Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Холанд АПЛда ўйнашни орзу қилган, бироқ «Ман Сити»да эмас...

Баҳо:
+ | -
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун, тунда Англия премьер-лигасида «Лидс» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Учрашув ҳужумчи Эрлинг Холанднинг оиласи учун алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Футболчининг отаси Альф-Инге ҳар икки клубда ҳам уч йил ўйнаган. Эрлинг ҳам болалигидан айнан «Лидс» ва «Сити»га мухлис бўлган. Қуйида бу хусусда қисқача гапирамиз.

Ҳаммаси Эрлингнинг туғилиши билан бошланди. У 2000 йилда отаси шу номдаги клубда ўйнаган пайтда Лидсда туғилган. Шундай қилиб, ушбу шаҳар ва бўлажак футболчи ўртасидаги алоқа юзага келди. Эрлинг болалигида бу клубни қўллаб-қувватлаган. 16 ёшида у «Лидс»да ўйнашни орзу қилиши ва ҳатто жамоа билан Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишни режалаштирганини тан олди. «Менинг орзуим «Лидс» билан Премьер-лигада ғалаба қозониш. Қолаверса, мен отамдан ҳам яхшироқ футболчи бўлишни хоҳлайман. Умид қиламанки, Норвегия учун ундан кўра кўпроқ ўйин ўтказаман», — деганди Холанд бир пайтлар. Бу ҳазил бўлиши мумкин эди, аммо Холанд ўз ҳаракатлари билан клубга бўлган иштиёқини тасдиқлади. 2019 йилда у «Лидс» футболкасига эга чиқди, бироқ шунчаки мухлис сифатида. 2020 йилда Норвегия Шимолий Ирландияни мағлуб этган ўртоқлик учрашувидан сўнг (5:1) Эрлинг ўша клубда ўйнаган Стюарт Даллас билан форма алмашди. «Мен футболка савдоси билан шуғулланмайман. Ким билан ўйнашимдан қатъи назар, олган формаларимни сақлаб қолишни ёқтираман. Эрлинг менинг орқамдан юриб, форма алмашиш ҳақида сўради. Бу, эҳтимол, энг ақлли иш эмас эди, чунки биз 1-5 ҳисобида ютқаздик ва мен камера олдида куляпман. Ускуналарни алмаштирдик, кейин у менга энгашиб ўз илтимосини айтди. Бу бироз ғалати эди. Мен «Лидс» ва унинг отаси ўртасидаги алоқа ҳақида билардим. У менинг футболкамни хоҳлагани жуда ёқимли эди», - деди Даллас. «Тасдиқлашим мумкинки, Холанд бир неча йил олдин «Лидс» билан шартнома имзоламоқчи эди. Лекин у ёлғон гапирди чоғи, бу эса клубнинг ҳафсаласини пир қилди (кулади). Биз кейин бу борада бироз суҳбатлашдик», деди лидслик Жеймс Милнер Эрлинг билан ўзаро муносабатлари ҳақида. Айни дамда Холанднинг «Лидс»га ўтишини тасаввур қилиш қийин. Эрлинг ақл бовар қилмас даражада юқори нархга эга дунёдаги энг яхши ўйинчилардан бири ва унинг болаликдаги севимли клуби Премьер-лиганинг аутсайдери бўлиши албатта, мантиққа тўғри келмайди. Аммо 2017 йилда тарих бошқача кетиши мумкин эди. Машҳур агентлардан бири Хейден Эванс The Athletic нашрига Холандда ҳақиқатан ҳам «Лидс» футболчиси бўлиш имконияти борлигини айтди. «У Мольдеда ўйнаган, ўшанда 17 ёш эди. Мен «Лидс» спорт директори Виктор Орта билан гаплашдим ва «Мана, мен Эрлингни клубга олиб кела оламан, қолганини сен қиласан», дедим.

Альфи ва Эрлинг Лидсга этиб келишди. У ерда Холанднинг исми ёзилган футболка аллақачон бор эди. «Эрлингнинг ўйинни кўра олиши мени ҳайратда қолдирди. «Элланд Роуд» — бу «Элланд Роуд», у ушбу стадионни яхши кўради, у «Лидс» мухлиси, у фақат футбол ҳақида гапирмоқчи эди», деди Эванс. Музокаралар яхши ўтди, Холанднинг оиласи Норвегияга қайтди, аммо хулоса шуки, «Мольде» 4,5 миллион евродан кўпроқ пул сўраган. «Лидс» барқарор молиявий аҳволда эмас эди ва Эрлинг дарҳол асосий жамоада ўйнашини кутмаганди. Холанднинг отаси уни бир ҳафта ичида «Ювентус»га ўтишини айтди. Орта футболчини қўлга киритишнинг ақлли йўлини топди: у Туриндаги одамлар билан боғланиб, ҳужумчини «Лидс»га ижарага бериш учун шартнома тузди. Аммо охир-оқибат бу ишдан ҳеч нарса чиқмади. Кўп нарсани пул ҳал қилди. Мино Райола (Холанднинг собиқ агенти) катта таклиф билан чиқди ва ёш юлдуз учун пул тўлашга тайёр клублар рўйхатини шакллантирди ва қолган ҳамма нарса тарихда қолди. Агар у бугун «Лидс»да бўлганида, Эрлингнинг карьерасига қараш қизиқ бўларди.

Киритилди: 17:36, 28.12.2022. Ўқилди: 4319 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик