Бугун 25 июль, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кичик Мбаппе ҳақида нималарни билишингиз керак?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳон чемпионати пайтида клублар футболи тўхтаб қолди - лекин тўлиқ эмас. Футболчилар машғулотлар олиб боришди ва ўртоқлик учрашувлари ўтказишди. 16 декабрь куни “ПСЖ” “Париж” клуби билан ўйнади (2:1). Учрашув Франция пойтахтидан 20 километр узоқликда жойлашган Оредоо ўқув базасида ҳар бири 30 дақиқадан иборат икки бўлим форматида бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 45-дақиқасида муҳим воқеа рўй берди - Килианнинг укаси Итан Мбаппе захирадан майдонга тушди. Бу ўйин ўша пайтдаги 15 ёшли ярим ҳимоячи учун дебют бўлди, у 15 дақиқа ўйнади.

Итан Мбаппе кейинги Марко Верраттининг ворисими?

Итан Мбаппе 2006 йилда туғилган футболчи, 29 декабрь куни 16 ёшга тўлди. Итан фаолиятини “Бонди”да бошлаган, бироқ 2017 йилнинг ёзида акаси ортидан “ПСЖ”га ўтган. Ўтган мавсумда кичик Мбаппе 17 ёшгача бўлганлар жамоасида ўйнаб, у ерда 15 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди. 2021 йилнинг ёзида Итан “ПСЖ” билан 3 йиллик шартнома имзолади ва бу сафар у 19 ёшгача бўлганлар жамоасига ўтди.

Октябрь ойида "ПСЖ"нинг "Трое" устидан қозонилган ғалабасидан (4:3) сўнг, Итан Мбаппе асосий жамоа билан машғулотларда қатнашган эди. У бош мураббий Кристоф Галтье таклифига биноан асосий таркиб билан ишлаган. Марко Верратти ва Витиня йўқлигида 56 ёшли мутахассис Килиан укасининг қобилиятини юқори баҳолади, у “ПСЖ” академиясининг энг истиқболли футболчиларидан бири ҳисобланади.

Жорий мавсумда Итан УEФА Ёшлар лигасида дебют қилди, бешта ўйин ўтказди ва учрашувларда иккита голли узатмани амалга оширди.

Кичик Мбаппе ўзининг яхши тўп назорати, техникаси ва чап оёғидаги етакчилиги билан ажралиб туради. Итанни кўпинча Марко Верратти билан солиштиришади: у ҳам ажойиб ҳужумларни ривожлантиради. "У "Труа"га қарши ўйиндан кейин имкониятдан фойдаланди. Бу “ПСЖ” академиясининг янги юлдузи, у асосий таркибда икки-уч йилдан кейин порлаши керак. Асосийси, бундай иқтидорни 2024 йилда, унинг шартномаси тугагач, йўқотмаслик”, - дея Итан Мбаппенинг муваффақиятини Франциянинг Le Parisien газетаси журналистлари қайд этишган.

Қизиқ, Итан Килиан билан бирга асосий жамоада ўйнашга улгурадими? Мбаппе "Реал Мадрид"га ўтиши эҳтимолини ҳисобга олсак, ака-укаларнинг бир таркибда майдонга тушиши қийин масала. Итан 2026 йилги жаҳон чемпионатида Франция терма жамоасида ўйнаш имкониятига эга - мусобақа вақтида у 19 ёшда бўлади. Бу ёшда Килиан жаҳон чемпиони бўлгани эсингиздан чиқмаган бўлса керак.

Киритилди: 13:46, 06.01.2023. Ўқилди: 2423 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.