Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎзПФЛ бош директори "Андижон" клуби ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев "Андижон" футбол клуби ҳақида фикр билдирди.

"Вилоятда футбол тўғри йўналишга тушиб олиши учун муаммолар очиқ тан олиниши, уларнинг ечими босқичма-босқич амалга оширилиши муҳим.

Тизим тўғри ишласа, футболга инвестиция киритаётган ҳар қандай тадбиркор қўллаб-қувватланиши керак. Акс ҳолда оғирлик барибир ҳокимият бўйнига, аниқроғи одамларга тушишда давом этади. Бунда давлат корхонаси берадиган тайёр пулга ўрганиб қолган кишилар клуб тепасига келиб, давлат футболга пул бермаса, у ўлиб қолади қабилидаги баёнотлар билан чиқади. Улар халқни автопром монополиясидан халос этиш масаласида қайғурмайди, балки монопол шундай ташкилотни футбол клубига бириктириб олиш ҳақида ўйлайди. Шуниси осонроқ.

Олимпик лойиҳаси атрофидаги гап-сўзларни бир четга суриб фикрласак (бу ҳақда кейинроқ), у яхши бир ҳақиқатни исботлай олди: катта ҳаражатларсиз ҳам яхши жамоага асос солиш мумкин! Ўзбекистон иқтидорга тўла, кам маош эвазига бўлса-да ўзини кўрсатишга тайёр ёшлар кўп. Уларга тўла-тўкис имконият берадиган тизим қуришда эса муаммолар бор.

"Андижон" клублари учун бугун 2 та футбол мактаби мавжуд: БЎФМ ва ФММ. Улар вилоят футболининг эртаси. БЎФМ асосий клуб учун, ФММ "Андижон" SGS учун хизмат қилиши кўзда тутилган. Яхши тарафи ҳар икки мактаб давлат томонидан молиялаштирилади. Аммо бу кам. Улар яхши даражага чиқиши учун клуб россиялик бирор мутахассисни жалб қилиш ҳақида эмас, шу мактабни ривожлантириш масаласида бош қотириши шарт. Келажакка учун инвестиция яхшироқ самара беради. Асосий жамоа натижалари йўлида қурбон қилинган миллиардлар вилоят футболига ҳеч нарса бермаганини мухлислар бугун яхши ҳис қилади (мухлислик борасида уларга фақат ҳавас).

Ўтган йилнинг энг катта йўқотиши — тадбиркорнинг клубдан кетиши. Унинг ёрдамида ишчи-ходимлар маошини қоплаш, вилоят ҳокимлигининг ёрдами билан эса инфратузилмани ТОП даражага олиб чиқиш мумкин эди. Бироқ тизим тўғри бўлмас экан, берилган ваъдалар ваъдалигича қолиб кетади. Охир-оқибат юқоридаги гап — барчаси барибир ҳокимлик (халқ) бўйнида қолади. "Андижон"лик дўстларимиз бизни янада яхшироқ тушунишлари учун Динамони мисол қиламиз. 2022 йилда унинг бюджетида муаммо бўлгани йўқ. Бироқ профессионал клуб бўлишдан кўра, ўткинчи натижанинг кетидан қувиш клубни барибир Суперлигадан узоқлаштирди. Агарки пули бор жамоа шундай яшаётган бўлса, қарзи тошиб ётгандан клубга янада қийинроқ бўлиши шубҳасиз.

Айтайлик, Бунёдкор Динамоникидан кам маблағ эвазига кузга келиб вазиятдан чиқиб кетди. Чунки унда суяниш мумкин бўлган академия бор. Ваҳоланки, тайёр пули ва мактаби бор бўлган шу клуб ҳам сўнгги уч йил давомида ўз тарихидаги энг ёмон натижаларни кетма-кетликда қўлга киритди. Айримлар буни маблағ кам бўлгани билан изоҳлашга уринди. Бироқ бу ёлғон маълумот экани ҳақида биз яхши биламиз. Тайёр бириктирилган ҳомийдан келаётган маблағдан унумли фойдалана олмайдиган томон, яна бир шундай корхонани бириктириб берганингизда ҳам катта ўзгариш қилмайди. Биз биринчи навбатда ўлчовларимиз ва қарашларимизни ўзгартиришимиз, футбол жамоатчилиги аниқ хулосаларга кела олиши учун муаммоларни очиқ айтишимиз керак. Сиз лоф тўқишга қанча уринманг, Турон ва унинг кетидан секин-аста бош кўтариб келаётган хусусий клублар ҳақиқатни айтишга уриняпти. Тайёр пулни истаётганлар эса айнан шундай клублар оёққа турмасиданоқ, уларни синдириши турган гап. Чунки сиз минг ҳаракат қилиб, тежаб, тергаб футболга 100 сўм тикасиз, рақиб эса ҳеч бир меҳнат ва изланишсиз давлатнинг 1000 сўм пули билан қаршингизга чиқиб келаверади. Бундан ким ютади? Футболми? Йўқ, адашасиз, бундан фақатгина тор доирадаги одамларгина манфаат кўради. Биз профессионал футбол клубларини сунъий йўл билан ташкил қилганимиз бадалини тўлашда давом этаверамиз.

Суперлига ва Про лигадаги "Андижон" клубларини диққат билан кузатишимиз шарт. Улар бизга яхши хулосалар беради. Бу икки клуб ҳеч қачон келишмаслиги ва аксинча, бир-бирига жиддий рақиб бўлиши шарт. Афсуски, бунда иккинчи томоннинг пул ва имкониятлари камроқ. Ютуғи эса — пул ўзиники. Футболнинг эртаси шундай клублар бўлиши керак, бирор корхонани бириктириш пайидаги клублар эмас" - дейилади Имомхўжаевнинг телеграм каналидаги постида.

Киритилди: 10:42, 04.01.2023. Ўқилди: 2214 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик