиз. Муҳими, ўзимизга ишонамиз, жамоамизда иқтидорли йигитлар етарли.

- АҚШ термаси билан ўйин алоҳида мавзу...

- Бу жамоа яхши шаклланган, Бундеслигада ўйнайдиган айрим футболчилари билан шахсан танишман. АҚШ термасида сифат бор, албатта, лекин биз ҳам анойи эмасмиз. Менимча, икки жамоа ҳам сифатли футбол кўрсатади, лекин ўйинни сиёсатга қориштирмаслик керак.

- Гарет Бэйл етакчилигидаги Уэльс термасидан нималарни кутяпсиз?

- Йўқ, Уэльс жамоаси фақат Бэйлдан иборат эмас. Таркибидаги ҳар бир футболчи ўз ўрнига эга. Асосийси, Эрон термасида ҳам устун томонлари бор. Дейлик, кўпчилигимиз сўнгги ЖЧда Роналду ва Месси каби футболчиларга қарши ўйнаб кўрдик ва суперюлдузларга қандай ёндашишни яхши биламиз.

- Айнан қайси футболчи билан учрашишни интиқ ҳолда кутяпсиз ва нега?

- Илгари Златан Ибрагимович билан майдонда тўқнашишни хоҳлардим ва ЕЛда унга қарши ўйнаш насиб этди. Қатарда эса Франция термаси ва Килиан Мбаппега қарши майдонга тушишни истардим.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:30, 18.11.2022. Ўқилди: 1507 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
8 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
9 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1
10 Навбаҳор Катулонди Кати 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.