Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Саутгейт ўрнига Почеттино: Англия терма жамоаси ЖЧ-2026да қандай таркибга эга бўлади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Терма жамоалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Маурисио Почеттино Гарет Саутгейтнинг ўрнини эгаллаш учун таклиф этилган бир нечта номзодлардан бири саналади. Айни дамда инглиз мутахассиси Жаҳон чемпионатининг чорак финалидаги мағлубиятдан кейин ўз иш жойини тарк этиш бўсағасида турибди. Унинг ўрнига Томас Тухель ёки Маурисио Почеттино таклиф этишили мумкин. Собиқ "Тоттенхэм" бош мураббийи "ПСЖ"дан кетгандан бери ишсиз юрибди. Агарда Саутгейт ўрни айнан Почеттино билан тўлдирилса, нима бўлади? Қуйида шу ҳақида гап боради.

Аввало, арентиналик мураббийнинг жамоага келиши, кўп нарсани, хусусан, "Тоттенхэм" футболчиларининг сони ошишини англатади. Агар шундай бўлса, таркиб қандай кўриниш олишини тахмин қилиб кўрамиз. Аввало, жамоа тактикаси 4-2-3-1га мослаштирилади. Жамоа ҳужумида эса ҳозирда 33 ёшли, тўрт йилдан кейин 37га кирадиган Харри Кейн бўлади. Ҳа, ҳозир ҳам Англияда яхши футболчилар бор. Лекин улар ичида Кейн яққол ажралиб туради. Дарвоза соҳасига Почеттино Арон Рэмздейлни танлайди. Негаки, у Пикфорддан ёшроқ ва оёғи билан яхши ўйнайди. Почеттино қанот ҳимоячиларини доимо ҳужумкор бўлишини хоҳлаган. Шу нуқтайи назардан унинг танлови ўнг учун Рис Жеймс бўлади. Чап қанотга Райан Сессеньон қўйилади. У 2019 йилда Печеттино томонидан "шпорлар" сафига олиб келинганди. 4 йил ичида бу футболчи ҳам анча ўсишга эришса керак. Марказий ҳимояда ҳозирги Магуайр ва Стоунз у пайтга бориб, ўзининг даражасини йўқотган бўлади. Шу сабабли уларнинг жойи Марк Гехи ва Фикайо Томорига берилади. Таянч ярим ҳимоясига ёшлари 23 ва 19га тенг бўлган Деклан Райс ва Жюд Беллингем қўйилади. Ҳужум чизиғи: қанотнинг ўнг томони Букайр Сака томонидан безалади. Унинг даражаси шу зайлда ошиб бориши тахмин қилинган. Чапда эса ҳозирда "ПСВ" сафида ҳаракат қилаётган Нони Мадуэке ҳаракат қилади. Ҳа, у айнан Рэшфорд ва Санчодан устун қўйилди. Фил Фоден марказда ҳужумдаги Харри Кейнга кўмак беради.
Айтганча, Мадуэке аллақачон "Манчестер Юнайтед" эътиборига тушишга улгурган. Тез орада у ўз ватанига қайтса керак.

Демак, асосий таркиб қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон: Арон Рэмсдейл;
Ҳимоячилар: Томори, Гехи, Жеймс, Сессеньон;
Таянч й/ҳ: Беллингем, Райс;
Ҳужумкор чизиқ: Сака, Фоден, Мадуэке;
Ҳужумда: Харри Кейн.
Бош мураббий – Почеттино.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 18:19, 14.12.2022. Ўқилди: 2658 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик