Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кичик шаҳардан баланд овоз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳаётимизда оддий ва оммабоп тушунча бор: шаҳар қанчалик катта бўлса, унда шароитлар ва имкониятлар шунчалик яхши ва кўп.

Бунга ҳеч кимда шубҳа йўқ. Ахир йирик ва марказий шаҳарлар кучли инфратузилма ҳисобига молиявий томондан бақувват ҳисобланади. Футбол оламига қарасак ҳам, кўплаб номдор клублар Мадрид, Мюнхен, Милан, Лондон каби мегаполислардан қўним топганини кўрамиз. Лекин шу гранд клублар қатори мўъжазгина аҳоли пунктлари шарафини ҳимоя қиладиган иштиёқи баланд «митти» дружиналар ҳам топилади. Қуйидаги мақолада шундай «чақилмас ёнғоқ» жамоалар ҳақида сўз боради.

***

Франциянинг «Осер» клубига қўнимгоҳ номдош шаҳарчада атиги 37900 киши истиқомат қилади. Диққатни тортадиган томони, жамоанинг уй стадиони 25000 мухлисга мўлжалланган. Яъни маҳаллий аҳолининг учдан икки қисмини бемалол ўз бағрига сиғдиради! Бир ёқда хуштаъм салқин ичимликлар, Йонна дарё­сининг мафтункор соҳили, мазали французча кулчалар... Хуллас, ғанимат бу ўткинчи дунёда роҳатланиб яшаш учун идеал шароит. Маҳаллий аҳоли эса барчасидан футболни кўпроқ яхши кўради, кўпроқ қадрлайди. «Осер» эса бундай муҳаббатга томошабоп ўйинлари ва рисоладагидек натижалари билан жавоб қайтаради. Айтиш керак, гап Лига1нинг 1995|1996 йиллар мавсумидаги ғолиби, Франция кубогининг 4 карра соҳиби, УЕФА кубоги ярим финалчиси ҳақида кетмоқда. Кичик шаҳарчанинг камтарин жамоаси учун ҳавас қилса арзийдиган натижалар. Муваффақиятнинг каттагина қисми таниқли мураббий Ги Ру билан боғлиқ. Бу инсон «Осер»ни муваффақиятли бошқариш баробарида бизнес йўналиши, адабиёт ва журналистика соҳасида ҳам самарали фаолият юритган.

***

Осердан чамаси 200 нафар кўпроқ фуқарога эга Монако князлигида ҳам ўзига хос ажойиб клуб бор. «Монако» - Франциянинг 8 карра чемпиони! Князликлар мавсум-2003|2004да ЧЛ финалига чиққан ва фақат Жозе Моуриньо шакл­лантирган «Порту»га имкониятни бой беришганди. Тўғри, инсоф юзасидан алоҳида таъкидлаш лозим, «Монако» кичик шаҳар вакили саналсада, битта князликка тегишли. Хусусан, жамоанинг моддий ҳолати ёмон эмас, ҳар доим юксак савияли футболчиларни сотиб олиш учун кенг имкониятларга эга.

***

Франция футболи шундай митти шаҳарчаларнинг таниқли жамоалари билан ҳам донг таратган. Бор-йўғи 31600 аҳолига эга Ланс шарафини ҳимоя қилувчи «Ланс» охирги марта мавсум-1997|1998да чемпионлик шоҳсупасига кўтарилганди. Ҳозир эса лансликлар Лига 1 турнир жадвалининг 2-поғонасида боришмоқда. Умуман, ўтган асрнинг 90-йиллари Франция футболи кичик аҳоли пунктларидан баланд овоз чиқарган чемпионлари билан тарихдан жой олди. Жумладан, «Ланс» ўзининг 122 йиллик тарихида 2 марта Интертото кубогини ютишдан ташқари, Франция кубок турнирларида 4 бора зафар қучган. Жамоанинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, у 38000 мухлисга мўлжалланган стадионда тўп суради. Одатда аренадаги ортиқча ўриндиқларни яқин шаҳарлардан ташриф буюрган мухлислар тўлдиришади.

***

Франция клублари ўз йўлига, ушбу мақола бош қаҳрамонлигига даъвогарлар Англия ва Германияда! Асосан Чемпионшипда ўйнашга одатланган «Брентфорд» мавсум-2020|2021да турнир жадвалининг 3-поғонасидан жой олиб, АПЛга чиқиш учун «плей-офф» босқичида ўйнади ва элитага кўтарилди. «Нотаниш» клуб қандайдир каромат кўрсатмаган бўлсада, унинг 17000 мухлисга мўлжалланган стадионида доимий аншлаг кузатилди. Ваҳоланки, Брентфорд шаҳарчасида атиги 27000 киши истиқомат қилади. Энди эса «Брентфорд» АПЛ турнир жадвалининг қоқ ўртасида турибди - мўъжаз шаҳарча клуби учун катта натижа!

***

Рейтинг ғолиби сифатида Хоффенхайм қишлоғи жамоасини эътироф этиш керак. Ушбу митта аҳоли турар-масканида бор-йўғи 3300 киши яшайди. Тўғри, «Хоффенхайм» 35000 минг аҳолига эга Зинсхайм шаҳри тасарруфида. «Қишлоқи» лақаби билан Бундеслигада тўп сураётган жамоа мавсум-2017|2018да 3-ўринни эгаллаб, бронза медали соҳибига айланганди. «Бавария» ва «Боруссия» Д. каби грандлари бор Германия футболида митти клубнинг «бронза»си олтин мақомида баҳолангани ўз-ўзидан тушунарли. «Хоффенхайм» рақибларини «Вирзоль-Рейн-Неккар» аренасида қабул қилади. Ушбу стадион 30000 мухлисга мўлжалланган, аммо ўринлардан 9200таси ўйинни тик турган ҳолатда кузатишга мўлжалланган. Иккинчи томондан, катта жамоалардан ҳайиқмаётган митти жамоанинг мафтункор ўйинию, ижобий натижаларини бевосита кузатиш учун чамаси икки соат оёқда туриш - ҳеч нарса эмас!

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:30, 10.12.2022. Ўқилди: 2069 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.