Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Испанияни уйига равона қилган Марокашнинг 13 футболчиси бошқа мамлакатларда туғилган

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Марокаш терма жамоаси шу пайтгача жаҳон чемпионати плей-офф босқичида энг катта сенсацияни яратиб, Испанияни уйига қайтариб юборди. Ажабланарлиси: “Атлас шерлар”нинг 13 нафар футболчиси бошқа мамлакатларда туғилган, жумладан Испанияда туғилган футболчилар ҳам бор.

Ясин Боно

Марокаш - Испания учрашувининг бош қаҳрамони Канадада, Монреалда туғилган. Бироқ, унинг ота-онаси Боно ҳали болалигида ватанларига қайтишган. Саккиз ёшидан бошлаб дарвозабон Марокашнинг “Видад” клуби тизимида тарбияланган.

Мунир Муҳаммадий

Марокаш терма жамоасининг захира дарвозабони Мелилла шаҳрида туғилган. Марокашликлар сўнгги 40 йил давомида бу шаҳарни ўз ҳудудларининг ажралмас қисми деб даъво қилишмоқда, аммо у ҳали ҳам Испания томонидан назорат қилинади.

Роман Саис

Марокаш терма жамоаси сардори Париждан 480 км узоқликда жойлашган Франциянинг Бур-де-Пеж коммунасидан. Унинг отаси марокашлик, онаси эса француз. Саис Францияда ўсган ва узоқ вақт маҳаллий клубларда ўйнаган.

Ашраф Ҳакими

Марокаш терма жамоасининг яна бир асосий футболчиси мадридлик. Ҳакими марокашликлар оиласида ўсган ва "Реал Мадрид"да тарбияланган. Ашраф Испания терма жамоасига номзод эди, ҳатто унинг машгъулотлар базасига ҳам борган, лекин кейин у муҳит унга мос келмаслигини тушунди, ҳимоячи Марокаш маданиятида бўлишни хоҳлаган.

Нуссайр Мазрауи

Марокаш терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Нидерландиянинг Лейдердорп шаҳрида туғилган. Тўққиз ёшидан бошлаб "Аякс" академиясида футболни ўрганган, у "Бавария"га ўтишидан олдин айнан шу клубда фаолият юритган. Унинг отаси Мустафо 1980 йилларда Марокашни тарк этган.

Софян Амбарат

Испания билан ўйин қаҳрамонларидан бири бўлган ажойиб ярим ҳимоячи ҳам Нидерландияда туғилган. У Утрехтда тарбияланган, ҳатто Нидерландия ёшлар жамоасида ҳам ўйнаган. Унинг ота-онаси марокашликлар, акаси Нордин ҳам 2019 йилгача терма жамоада ўйнаган.

Селим Амалла

Испанияга қарши 82 дақиқа ўйнаган яна бир ярим ҳимоячи Бельгияда туғилган. Аммо унинг ота-онаси Марокаш ва Италия илдизларига эга. Демак, назарий жиҳатдан у уч мамлакатдан бирида ўйнай олади. Аммо 2019 йилда у Марокашни танлади. Шу билан бирга, у бутун фаолиятини Белгия чемпионатида ўтказди ва ҳозир “Стандард”да ўйнайди.

Илёс Шоир

Бу ярим ҳимоячи ҳали жаҳон чемпионатида бир дақиқа ҳам майдонга тушмаган. Аммо унинг тақдири ҳам қизиқ: у ҳам Бельгияда марокашлик ва поляк оиласида туғилган. У маҳаллий клубларда ҳам тарбияланган ва бошқа терма жамоани танлаши мумкин эди.

Ҳаким Зиеш

Марокаш терма жамоасининг юлдуз футболчиларидан бири асли Нидерландия фуқароси ҳисобланади. Ва у мамлакатнинг барча ёшлар терма жамоаларида ўйнаган. Бироқ, катталар даражасида у ота-онасининг ватани учун ўйнашни бошлади. Ва афсусланмади. Қизиғи, 2022 йил бошида у собиқ бош мураббий Воҳид Ҳалилходжич билан можаро туфайли терма жамоани тарк этиши мумкин эди. Аммо кейин янги устоз келди ва Ҳаким яна ўз вазифасига қайтди.

Софян Буфал

Бу ҳужумкор ярим ҳимоячи парижлик, аммо кўплаб жамоадошлари сингари марокашликлар оиласида ўсган. У “Анже” тизимида тарбияланган, аммо Франция терма жамоасидан ҳеч қачон таклиф олмаган. Шунинг учун 2016 йилда у Марокашнинг катталар жамоасидан таклифни қабул қилди.

Волид Хеддира

24 ёшли "Бари" ҳужумчиси Италияда туғилган, аммо марокашликлар оиласида. У ўз ватанининг турли клубларига, жумладан, қуйи дивизионга ҳам сафар қилди ва бу мавсумда “Б” сериясида кўп гол ура бошлади. Бу эса мураббийлар штаби эътиборини тортди. Хеддира жаҳон чемпионати олдидан ўртоқлик ўйинларида қатнашган ва кейин асосий рўйхатга киритилган. У эса Испания билан ўйинда захирадан майдонга тушди - бу унинг жамоадаги илк расмий учрашуви бўлди.

Киритилди: 09:22, 07.12.2022. Ўқилди: 6735 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик