Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • 4:0
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 9 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 ОКМК 9 12
9 Хоразм 9 12
10 Қизилқум 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм 0-2 Нефтчи
9-тур Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
9-тур Бунёдкор 1-3 Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Можаро: Юсуф Мукоко асли неча ёшда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳафта «бомбаси»: Дортмунднинг «Боруссия» клуби ва Германия миллий жамоаси ҳужумчиси Юсуф Мукоко ҳам ёшни «кесиш»га боғлиқ фирибгарлик бўйича гумон остида қолди.

 Расмий ҳужжатларга мувофиқ айтсак, футболчи 2004 йилнинг 20 ноябрь куни Камерунда туғилган. Демак, ҳозир 18 ёшда. Бироқ Австриянинг Laola1 нашрида ёзилишича, Юсуфни асраб олган отаси яқинда унинг асл туғилган санаси битилган гувоҳномани тегишли органларга топширди. Унда Юсуф Муҳаммад Мукоко (футболчининг тўлиқ-исм-шарифи) 2000 йилда туғилгани қайд этилган. Ажабо...

Таъкидланишича, Юсуфнинг туғилганлик ҳақидаги асл гувоҳномасини журналистларга тақдим этган катта Мукоко кейинчалик ҳужжат чоп этилишига қонуний равишда тўсқинлик қилган. Айтиш керак, яқинда ёшни аниқлаш тестларидан ўтолмаган 21 нафар футболчи Камерун U-17 термасидан четлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кўринишидан, Юсуф Мукокога боғлиқ можаро шу воқеалар таъсирида юзага қалқиб чиққан кўринади. Иккинчи томондан, жорий мавсум «Боруссия»нинг барча турнирлардаги жами 22та ўйинида 6та гол ва 6та самарали узатма қайд этган Юсуф Мукоконинг отаси билан сира келишолмаётгани ҳақида ҳам маълумотлар чиққанди. 

Мукоко ва «Боруссия» ўртасидаги шартнома 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Аввалроқ футболчига даъвогарлар қаторида «Ньюкасл», «Челси» ва «Барселона» клублари тилга олинганди. Мукоколар оиласидаги келишмовчиликка келсак, футболчи ота-онасини очкўзликда айблайди. Хусусан, у яқинлари Гамбургда яшаган уй ижараси учун 1 миллион евродан кўпроқ тўлашни истамади. Юсуфнинг шу муаммо ортидан ота-онаси билан алоқани батамом узгани ва 2 икки йилдан буён ҳаттоки, гаплашмагани ҳақида хабарлар ёзилганди. Эҳтимол, ота ўғлини матбуотга «сотиб», шу тариқа «ақлини киритиб қўйиш»ни ўйлагандир.

Айтганча, олдинроқ ҳам Мукоконинг ёшига нисбатан гумонлар пайдо бўлган, лекин Германия футбол ассоциацияси (DFB) 2017 йили унинг ҳужжатлари қалбакилаштирилганини қатъиян инкор этиб, масалага нуқта босганди. Энди янги суриштирув ишлари бошланадими? «DFB аллақачон «Боруссия» вакиллари билан гаплашган. Клуб фактларни синчиклаб кўриб чиқиш ҳақидаги илтимосга биноан, ҳужжатлар ҳаққоний эканлигини тасдиқлади. Мукоконинг ёши расмий ҳужжатда ёзилганига мувофиқ келишига шубҳа йўқ. DFB ушбу масалада клуб маълумотларига тўлиқ ишонади», - дея Bild нашри сўровига жавоб берди футбол ассоциацияси иттифоқи матбуот хизмати. Ўша 2017 йили «Боруссия» U-23 жамоаси бош мураббийи Тимо Преусс 12 ёшли Юсуфнинг ҳужжатлари «носоз»лиги хусусидаги тахминларга нисбатан кескин фикр билдирганди: «Мукоко гавдасига қарасангиз, асл ёши катталигини тахмин қилишингиз турган гап. Эҳтимол 1-2 ёш каттароқ ҳамдир. Аммо 17 ёшда эмаслиги аниқ. Уни айблашдан маъно йўқ, бола алдамайди». 

Ҳозирда Мукоко атрофидаги воқеалар қандай ривожланиши номаълум. «Ньюкасл» ва «Челси» каби клублар аллақачон иқтидорли ҳужумчи учун таклиф тайёрлаш ҳақида ўйлаётганди. Бироқ шубҳалар тасдиқланса, барчаси 180 даражага ўзгариб кетиши тайин.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:00, 22.01.2023. Ўқилди: 1841 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик