Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 23 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

30/09 19:00 Сўғдиёна - Нефтчи
30/09 19:00 Машъал - Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5316 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Боян Найденов: «Навбаҳор»дан сўнг клуб танлашда адашдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Локомотив» Про лигада иштирок этишига қарамай, қишки трансферлар ойнасида таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Иван Соловьёв, Шиме Жужул каби легионерлар қаторида жамоа ярим ҳимоя марказини македониялик футболчи Боян Найденов билан тўлдиришга қарор қилди. Клуб ўз олдига юқори мақсад қўйгани олиб бораётган трансфер сиёсатидан ҳам маълум. Мирко Йеличич ва Денис Коростиченко қўл остида қайсидир маънода кучли таркиб йиғилмоқда, дея оламиз. Айниқса ўрта чизиқда рақобатни ошириш, тажрибали ижрочиларни таклиф этиш клубнинг асосий режаси бўлаётганини сезиш қийин эмас. Мавсумда ўз мақсадингизга эришиш учун тараддуни кучлироқ қилиш, таркибга керакли футболчиларни олишингиз керак. Демак, «темирйўлчилар»нинг ўз мақсадлари йўлидаги ҳаракати чакки эмас. Олдинда яна янги номларни кўрсак ҳам ажабланмаймиз. Суҳбатдошимиз ўзбекистонлик мухлисларга «Навбаҳор»даги қисқа фаолияти билан яхши таниш ҳисобланади. Орадан маълум вақт ўтиб, у яна ўзбек клубида тўп сурадиган бўлди. Боян Найденовга янги жамоаси ва Намангандаги фаолияти ҳақида бир неч-та саволлар билан юзландик.

- Одатда футболчилар турли йиғинлар сабаб байрамларни, янги йилни бошқа жойда кутиб олишига тўғри келади. Сизда бу жараён қандай бўлди?

- Албатта, оилам билан биргаликда нишонладим. Бундан бахтлиман. Тўғри айтдингиз, кўп ҳолларда оиламга вақт ажрата олмайман. Ишимиз шундай. Янги йилни кўтаринки руҳда, юқори кайфиятда кутиб олдик.

- Боян, «Навбаҳор»даги фаолиятингизни эслаб турасизми?

- «Навбаҳор»даги 6 ойлик фаолиятимдан яхши хотиралар қолган. Шу вақт ичида ўзига яраша ўсиш ва пасайишлар, натижалар турлича бўлди. Лекин ўша йили жамоа биринчи даврага қараганда иккинчисида кучлирлоқдек кўринганди. Чунки мавсумнинг дастлабки қисмини яхши ўтказмаганди. Ёзда легионерлар келди. «Бунёдкор» билан учрашувда мағлубиятга учраб кубок билан хайрлашганимизни алам билан ёдга оламан. Мавсум якунида эса ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилганмиз.

- «Лочинлар» ўтган мавсум тарихларида илк бор кумуш медалларга эга чиқишди. Сизда собиқ жамоангизнинг муваффақиятларини кузатишга қанчалик имкон бўлди?

- 2022 йилдаги деярли барча учрашувларини, натижаларини кузатиб бордим. Имконим бўлса томоша қилдим. «Навбаҳор» лоақал бир маротаба чемпион бўлсин, деб олқишлаб турдим. Самвел Бабаян ва клуб бунданда катта ютуқларга муносиб эди. Қаердадир уларга омад етишмади.

- Айтингчи, «Локомотив»­га ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Таклиф кутилмаганда келди. «Локомотив»дан ташқари Македонияга яқин мамлакатдан ҳам таклиф бор эди, лекин ўзимга таниш бўлган мамлакатга қайтишга қарор қилдим. Янги жамоам билан лигада ютуқларга эришишимизга ишонаман.

- «Локомотив»да сиз учун асосий мақсад нима бўлади?

- Жамоани Суперлигага қайтариш! «Локомотив» элитадаги ўз ўрнига қайтиши керак, тамом! Умид қиламанки, вазифани бажариш қўлимиздан келади.

- Янги жамоангиз ҳақида нималарни биласиз?

- Ростини айтсам, кўп нарса билмайман. Аммо «Локомотив» Ўзбекистоннинг етакчи клубларидан бири бўлганлиги, чемпионат ва кубокда, ОЧЛда яхши қатнашганлигини биламан. Бу эса кичик нарса эмас.

- «Темирйўлчилар» сафига қўшилгунингизга қадар икки бор жамоа алмаштирдингиз?

- Ҳа, тўғри. Чунки «Навбаҳор»дан сўнг клуб танлашда адашдим. У ерга мавсум бошланишига саноқлик кунлар қолгандагина бордим. Бунинг устига 6та ўйинда майдонга тушганимдан сўнг жароҳат олдим. Бир ярим ойни майдон ташқарисида ўтказишга, тренажёр залида шуғулланишга мабур бўлдим. Йил охиригача ўз юртимда тўп сурдим.

- Ўзбекистонни битта сўз билан таърифлай оласизми?

- Бу жуда қийин (кулади). Ўзбекларни таърифлаш учун битта сўз камлик қилади. Шуни айтишим мумкинки, мамлакатингиз дўстона халқ.

А.Искандаров суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:33, 15.01.2023. Ўқилди: 1448 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.