Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аюбхон Гаппаров:«Локомотив» орқали яна термага қайтмоқчиман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Давралар оралиғида Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳам ўз таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди. Шулардан бири ҳали ўсмирлик чоғидаёқ ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар назарига тушган Аюбхон Гаппаровдир. У 2008 йилги ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатидаги мазмунли ўйинлари билан Қозоннинг "Рубин" жамоаси мураббийлари назарига тушди. Бироқ, ёш, иқтидорли футболчимиз Россия премьер-лигасининг етакчи клуби сафига ўрнашиб ололмади. Натижада уни мавсум охирига қадар "Локомотив" клубига ижарага беришди. Қуйида темирйўлчиларнинг янги вакили билан бўлган суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Аюбхон, аввало "Локомотив" жамоасига хуш келибсиз.
- Раҳмат.

- Айтингчи, "Локомотив"да пайдо бўлишингиз қандай содир бўлди ва бу чақириқни қандай қарши олдингиз?
- 2009 йилдан Россиянинг "Рубин" жамоасида тўп суриб келаман. Бироқ, шу пайтгача қозонликларнинг асосий таркибига ўрнашиб ололмадим. Натижада терма жамоа мураббийлари эътиборидан ҳам четда қолиб кетдим. Биласиз, даставвал Роберт Гай бошчилигидаги ўсмирлар, кейин Марат Кабаев мураббийлик қилган ёшлар термасида тўп сурганман. Лекин, "Рубин"га ўтиб фақат ўринбосарлар жамоасида тўп сураётганим боисми сўнгги вақтларда мени ёш жиҳатдан тўғри келадиган терма жамоаларга ҳам жалб этмай қўйишди. Шу боис менда фаолиятимни ўз юртимда, терма жамоа мураббийлари кўз ўнгида давом эттириш истаги пайдо бўлди. "Локомотив"да пайдо бўлишимга келсак, менга "Рубин" клуби раҳбарияти Ўзбекистондан қизиқиш борлигини ва ўз омадимни шу жамоада синаб кўришимни айтишди. Шу тариқа "Локомотив"да пайдо бўлдим.

- Сизга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бор эдими?
- Ҳа, Россия ва Ўзбекистоннинг бошқа клубларидан таклифлар бор эди. Бироқ, энди бу ҳақда гапиришдан маъно йўқ. Шуни айтишим мумкин, "Локомотив"даги шароитлар менга маъқул келди ва жамоа билан мавсум охирига қадар шартнома имзоладим. Мақсадим - "Локомотив"даги ўйинларим орқали яна терма жамоага қайтиш.

- "Рубин"нинг асосий таркибига ўрнашиб ололмаганингизни нима билан изоҳлайсиз?
- Россияда кўп жароҳат олдим. Шунинг учун бўлса керак асосий таркибдан мустаҳкам жой ололмадим.

- Фаолиятингиз аввалида ҳужумчи эдингиз. "Рубин"да эса сизни чап қанот ярим ҳимоясида ўйнатишмоқда...
- Мураббийлар шундай қарорга келишгач, мен ўйнашга мажбурман. Ўзим ёшлигимдан ҳужумда тўп суриб келганман ва олдинги чизиқда ўйнаш менга ёқади. Бироқ, мураббийлар қаерга лозим топишса, ўша ерда ўйнаш футболчининг вазифаси.

- "Локомотив" жамоасидаги қайси футболчилар билан олдиндан таниш эдингиз?
- Аюбхон Нўъмонов ва Рустам Аъзамовлар билан ёшлар терма жамоаси орқали олдиндан танишман. Қолаверса, наманганлик Дилшод Жабборов ва Дилшод Рахматуллаевларни ҳам аввалдан яхши биламан. Биз РОЗКга энди қабул қилинган пайтда Рахматуллаев шу ерда таҳсил оларди.

- Раҳмат Аюбхон. Яна бир бора "Локомотив" оиласига хуш келибсиз, деб қоламиз ва чиройли ўйинларингиз билан мухлисларни хушнуд этишингизга тилакдошмиз.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 15:30, 07.08.2012. Ўқилди: 6153 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик