Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ашраф Ҳакимий ва унинг ўзидан 12 ёш катта аёли ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Марокаш миллий жамоаси бош юлдузларидан бири Ашраф Ҳакимий испаниялик актриса ва модель Хиба Абук билан оила қурган.

Эътиборлиси, гўзал хоним футболчидан нақ 12 ёш катта. Қолаверса, у ғарбча турмуш тарзига мойил.

Актриса ва модель Хиба Абук хоним Қатар мундиали давомида Марокаш термаси ҳимоясида катта кўламда иш бажарган Ашраф Ҳакимини трибуналарда бевосита ва фаол қўллаб-қувватлаб турди. Испаниялик хоним жумладан, 1|8 финалдан ўрин олган Испания термасига қарши баҳсда ҳам турмуш ўртоғининг жамоаси ғалабасига хайрихоҳ бўлди. Эслатма, ўша ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ҳал қилувчи зарбани айнан «ПСЖ» вакили муваффақиятли амалга оширди. Ўз ўрнида айтиш керак, Ашраф Ҳакимий ҳам худди ҳамхонаси каби Испанияда улғайган, фаолиятининг муҳим бошланғич қисмида «Реал» шарафини ҳимоя қилган. Марокашлик иқтидор вақтида Испания ёшлар термасидан чорлов ҳам олган, аммо бунга рад жавоби берган. Яъни юрак амрига бўйсиниб, халқаро даражада аждодлари ватани - Марокаш учун ўйнашни маъқул кўрди. Мана, футболчи бу танлови ортидан муносиб тақдирланди. Ҳар ҳолда, Марокаш миллий жамоаси Қатар мундиалига ўзгача зеб берди ва бунда Ашрафнинг роли кичик бўлмади. Биласиз, мағрибликлар испанлардан кейин португалларни ҳам нокаутга учратишди, фақат францияликларга келганда...

Хиба Абук Испанияда тунислик муҳожирлар оиласида туғилган. Моделнинг юз қиёфасига қараб, томирида араблар қони оқаётганини осонгина тушуниш мумкин. Футболчидан 12 ёш катта хоним ҳам актриса, ҳам модель сифатида танилиб улгурган. Ҳар ҳолда, кино оламига 12 йил олдин бош суққанди, ўша вақт Ҳакими атиги 12 ёшли болакай бўлган. Ҳа, рақамлар сеҳри шунақа. Ўспирин йигитчалар фильмлар томошаси таъсирида беихтиёр актрисаларни чинакамига севиб қолишади одатда. Ким билади, Ашраф ҳам Хибага худди шундай тарзда кўнгил қўйгандир. Шундай бўлса, ёш футболчининг илк туйғулари вақт ўтиши билан пасаймаган, балки кучайган ва экран ҳурлиқоси қалбини забт этиш иштиёқига айланган. Хуллас, Ҳакимий ва Абук 2019 йили никоҳ риштаси билан бир-бирларига боғланишди. Ҳозир бахтиёр оилада икки нафар фарзанд бор. Футболчи ва модель тез-тез бирга саё­ҳатга чиқишади, сув спорти билан шуғулланишади. Қисқаси, уларни бир-бирига мос тушган жуфтлик сифатида таърифлаш мумкин. Ҳар ҳолда, ёш ўртасидаги фарқ аллақачон аҳамиятини буткул йўқотган.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:51, 02.01.2023. Ўқилди: 4717 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик