Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба.

"МЮ" ўз тарихида илк бор 4-дивизион жамоасидан мағлуб бўлиб, Англия Лига кубогини тарк этди [22]

Хитой терма жамоаси Темур Кападзега қизиқиш билдирмоқда [18]

Роберто Карлос: «Одил Аҳмедов билан бирга тўп тепиш мен учун шараф бўлган» [16]

Месси барча мусобақаларда мавсумнинг 26 ўйинида 32 та самарали ҳаракат амалга оширди [11]

Англия лига кубоги. «Манчестер Юнайтед» тўртинчи дивизион клубига ютқазиб, мусобақани тарк этди (видеошарҳ) [10]

Мессининг дубли "Интер Майами"га Лигалар кубоги ярим финалида "Орландо Сити" устидан ғалаба келтирди [10]

Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди [9]

"Челси" Ферминга "Барселона"дагидан 3 баравар кўп маош бермоқчи [8]

Ўзбекистон кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди ва сўнгги ярим финалчига айланди [6]

Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Шўртан". Асосий таркиблар маълум [4]

Турнир жадвали

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2635 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:25 Новости футбола.
      13:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.08.2025

      05:50 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Обруч, мяч. Группы.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      10:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      11:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Индонезии. Гонка.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Булавы, лента. Группы.
      16:30 "Культовые".
      17:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      17:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      18:05 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      18:55 LIVE Гольф. Чемпионат Московской области. Прямая трансляция.
      21:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      21:25 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария. Прямая трансляция.
      01:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      02:20 "Культовые".
      02:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      03:50 Гольф. Чемпионат Московской области.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол 3х3. Кубок России в Сириусе.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2. Прямая трансляция.
      18:05 Новости.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 Д/ф "Великий "Юнайтед".
      21:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      23:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:45 Хоккей. Кубок мэра Москвы. "Спартак" (Москва) - ЦСКА (Москва).
      04:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      17:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 6. Олот - Паль. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Туркиялик ёш мураббийдан гўзал ҳаракат (видео)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Туркия Суперлигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

34 ёшли ўша машҳур Нури Шахин бош­қарувидаги «Анталияспор»нинг жорий мавсумдаги натижалари талаб даражасидан анча йироқ.

 Ҳа, «Боруссия» Д. таркибида порлаган турк йигити бош мураббий сифатида иш бошлашга улгурди, аммо унинг жамоаси маҳаллий Суперлигада равон йўлга тушолмаяпти анчадан буён. Салбий натижалар ўз йўлига, мухлис ва мутахассислар ёш бош мураббийдан мамнунлар, барибир. Нури Шахин айниқса, ўйин бош ҳакамини жазавага тушган шогирдларидан ҳимоя қилиш асносида кўпчилик эътиборини қозонди. Sports.ru сайтининг қуйидаги мақоласи шу воқелик тафсилоти ва Шахиннинг мураббийлик йўли ҳақида. 

***

Ҳакамни фақат Нури Шахин ҳимоя қилди, футболчилар ғазаб отига мингандилар, клуб эса ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида реферини роса калака остига олди. «Анталияспор» клуби 3 январь куни Туркия Суперлигасидан ўрин олган навбатдаги ўйинда «Фенербахче»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувда Миши Батшуайи томонидан қайд этилган «дубль» меҳмонларга қимматли 3 очкони тақдим этди. Учрашув давомида бош ҳакамнинг бир қатор баҳсли қарорлари Нури Шахин шогирдларини жазавага солди. Улар табиийки, реферига ошкора эътироз билдиришгача боришди. Айниқса, қўшиб берилган вақтнинг 8-дақиқасида эҳтирослар жунбушга келди: «Спартак»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Фернандо «Фенербахче» дарвозасини ишғол қилди ва мезбонлар мағлубиятдан қочгандек бўлишди. Бироқ VAR тизими аралашувидан сўнг ҳакам голни бекор қилди - ўйин­дан ташқари ҳолат ташхиси қўйилди. Оқибатда «Анталия­спор» футболчилари бир зумда реферини ўраб олиб, унга кучли босим ўтказишга чоғланишди. Айни шу паллада ўртага Нури Шахин тушди ва дарғазаб шогирдларини бош ҳакам Қодир Соғлом ёнидан узоқлаштирди. Мезбонларнинг қуюшқондан чиқишгани бежиз эмас - рефери учрашув давомида уларни 4та сариқ ва 1та қизил карточка (тўғри, у Шахиннинг ёрдамчиси Альфонс Грунендейкка кўрсатилди) билан «сийлади». Эҳтимолки, Шахин вақтида майдонга тушиб, шогирдларини тинчлантирмаганида, қайсидир футболчи (ёки футболчилар) ҳам қизил карточкадан бебаҳра қолмасмиди...?

*** 

Учрашувдан сўнг ижтимоий тармоқларда бош ҳакамга танқидлар, бош мураббийга эса мақтовлар ёғилди, аммо можаро ҳали ниҳоясига етгани йўқ. Жумладан, «Анталия­спор» матбуот хизмати «Ёвуз рицарь» сарлавҳаси остида махсус баёнот билан чиқди. Унда Қодир Соғломга «инновацион ҳакам» мақоми ёпиштирилган, рефери ва VAR тизими мутахассислари ўртасидаги мунозарали мулоқот очиқланиши талаб этилган. «Қодир Соғломни аввал ҳам билардик. У «Қосимпошо»га қарши кечган 5-тур учрашувида «Анталияспор» ҳужумчиси Ларссонга қизил карточка бермаган, лекин қаердандир зараримизга пенальти ва аут ўйлаб топганди. Охир-оқибат, рефери шу қилмиши учун 4 ҳафта муддатга футболдан четлатилди. Ўшандаёқ бизга «инновацион ҳакамлар» керак эмаслиги ҳақида бонг урганмиз...», - де­йилади клуб баёнотида.

***

Нури Шахинда мураббийлик тажрибаси йўқ эмас. Ҳар ҳолда, Туркияга йўл олишига қадар Германия чемпионати Бешинчи дивизионида ишлаганди. 2015 йилнинг май ойида «Боруссия» Д. клуби ўйинида навбатдаги жиддий жароҳатга йўлиққан Шахин узоқ муддатга сафдан чиқди. Бунинг ортидан ишсиз қолган иқтидорли футболчи қадрдон клуби - «Майнерцхаген» (Дортмунд­дан 60 чақирим узоқликда жойлашган шаҳарча жамоаси)га ёрдам бериш илинжида акаси Уфук раҳбарлигидаги мураббийлар штабидан жой олди. Нури бу вақт­да Дортмундда муолажа олар ва «Майнерцхаген» машғулотлари ёки ўйинларига ҳар ой 2-3 мартагина ташриф буюрарди. Муҳими, у клубга телефон орқали ўз кўрсатмалари билан имкон доирасида кўмаклашиб турди. Футболчи кейинчалик тикланиш жараёнини янги жамоада ўтаб, ўз устида жиддий шуғулланди. «Боруссия»да Шахин билан бирга ўйнаган дарвозабон Роман Вайденфеллер унда малакали мураббийга айланиш учун барча хусусиятлар мужассам эканлигини кўп бора таъкидлаганди: «Нури майдонда асл стратег каби фикрлар, жамоани тинмай олға етакларди. Муҳими, у Юрген Клопп, Томас Тухель ва бошқа таниқли мутахассислардан кўп нарсаларни ўрганди. Ўйлайманки, Шахин яқин орада мустақил фаолият юритадиган мураббийга айланади».

*** 

«Анталияспор» раҳбарияти Шахинга бирданига 5 йиллик шартнома таклиф этди. Бу турк футболида кам кузатиладиган ҳолат. Демакки, клуб президенти Азиз Чатин ёш мутахассис малакасига тўлиқ ишонади. «Ҳа, Нурига жамоани ўзи истаган даражада шакллантириши учун етарли вақт берамиз», - деганди Чатин Haber Global мухбирига берган интервьюсида. Хуллас, Шахин ўтган мавсум давомида футболчилик ролини мураббийлик билан алмаштирди ва «Анталияспор»ни 15 тур ичида аутсайдерлар сафидан еврокубоклар ҳудуди (7-ўрин)га олиб чиқди. Ҳа, жорий мавсум унинг жамоаси анча суст ўйнамоқда, ҳаттоки, мағлубиятлар серияси ҳам кузатилди. Қисқаси, Анталия клуби бу кетишда еврокубоклар йўлланмаси эмас, шунчаки, Суперлигада қолиш учун курашади, чоғи.

*** 

«Анталияспор» - одатий ўртамиёна, лекин иззатталаб жамоа. Клуб 2015 йили Суперлигага қайтгач, Самуэль Это~О билан шартнома тузиш учун камерунлик афсонавий ҳужумчини Италиядан олиб келишга хусусий самолёт юборганди. Кейинчалик Это~О икки мавсум жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди. Умуман, «Анталияспор» вақтида Лукас Подольски, Самир Нас­ри ва Милан Барош каби таниқли футболчиларни ҳам ўз таркибига жалб этган, Андреа Пирло ва Роналдиньо билан музокара олиб борганди. Тўғри, жамоа сўнгги пайтлар тежамкорликка кўпроқ эътибор қаратиб, қимматбаҳо харидларни амалга оширмаяпти ҳисоб. Асосийси, мутасаддилар ёш ва ўткир зеҳнли Нури Шахин салоҳиятига тўла ишонмоқдалар.

Қизиқарли факт шуки, «Анталияспор» таркибида бош мураббийдан катта футболчи ҳам бор - россиялик Фёдор Кудряшов 35 ёшда. Яъни у Нури Шахиндан 1 ёш катта. Фёдор яқин-яқингача бошланғич таркибнинг доимий аъзоси эди, бироқ охирги учрашувларда баъзан захирада қолиб кетмоқда.

Содиқ СОБИР тайёрлади