Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англияга доминант ўйин ёрдам бера олмади. Францияга қарши ким қандай баҳоланди?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Гарет Саутгейт бошчилигидаги «Уч Шерлар» ўзларининг 2018 йилдаги натижаларини такрорлай олмади. Эндиликда, ярим-финалда Марокашга қарши Франция ҳаракат қилади. Харри Кейннинг пенальтилар сериясида йўл қўйган хатоси ҳаммасини тугашига сабаб бўлди. Қуйида инглиз ўйинчиларининг Франция билан ўйиндаги баҳолари келтириб ўтилади.

Жордан Пикфорд - 7

Пикфорд ўйин давомида Рабьо ва Жирунинг хавфли зарбаларини қайтарганди. Аммо Чуамени берган зарбанинг голга айланишида айнан «Эвертон» посбонини катта айби бор эди. У зарба берилаётган пайтда тўғри позиция танлай олмади. Шунингдек, реакция билдиришга кеч қолди. Шу сабабли, унга 7 очко берилди.

Харри Магуайр - 6

Ҳа, жисмоний жиҳатдан унда муаммо йўқ. Аммо жамоасининг ҳужумида узатаётган тўпларида ноаниқлик бор эди. Қолаверса, Магуайр Жирунинг ҳал қилувчи голини дарвозага жойланишида катта ёрдам берди.

Люк Шоу - 6

Дембеле ва Гризманн учун масъул қилинган қанот ҳимоячиси ўз ишини аъло даражада бажара олмади. Лекин ўйиннинг иккинчи қисмида бирмунча яхши ҳаракат қилди.

Деклан Райс - 6

Ҳимоядан ҳужумга тўпни етказиб бериш борасида Райсда муаммо йўқ эди. Аммо бирорта ҳал қилувчи узатмани ижро эта олмади.

Жордан Хендерсон - 6

Хендерсон ўз даражасида ҳаракат қилди. Ундан бундан ортиғини кутиш хато бўлар эди.

Кайл Уокер - 7

Уокер жамоаси ютқазди. Аммо у ўзига юкланган вазифанж уддалади – Мбаппени зарарсизлантириш.

Жон Стоунз - 6

Етарлича ишончли ўйин кўрсата олди. Аммо ҳимоядаги иккинчи голда унинг ҳам айби бор эди.

Жюд Беллингем - 6

Англиядаги яхшиланиб бораётган биргина футболчи у эди. Беллингем Чуамени зарбасига ҳалақит қилиши керак эди. Аммо...

Букайо Сака - 8

Кейннинг биринчи пенальтиси айнан «Арсенал» тарбияланувчисининг саъй-ҳаракатлари сабаб ишлаб олинганди. Биргина у майдонда ёрқин порлади.

Фил Фоден - 7

Ўйиннинг биринчи бўлимида уни кўрмадик. Аммо Англия ҳисобни тенглаштиргач, Фоден эркин ва ёрқин ҳаракат қилди.

Харри Кейн - 7

Пенальтини кўкка тепгани ҳали уни ойлар, балки, йиллар давомида қийнайди. Аммо иккинчи пенальтига қадар Кейн фантастик ўйнаётганди. Афсус, минг афсус...

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 09:02, 12.12.2022. Ўқилди: 1870 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик