Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4073]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3174]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3079]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2525]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2423]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2387]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2074]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2028]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1796]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1788]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [56]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [31]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [10]

Рўзиқул Бердиев кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? [9]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тарих: «Ўйга қайтмай қўяверинглар!»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Янгиликлар
A A A

1974 йилда Заир терма жамоаси илк марта ЖЧда иштирок этиш шарафига муяссар бўлганди.

Ғарбий Германия мезбонлигида ўтган мазкур мундиал арафасида эса, жамоа Африка миллатлар лигаси ғолибига айланиб, катта шов-шувга сабабчи бўлган, финалда Замбияни 2:0 ҳисобида маҳв этганди.

ЖЧ бошланишидан 3 йил аввал мамлакатда сезиларли ўзгаришлар юз берганди. Диктатор Мобуту Сесе Секонинг буйруғига биноан, Конго Демократик Республикаси Заир номини олди. Айнан Мобуту даврида терма жамоа жиддий муваффақиятларга эришди, лекин тез орада оғриқли омадсизликка дуч келди.

Ўйинчиларга мукофот пуллари берилмади, аммо ЖЧдан кейин беришни ваъда қилишди

Диктатор терма жамоага катта умид боғлаганди. Заир ғарбий Германияда дастлабки қора танли Африка жамоаси мақомида майдонга тушди. Қуръа натижаларига кўра, жамоа Бразилия, Югославия ва Шотландия билан бир гуруҳдан жой олди.

Терма жамоа югославиялик Благое Видинич раҳбарлигида фаолият юритган, Мобуту бу мутахассисни Марокаш терма жамоасидан сотиб олганди. Мутахассис заирлик футболчиларнинг тўп билан моҳирона муомаласидан ҳайратда қолгани, лекин интизом ўта суст эканлигини айтганди. Машғулот пайтида ёмғир бошланиб қолса, ўйинчилар қочиб кетишаркан. Улардаги ёғингарчиликдан қўрқув ҳиссини мутахассислар енга олмадилар.

Заирликлар ЖЧ-1974да муваффақиятли тўп суришларига ишонганлар жуда оз эди. Жамоа амалдаги жаҳон чемпиони ва Европанинг кучли жамоалари билан куч синашиши лозим эди. Мобуту жамоанинг жанговар руҳини кўтаришга уринди: турнирдаги муваффақият учун улкан мукофот пуллари - автомобиллар ва ер участкаларини ваъда қилди. Тўғри, мундиал йўлланмасини қўлга киритишгани учун пул бермади, лекин турнирдан кейин янада кўпайтириб беришини айтди. Футболчилар бир умрга фаровон ҳаёт кечириш имкониятига эга бўлдилар. Фақат бунинг учун улардан мусобақада яхши натижаларга эришиш талаб этиларди.

Заир гуруҳ учрашувларида мағлубиятга учради, бирорта гол ура олмади

Африка вакили дастлабки учрашувни Шотландияга қарши ўтказди. Бу жамоа гуруҳдаги рақибларнинг энг заифи ҳисобланарди. Бироқ у Заир дарвозасига 2та жавобсиз гол урди. Ўйин арафасида рақиб жамоа бош мураббийи Вилли Ормонд йирик ғалабага гумон қилмаганди: «Агар Заирни мағлуб эта олмасак, ЖЧга келишга умуман, ҳожат қолмайди».

Шотландияга қарши ўйиндан кейин заирлик футболчилар қандайдир нохушликни ҳис этиб, ваъда қилинган мукофот пулларини талаб қила бошладилар. Мутасаддилар эса молиявий масалани пайсалга солишга уриндилар.

Норозилик белгиси сифатида футболчилар ўйинларга тайёргарлик кўришдан бош тортдилар. Можаро туфайли Заир Югославиядан 9та гол қабул қилиб олди. Дастлабки 18 дақиқа ичида 3 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққач, Видинич асосий дарвозабон ўрнига захирадаги посбонни туширди. Бироқ бу ўзгариш самара бермади. Ўйиндан кейин мураббийдан дарвозабон алмаштириш сабабини сўраганларида, «бу давлат сири» дея жавоб беришдан бош тортди. Дарғазаб бўлган Мобуту агар жамоа Бразилиядан 3тадан ортиқ гол ўтказиб юборса, уйга қайтишга зарурат қолмаслигини баён этди. Табиийки, ҳеч қанақа мукофот пуллари хусусида гап-сўз бўлмади. Жамоа олдида анчайин мураккаб вазифа турарди. Чунки кейинги босқичга чиқиш учун Бразилияни фақат ғалаба қониқтирарди.

Ўйиннинг 79-дақиқасига қадар Жанубий Америка вакиллари Заир дарвозасини 3 марта ишғол этдилар, энг қизиқ эпизод эса сал кейинроқ рўй берди. Бразилия рақиб дарвозасидан 20 метрлар чамаси узоқликда жарима зарбасини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди. Ривелино ўта хотиржамлик билан тўпни ўрнатиб, паралел равишда жамоадошларига кўрсатмалар берди. Ҳакам ҳуштаги чалиниб, бразилиялик футболчи тўп томон югура бошлади. Шу пайт «жонли девор»да турган заирлик футболчи ҳам олдинга югуриб, тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бу Илунга Мвепу эди.

Ўша лавҳадан кейин 2та тахмин пайдо бўлди. Биринчиси, ўйин қоидасини яхши билмаган африкаликлар ҳакам ҳуштагидан кейин тўпни олдинроқ етиб келган футболчи тепади, деган қарорга келишган. Иккинчиси - Мвепу шунчаки, Бразилия 4-голни уришидан қўрққан.

Орадан бир неча йил ўтгач, Мвепунинг ўзи асл ҳақиқатни баён этди: «Мени ўта оддий ўйин қоидасини билмайдиган калтафаҳмга чиқариб қўйиш нотўғри. Мен бу ишни онгли равишда амалга оширдим. Барча мукофот ва сийловлар трибунада ўтирган раҳбарларга берилишини тушуниб етгач, бор кучим билан ўйнашни истамадим. Очиғини айтганда, ҳакам мени ўйиндан четлатишига умид қилгандим. Бироқ у сариқ карточка билан чекланиб қўя қолди».

Футболчиларга хорижда ўйнашни тақиқлашди, улар қашшоқликда қолдилар.

Заир терма жамоаси футболчилари ўз ватанларига қувғиндилар мақомида қайтдилар. Жамоани аэропортда ҳеч ким кутиб олмади, ўйинчилар уйларига йўловчи машиналарда йўл олдилар. Ажратилган мукофот пулларини ФФ амалдорлари бўлиб олишди.

«Уйга миллионерлар сифатида қайтамиз, деб хато қилган эканмиз. Амалда ишсиз қашшоқлар мақомида қайтдик», - деганди кейинчалик Мвепу.

Хорижда тўп сурадиган футболчиларга Заирга қайтишни буюришди. Легионерлар учун бу ўта оғир зарба бўлди. Чунки маҳаллий чемпионатдаги маошлар жуда оз, рўзғор тебратишга етмайдиган даражада эди. Диктатор Мобуту эса терма жамоага ЖЧ-1978нинг саралаш босқичида иштирок этишни тақиқлади. У мазкур қарорини 2-марта шарманда бўлишни истамаслиги билан изоҳлаганди.

Шу тариқа заирлик футболчилар ўта оғир шароитга тушиб қолдилар. Улар том маънода кўчада қолишгани боис, тиланчилик эвазига оч-ночор кун кўрдилар. Энг омадли футболчилар такси ҳайдовчиси бўлишди, кўпчилик турли касалликларга чалиниб, ёруғ дунёни барвақт тарк этишди. Шу сабабли ЖЧ-1974 Заир (собиқ Конго ДР) тарихидаги ягона мундиал бўлиб қолди. Бироқ унинг иштирокчилари ҳурмат-эҳтиром ва моддий манфаат ўрнига очлик ва ночорликка дучор бўлдилар.

 С.РАҲМОНОВ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:43, 22.12.2022. Ўқилди: 2297 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.