Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Субименди: «Арсенал»нинг ҳозирги ҳолатига мавсум бошидаёқ рози бўлардик» [0]

Собиқ ҳакам: «Реал»нинг «Бавария»га урган иккита голи бекор қилиниши керак эди» [0]

Гюлер, Ферран, Упамекано — Чемпионлар лигаси ҳафта рамзий терма жамоасида [0]

Росеньор: «Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед»даги муваффақиятларидан ҳайратда эмасман» [0]

Росеньор журналистнинг саволидан ажабланди [0]

«Нефтчи» Президент қарорида белгиланган кабеллаштириш дастурини биринчи бўлиб якунлади [0]

Субименди «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [0]

«Олтин тўп – 2026»: Майкл Олисе кучли учликка кирди, Месси ва Роналдунинг позициялари ўзгарди [0]

«Реал» Жозе Моуриньюни қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда [0]

Истеъдодлар фабрикасига киритилган сармоя — Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Анвар Охунов хулосаси – «Футболга кўнгил қўйганлар яхшиликка мойил бўладилар»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол олами фақат майдондаги ўйиндан иборат эмас. Унинг атрофида қанчадан-қанча киши меҳнат қилади.

 Бироқ майдон четида елиб-югурадиганлар кўпинча эътибордан четда қолишади. Дейлик, стадион сухандони мухлисларга зарур маълумотларни етказиб бермаса, футбол томошаси тўкис бўлармиди? Ҳа, сухандонлик осон юмушдек туюлади, лекин бунда ҳам ўзига яраша икир-чикирлари, нозик томонлари бор, албатта. 1988 йилдан буён Қўқон шаҳридаги «Марказий» стадионида ўз ишини сидқидилдан бажариб келаётган уста сухандон Анвар ака Охунов билан суҳбатимизда соҳанинг шу нозик томонлари ҳақида сўз борди. Ўз ўрнида суҳбатдошимиз яқинда мавсум якунларига бағишланган тантанали тақдирлаш маросимида «Фидойилик рамзи» совринига муносиб кўрилганини эслатиш жоиз. 

- Анвар ака, аввало, футболга қизиқишингиз қачон ва қандай бошланганини эсласак...

- 1964 йили собиқ иттифоқ олий лигаси  якунида Тбилиси «Динамо»си ва Москва «Торпедо»си тенг миқдорда очко тўплагач, чемпионлик учун Тошкентда қўшимча учрашув ташкил этилган. Ўшанда 10 ёшда эдим. Хуллас, ҳал қилувчи ўйинни телевизор орқали кўриш асносида футбол асирига айланганман. Эсимда, грузияликлар ўта чиройли ўйин намойиш этиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. 1966 йилдан эса «Пахтакор» статис­тикаси учун алоҳида дафтар тута бошлаганман. 7-10-синфларда ўқиган пайт паровозда машинист ёрдамчиси бўлиб ишлаганман. Поездни бош­қариб бориб, навбатдаги станцияга етишим билан футбол ҳақидаги газеталарни ўқишга тушардим: «Ўзбекистон физкультурачиси», «Футбол», «Советский спорт»... Ўша вақтдаги жамоалар таркибини ҳозир ҳам ёддан айтиб беришим мумкин. Шота - Анвар ака, аввало, футболга қизиқишингиз қачон ва қандай бошланганини эсласак...

- 1964 йили собиқ иттифоқ олий лигаси  якунида Тбилиси «Динамо»си ва Москва «Торпедо»си тенг миқдорда очко тўплагач, чемпионлик учун Тошкентда қўшимча учрашув ташкил этилган. Ўшанда 10 ёшда эдим. Хуллас, ҳал қилувчи ўйинни телевизор орқали кўриш асносида футбол асирига айланганман. Эсимда, грузияликлар ўта чиройли ўйин намойиш этиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. 1966 йилдан эса «Пахтакор» статис­тикаси учун алоҳида дафтар тута бошлаганман. 7-10-синфларда ўқиган пайт паровозда машинист ёрдамчиси бўлиб ишлаганман. Поездни бош­қариб бориб, навбатдаги станцияга етишим билан футбол ҳақидаги газеталарни ўқишга тушардим: «Ўзбекистон физкультурачиси», «Футбол», «Советский спорт»... Ўша вақтдаги жамоалар таркибини ҳозир ҳам ёддан айтиб беришим мумкин. Шота Арвеладзе юртимизда ишлаган вақти унга бир нафасда чамаси 30 нафар грузин футболчиси исм-фамилиясини айтиб берсам, ҳайратланиб, қучоқлаб олди. Ҳа, футбол мени чинакамига сеҳрлаб олгандек. Сухандонликка бунчалик қизиқишимнинг асосий сабабчиларидан бири эса - марҳум Ахбор ака Имомхўжаев. Айнан у кишининг шарҳларини тинглаб, ўзгача завқланардим. Айниқса, «Пахтакор» ғалаба қозонса, мен учун байрам бошланарди. Ахбор ака яна «Футбол чорраҳаларида» кўрсатувини маромида олиб борардилар. 

- Ахбор ака билан боғлиқ бирор воқеани айтиб берсангиз...

- У кишини ҳалигача устоз сифатида биламан. Эсимда, Ахбор ака Қўқонга ташрифларидан бирида, ўйин якунлангач, мени ёнларига чақириб, озгина сабоқ бергандилар: «Сўғдиёна» дарвозасига Жалил Кимсанов гол киритди», дединг. Гол эмас, тўп киритди, дейиш керак». Шу-шу голни устоз айтгандек эълон қилиб келяпман.

- Шогирдлар ҳам борми?

Шогирд чиқаришни жону-дилим билан хоҳлайман, лекин маълумотларни кимдингдир миясига жойлаб қўёлмайман-ку. Демоқчиманки, сухандонликка қизиқувчининг ўзида статистик маълумотларга эътибор, ёдлаб қолиш қобилияти бўлиши керак. Стадион сухандонининг адашишга асло ҳаққи йўқ. Ахир минглаб мухлисларни чалғитиб қўйиши ҳеч гап эмас. Статистик маълумотларни айтишдан олдин барчасини қайта-қайта текшириб, уларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш керак. Дейлик, гоҳида мухлислар ўйиндан сўнг олдимга келиб, дангал эътироз билдиришади: «Анвар ака, мана бу маълумотингиз нотўғри, уни қаердан олдингиз...?» Шундай вақтда маълумотларни ишонч­ли манбалардан тўплаганингизни кўрсатиб, барчасини исботлаб беришингизга тўғри келади. Агар далилларни келтиролмасангиз, мухлисларда сизга нисбатан ҳурмат ҳам, ишонч ҳам пасаяди. 

- Ҳозир интернет замонида яшаяпмиз. Эндиликда ҳар қандай ўйин учун маълумот тўплаш анча осон. Шундайми? 

Ҳа, лекин бунда ҳам ўзига хос нозик жиҳатларни назардан қочирмаслик талаб этилади. Дейлик, манбалар кўп ва улардаги маълумотлар бир-биридан фарқланиши мумкин. Сухандон эса барчасини бир жойга тўплаб, энг тўғрисини ҳавола этиши керак. Олдин интернет йўқ эди ва маълумотларни фақат газеталардан олардик. Шунда ҳам жамоалар ҳақида имкон қадар тўлиқ маълумот етказишга ҳаракат қилардик. 

- Фаолиятингиз давомида қизиқарли воқеалар ҳам кўп кузатилган бўлса керак...

- Ҳа, 1988 йилдан буён стадион сухандони сифатида фао­лият юритаётган бўлсам, ортда қолган даврда не-не воқеликлар шоҳидига айландим. Битта мисол: Узоқ Шарқ сафарига чиқдик. Находка шаҳрига етиб боргач, Япон денгизи бўйидаги меҳмонхонага жойлашдик. Ҳаво жуда совуқ. Бирдан жамоа аъзолари Дамир Рахматулин ва Ойдин Алиев ўзаро баҳслашиб қолишди. Хуллас, Ойдинбек гаров боғлаб, сувга тушди ва 10 дақиқа чиқмади. Шу тариқа Дамирнинг қўл соатини ютиб олди. Тасаввур қилинг, кучли совуқ ҳавода сув остида 10 дақиқа туриш... Умуман, жамоа жуда иноқ эди.

Яна бир воқеа: Игорь Полишук денгиз қирғоғи бўйлаб сайр чоғи сигарета чекиб юрганини кўриб қолдим. Менга назари тушгани билан сигарета қолдиғини сувга ташламоқчи бўлди. Шунда уни тўхтатишга зўрға улгурдим. Ёнимдаги Жамолиддин Тожибоев эса Игорни тинчлантиришга тушди: «Қўрқма, Анвар ака ҳеч кимга айтиб бермайди». Полишук шу-шу анча вақтгача ортимдан юрди, мендан узоқлашгиси келмади. Гоҳ-гоҳида сўз қотарди: «Анвар ака, ростдан ҳам, чекканимни айтмайсиз-а? Илтимос, Мотлахга айтманг...». Унга чақимчилик қилмаслигимни такрор-такрор айтсам ҳам, сўрайверди. Шунда дангал шарт қўйдим: «Игорь сигарета чекиш аввало, ўз соғлиғингга зиён, қолаверса, фаолиятингга зарар. Биринчи марта кўрганим учун ҳеч кимга айтмайман. Лекин яна бирор марта чекканингни кўриб қолсам ёки эшитсам, ўзингдан кўр, хафа бўлиш йўқ...». Шу-шу дарс бўлди, шекилли, йўлимиз кесишгани ҳамоно мен туфайли сигаретани батамом ташлаганини эслатадиган бўлди. Мана, сизга ўтган асрнинг 90-йиллари футболидаги тарбия.

35 йил футбол ичида юрган бўлсам, не-не мурабббийлар, не-не ўйинчиларни кўрдим, турли-туман характерга эга мухлисларни учратдим. Муҳими, футболга меҳр берган инсонлар фақат яхшиликка мойил бўлишларига ишонч ҳосил қилганман. Футболга чинакамига кўнгил бериш ҳаммага ҳам эмас. Мухлислик нима эканлигини тушунмайдигани олдида футбол ҳақида сўз очсангиз, энсаси қотади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўзбек футболи ривожига озгина ҳисса қўшишдан бахтиёрман, келгусида миллий жамоамиз жаҳон чемпионатида қатнашишига ишончим комил. Шубҳа йўқ, бизнинг мухлислар ҳам ҳали жаҳон ареналарида бош жамоамизни чиройли тарзда қўллаб-қувватлашади, ғалабаларни гўзал ҳолатда нишонлашади.

Р.ИБРОҲИМОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:31, 19.12.2022. Ўқилди: 1199 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик