Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 12 23 44
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1857 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энг зўр мундиал қайси?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Энг зўр мундиал қачон бўлган? Ҳамманинг ўлчови ҳар хил, кимгадир кўп голлар, кимгадир сюрпризлар, ким учундир эса, топ терма жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ёқади. Шахсан менгаям шу – топ рақиблар (ўша ўрганиб қолганимиз фаворитлар, юлдузли таркиблар) кўпроқ ўзаро тўқнаш келишса, мундиал қизиқроқдек ўтган кўринади. Ҳа, Марокаш ёки Хорватиянинг қаҳрамонликлари ўзгача ҳикоя, лекин тан олинг, барибир Аргентина – Франция жарангдор афиша, тўғрими?

Мана шу ўлчовда қарасак, ушбу мундиалда топ-жамоалар ўйини атиги 4 та экан холос. Германия – Испания, Аргентина – Нидерландия, Англия – Франция, ҳамда финал: Аргентина – Франция. Бунга албатта, Италиянинг чиқа олмагани, немисларнинг гуруҳда қолиб кетгани, Марокаш ва Хорватиянинг Бразилия, Испания ва Португалиянинг йўлини тўсгани ҳам таъсир қилди. Табиийки, катта ўйинлардан бизни маҳрум қилган жамоалар ўринга етарли эмоцияларни беришди ҳам.

Топ учрашувлар миқдори бўйича ўлчасак, Германияда ўтган ЖЧ-2006 нинг олдига тушадигани йўқ экан. Ўша турнирда жами 9 та катта ўйин бўлган: чорак финалдан бошлаб деярли ҳамма ўйинлар шунақа мақомда эди: Италия – Франция (финал), Германия – Португалия (3-ўрин), Франция – Португалия (яримфинал), Италия – Германия (яримфинал), Португалия – Нидерландия (нимчорак), Франция – Бразилия (чорак), Франция – Испания (нимчорак), Англия – Португалия (чорак), Аргентина – Нидерландия (гуруҳ)! Зўр-а?

Ўшанда ҳеч қайси жамоа сюрприз бўлмаган, қандайдир фуррор кўтарган кашфиётлар ҳам кузатилмаган, гуруҳлардан ким чиқиши керак бўлса, ўша жамоалар чиққан – мана шу фактор мундиалда кўпроқ катта ўйинларни тақдим этган. Яъни кўрпани бошга ёпсангиз, оёқ очилиб қолади, бу шунақа ишлайди – агар катта ўйинларни кутсангиз, гуруҳ ўйинлари анча зерикарли бўлишига, кутилмаган ҳисоблар қайд этилмаслигига рози бўлишингиз керак. Агар кучсизроқ жамоаларнинг сюрпризлари сизга ёқса, сўнгги босқичларда ҳам тайёр туринг, топ учрашувлар нисбатан камроқ бўлади.

Агар қандайдир мувозанат керак бўлса, бу борада, ЖЧ-90 анча қизиқарли ўтганини таъкидлаш керак. Ўша мусобақада ҳам нисбатан кўп – 7 та топ учрашув бўлиб ўтган. Шу билан бирга кашфиёт жамоаларнинг узоққа бориши ҳам (Камерун), кучли рақибларга муносиб қаршилик кўрсатадиган қаттиқ жамоалар ҳам (Чехославакия, Югославия) ҳам, жуда кўп пеналтилар серияси ҳам бўлган. Агар бирини танлаш керак бўлса, ЖЧ-2006'дан кўра, албатта, ЖЧ-90'ни танлардим.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 22:25, 15.12.2022. Ўқилди: 3190 марта. Фикрлар: 98 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пепе Чемпионлар лигасида гол урган энг ёши катта футболчи. Португалиялик ҳимоячи бу рекордни 40 ёшу 290 кунлигида ўрнатган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик