Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 18:00
      • Вильярреал
      • 4:0
      • Райо Вальекано
      • 01.11.2025 20:15
      • Атлетико
      • 3:0
      • Севилья
      • 01.11.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:0
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • -:-
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эльче
      • 03.11.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Мальорка
  • Суперлига
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • 1:1
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Машъал
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 02.11.2025 17:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қизилқум
      • 03.11.2025 18:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Бунёдкор
  • «A» Серия
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • 1:0
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • 0:0
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • 1:2
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
      • 03.11.2025 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Рома
      • 03.11.2025 22:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Женоа
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • 0:1
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 26 29
12 Сурхон 26 28
13 Бухоро 27 25
14 Хоразм 27 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8373 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рубен Диаш: «ЖЧ-2022 – максимал салоҳиятни кўрсатиш имкони…»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Манчестер Сити»нинг етакчи ҳимоячиларидан бири Рубен Диаш болалигидан жаҳон чемпионатида ўйнашни орзу қилган ва бу ҳақда отаси билан кўп бора гаплашган.

 Мана, жорий йил 25 ёшини қаршилаган Диаш болалик амбицияларини рўёбга чиқариш арафасида турибди. Айтиш мумкинки, у Қатар майдонларида бу борада биринчи чинакам имкониятга  эга бўлади. Тўғри, Диаш «Бенфика» ҳимояси марказида анча олдин ўзини намоён қилди, кейин йиллар давомида истеъдодини ривожлантириб, Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш назарига тушди. Шу аснода ҳимоячи 2018 йили Россияда ташкиллаштирилган жаҳон чемпионати олдидан ўз мамлакати бош жамоаси таркибидан жой олди. Бироқ марказий мудофаа вакилига аввалги мундиалнинг бирор ўйинида майдонга тушиш насиб этмади. Шунга қарамай, Рубен ортга катта қониқиш билан қайтди ва турнирни фао­лиятидаги «ўзгача лаҳза» сифатида таърифлади. Футболчи ЖЧ-2022 старти арафасида ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида ҳам аввало, аввалги мундиал хотираларини эсга олди: «Жаҳон чемпионати арафасида ҳал қилувчи йиғинга чақирилдим, аммо муҳим паллада жароҳатланиб, четга чиқдим. Яхшики, Фернанду Сантуш шунда ҳам мени жамоа таркибидан чиқаргани йўқ ва мундиал ҳавосидан баҳра олдим». ЖЧ-2018 воқеликларини эсласак, турнирга Европа чемпиони мақомида борган Португалия миллий жамоаси Россиядаги ёрқин ўйинлари эвазига 1|8 финалга чиқди ва ҳаяжонли тус олган баҳсда Уругвай термасига имкониятни бой бериб қўйди. Ферданду Сантуш жамоаси шундан буён 4 йил давомида янада кучайди, ҳар ҳолда, Европанинг элит клубларида ўйнайдиган португалиялик иқтидорлар сафи йилдан йилга кенгаймоқда. Ҳозирда португалияликлар учун асосий вазифа - ўйинга боғлиқ алоҳида элементларни уйғунлаштириш ва салоҳия­ти баланд бўғинлар йиғиндисидан-да кучлироқ, яхшироқ жамоа сифатида ўйнаш. «Бирлашиш ҳақиқатан ҳам, жуда муҳим, - дейди Диаш. - Таркибда рақобатбардош футболчилар кўп бўлиши мумкин, аммо ҳар бир йигитнинг энг кучли томонларидан қандай фойдаланишни билмасангиз, жамоавий куч сифатида тўғри ишлай олмайсиз».

- Рубен, айтингчи, фаолиятингиздаги биринчи мундиалдан кейинги 4 йил давомида нечоғли ўзгардингиз, айнан қайси жиҳатларда яққол ўсишга эришдингиз? Умуман, Қатарда қандай Рубен Диашда кўрамиз?

- Жаҳон чемпионатидек йирик турнирда муваффақиятли иштирок этишни хоҳласангиз, аввало, жамоавий ўйин борасида кучайишингиз керак. Агар жамоангиз яхлит куч сифатида шаклланмаган бўлса, нимадандир умид қилишингиз қийин. Оддий айтганда, сиз индивидуал томондан барча энг яхши хислатларга эга бўлишингиз мумкин, лекин агар буларни жамоавий ҳаракатларга уйғунлаштиролмасангиз, бирор наф чиқиши даргумон. Хуллас, футболда энг асосийси - жамоа билан кучли эканлигингиз. Жаҳон чемпионати - бу ортингда ватанинг шаъни турганини ҳис қилдирадиган катта мусобақа. Барчасини 2018 йили ўз бошимдан ўтказдим, гарчи Россияда бирор ўйинда иштирок этмаган бўлсамда. Шу маънода айтсам, мундиалда жамоа билан бирга бўлишинг индивидуал даражадаги ҳар қандай воқеликдан муҳимроқдир. Шубҳасиз, ортда қолган 4 йил ичида ҳам инсон, ҳам футболчи мақомида анча улғайдим, лекин қайтараман, бу ҳеч нарсани англатмайди агарда яхлит жамоа билан бирга нафас олишни ўрганмасанг. Яна бир томони бор: айнан аҳил жамоа сенга бу даражадаги йирик мусобақада имкон қадар узоқроққа боришинг учун зарур қўшимча куч бағишлайди.

- Кўпчилик эътироф этяпти: ҳозирги Португалия миллий жамоасида энг иқтидорли авлод вакиллари жамланишган. Яқинда берган интервьюнгизда жамоанинг алоҳида қисмлари уйғун ҳолда ишлаш масаласида энг яхши йўлни топиши зарурлиги ҳақида гапиргандингиз. Бу кейинги қадамни баралла ташлаш учун нечоғли муҳим?

- Ҳеч қандай шубҳа йўқ, асосийси - шу. Умуман олганда, ҳар қандай ғолиб жамоанинг сири бирдамлик, менимча. Ҳа, тан олиш керак, индивидуал кўникма ва салоҳият жамоа ҳаётида жуда муҳим ўрин тутади, лекин охир-оқибат, ўзаро мулоқот ва бирга ишлаш қобилияти кўп нарсани ҳал қилади. Бу дарҳақиқат, катта аҳамият касб этади. Такрорлайман, жамоа қанчалик рақобатбардош ва кучли ижрочиларга эга бўлмасин, агар бирдамликда тўғри ишламаса, натижа чиқиши қийин. Бундай ҳолатда одамлар наз­дида оддий жамоадек қолаверади. Умумий муваффақият яна мураббийлар штабининг ҳар бир футболчига хос кучли жиҳатлардан қай даражада фойдаланишига ҳам бевосита боғлиқ, албатта.

- Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш жаҳон чемпионати-2022 ҳақида тўхталиб, сизлар учун энг яхшиси ҳали олдинда эканлигини айтди. Хўш, жамоангиз Қатарда Евро-2016 ва Мил-латлар лигаси-2019даги зафарли юришни такрорлаш имкониятига эгами?

- Ҳа, шубҳасиз. Чунончи, таркиб иқтидорли авлод вакилларидан ташкил топган. Тўғри, бошқа жамоаларда ҳам кучли ижрочилар бор. Яъни мундиалда ягона эмасмиз. Ваҳоланки, таркибимиз чиндан ҳам, ажойиб спорт формасидаги футболчилар билан тўла. Йигитларимиз нафақат терма жамоада, балки ўз клубларида яхши ўйнашмоқда ва энди ҳозирги ҳолатдан максимал даражада фойдаланишимиз шарт. Лекин яна бир бора такрорлайман: гап мавжуд барча фазилатларни амалда жамоа сифатида қўллашда...

- Қатар-2022 Криштиану Роналду, Пепе ва Жоау Моу­тинью каби катта юлдузлар учун сўнгги жаҳон чемпионати бўлиши мумкин. Шу факт ҳам жамоага кучли мотивация берса керак...

- Менимча, ҳақиқий мотивация - шу. Ҳар ҳолда, бутун жамоа улар учун икки ҳисса куч билан ўйнашига ишонаман. Шубҳасиз, жаҳон чемпионатининг ўзи ҳар қандай футболчига қўшимча мотивация беради, лекин агар сизни янада кўпроқ тўлқинлантирадиган қандайдир яхши сабаб бўлса, унда кўраверинг... Гап нафақат Португалия, балки бутун жаҳон футболида ёрқин из қолдирган 3 нафар етук юлдуз ҳақида кетмоқда. Бизда шундай катта номлар борлиги - қўшимча плюс. Ўйлайманки, ҳаммаси Қатарда қўшимча туйғу ва кучли омил бўлади. Мантиқан қарасак ҳам, юлдузларимиз ЖЧда охирги имкониятга эга эканликлари катта мотивация бўлиб хизмат қилиши керак.

- Жаҳон чемпионатининг илк марта евромавсум ўртасига тўғри келгани ўйинлар сифатига ижобий таъсир кўрсатиши тахмин қилинмоқда. Айни пайт жисмоний ва руҳий томондан қандай ҳолатдасиз?

- Буниси ҳам барча учун янги тажриба, албатта. Ҳозирдан баралла гапириш ярамайди, чунки ўйинлар қандай кечишини айтиш қийин. Лекин бир нарса аниқ: мавсум охирида жаҳон ёки Европа чемпионатига борсангиз, чарчоқ ўз сўзини айтади, энг яхши жисмоний ҳолатда бўлмайсиз, барибир. Футболчидан ҳам жисмоний, ҳам руҳий куч талаб қиладиган мусобақаларда тетик ўйнашга нима етсин? Бежиз йирик турнирларда кўпинча жисмоний жиҳатдан энг яхши тайёргарлик кўрган жамоа зафар қучмайди. Мана, навбатдаги мундиал деярли ҳар бир футболчи ўзининг максимал салоҳиятини кўрсатадиган вақтга тўғри келмоқда. Ахир мавсумолди йиғинлар ва бир қатор расмий ўйинларда қатнашишга улгурдик ва ҳозир спорт формаси нуқтаи назаридан энг юқори поғонадамиз. Иқлим шароити қандай таъсир қилишини билмайман, лекин дейлик, Англиядан бориб, Қатарнинг иссиқ ҳавосига кўникиш учун бироз вақт кетса керак, барибир.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:00, 24.11.2022. Ўқилди: 1656 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Луис Качорри 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.