Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Леон Горецка: «Миа-Сан-Миа»ни ҳали давом эттирмоқчиман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Леон Горецка «Бавария»да 4,5 йиллик фаолиятида клубнинг асосий футболчилари қаторига кирди.

27 ёшли ярим ҳимоячи мавсумнинг иккинчи ярмига янада катта иштиёқ билан қарамоқда. Леон буни ўз интервьюсида очиқ-ойдин баён этди. У яна Арьен Роббен ва Франк Рибери билан тренажёр залида олиб борилган мотивацион машғулотлар фойдаси ҳақида гапирди, Мюнхен клубида ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида камолотга эришганини таъкидлади.

- Келинг, аввало, ортга бир назар ташлайлик. ЖЧ-2022даги омадсизлик унутилдими?

- Табиийки, бунинг учун маълум вақт керак эди. Таътил вақти атрофимдаги инсонлар ёрдами билан ушбу ёқимсиз босқични енгиб ўтдим, менимча. Ҳар ҳолда, шахсан ўзим учун ЖЧ-2022 бўлимини ёпдим.

- Умуман, таътил қандай ўтди?

- Рождествони Бохумдаги уйимизда нишонладик. Шундан сўнг қордан завқ олиш учун Австрияга бордим. Қишки таътилда телефонни камдан-кам ҳолда ўзим билан олиб юраман. 

- Футболдан ташқари яна нималар билан шуғулланишни ёқтирасиз?

- Бохумдаги дўстларим даврасида бўлишим жуда муҳим. Учрашишга имконият туғилса, бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан. Чунки масофа туфайли қадрдонлар билан кам кўришаман. Хуллас, кечки таом учун қаердадир тўпланамиз. Шунингдек, таътилда спортнинг деярли барча турлари билан оз-моз шуғулланишим мумкин.

- Охирги йилларда жисмонан анча ўсганингиз ҳақида кўп гапиришяпти. «Бавария» сафига қўшилганингиздан буён ўйин услубингиз нечоғли ўзгарди?

- «Шальке»да асосий футболчилар гуруҳида эдим, «Бавария»га келгач, ўзимни ўнглаб олишга маълум вақт сарфладим. Бинобарин, бундай катта клубда барчасини бир кечада бажариш имконсиз. Ўйнашни хоҳласангиз, доимий равишда ривожланишингиз шарт. «Бавария» шуниси билан «Шальке»дан фарқланади. Услубга келсак, «Бавария»да тўп билан кўпроқ муомала қилиш талаб этилади. Тўп сиздами, ўйинга қандайдир креативлик қўшишингиз шарт. Шунинг баробарида тўпсиз ҳаракатдаги вазифалар доираси ҳам анча кенг. Айниқса, марказий ҳудуд вакиллари ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам фаоллик кўрсатишлари керак.

- «Бавария» ўзига хос менталитетга эга клуб саналади. Хўш, сўнгги йилларда характерингиз қанчалик мукаммаллашди?

- Ҳа, ортда қолган 4,5 йилнинг бу борадаги таъсири ҳам анча катта. Бемалол айтишим мумкин, ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида камолотга эришдим. Дейлик, «Шальке»да ўйнаган вақт уйда яшардим. Мюнхенда ҳам шундай, фақат сал бошқача. «Бавария»­га келганимда, Франк Рибери ва Арьен Роббен каби афсоналар таркибда эдилар - клуб тарихида энг кўп соврин ютган футболчилар. Уларнинг шунча муваффақиятга қарамай, ҳар куни залда ҳам, майдонда ҳам бор кучларини ишга солишларию, машғулотлар бошланишидан олдин терга ботишларини кўриб, тегишли хулосалар чиқардим. Бунақасини кўрганингиздан ке­йин беихтиёр шу муҳитга қўшилиб кетасиз. Бу - ўзгача мотивация. Қисқаси, биринчи йилдан шу «Миа-сан-миа»ни ўзимга сингдирдим ва буни ҳали кўп давом эттирмоқчиман. 

- Ўтган мавсумдан нечоғли қониқдингиз?

- Футболда натижадан қатъий назар, ўйин ривожидан қониқиш муҳим. Бизда қийинроқ давр кузатилди, муҳими, ўйинимиз туфайли ундан чиқиб кетиш йўлида курашдик. Мана, ҳозир барча мусобақаларда яхши кўриняпмиз. Энди тўхтаган жойдан давом эттиришимиз ва машғулот пайтидаёқ «баварияча» автоматик ҳолатга қайтишимиз зарур. Мавсумнинг иккинчи ярми бошланишидан олдинги асосий вазифамиз - шу.

- Жамоа структураси ва руҳиятини қандай тавсифлаган бўлардингиз?

- Жаҳон чемпионатидан олдинги ҳафталар ўта ёрқин ўтди, яхлит куч сифатида ўйнадик. Шунингдек, майдондан ташқаридаги муҳит ҳам ажойиб эди. Умуман, жамоада кайфият жуда зўр. Умид қиламанки, барчасини яна майдонга олиб чиқа оламиз.

- Деярли 2 ойлик танаффусдан кейин олдинги ритм­га тушиб олиш қийин эмасми?

- Йиғинда астойдил ишлаяпмиз. Эрталаб соат 7:30да кроссовкаларни киямиз. Аслида бунга анча олдин одатланганмиз. Чунки мавсумнинг иккинчи ярмида миссияни сифатли якунлаш учун пойдевор яратиш керак.

- Назорат ўйинлари ёқдими? Буларда одатий ритм­га қайтиш аломатлари сезилдими?

- Футболчи ҳамиша ўйнашни афзал кўради - бу ўз-ўзидан тайин. Лекин тайёргарлик жараёнида бошқа масалалар муҳимроқ. Дейлик, охирги йилларда ҳар мавсумдан кейин тикланиш ва янгисига ҳозирланиш учун вақт етарли бўлмади. Энди эса нафас ростлаб олишга имконият туғилди. Бу айни муддао бўлди, менимча.

- Катта футболга Лейпцигдаги катта ўйин билан қайтяпсизлар...

- Бироз ҳаяжон йўқ эмас. Кўксимга «Бавария» нишонини тақиб, яна голлар уришга шайланиш нақадар ёқимли. 

- «Бавария» - Бундеслига турнир жадвали пешқадами. Кетма-кет 5-чемпионликка иштиёқ қандай?

- Энг ёқимлиси - мавсум якунида кубок билан туриш ва ҳар йили бизни чўққидан туширишга ҳаракат қилишларини билиш. Албатта, чемпионлик - бу мутлақ мақсадимиз. Эҳтимол, кўпчилик «Бавария» сериясидан зериккандир, лекин ўзимиз ғалабадан бошқасини тан олмаймиз. Бу борадаги мотивациямизни ҳеч ким ва ҳеч нарса ўзгартиролмайди.

- Жамоангизни ЧЛ 1|8 финалида «ПСЖ» кутмоқда. Ушбу оғир ўйинлардан нима кутяпсиз?

- «Париж» - еврофутболдаги энг жиддий рақиблардан бири, индивидуал томондан кучли футболчилар кўп. Ўзи ЧЛ шундай ўйинлар учун мўлжалланган. Ҳеч кимдан яширинишимиз шарт эмас ва дуэлни интиқлик билан кутамиз. 

- 2023 йилнинг ёзида жорий мавсумга қониқиш ҳисси билан қарашингиз учун кейинги бир неча ой давомида нималар рўй бериши керак?

- Ўйлайманки, ўтган йилдагидан кўпроқ соврин ютсак, бас.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:32, 20.01.2023. Ўқилди: 1060 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик