“Интер” ёзда “Ливерпуль” ҳужумчиси Роберто Фирминони текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Бразилиялик ҳужумчининг "Ливерпуль" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.
La Gazette Dello Sport хабарига кўра, Италия клуби Фирминони "Челси"дан ижара муддати узайтирилмаса, Ромелу Лукакунинг ўрнига текинга ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Қайд этилишича, Роберто “Интер”га ўтишга жуда қизиқмоқда.
Ҳозирда Фирмино "Ливерпуль"дан йилига 10 миллион евро маош олмоқда. "Интер" бунчалик кўп тўлашга тайёр эмас. Бироқ, Роберто ўз маошини йилига тахминан 8 млн еврога камайтиришга рози бўлса, "Интер" унинг маошини тўлаб бера олади (бу ҳолда клуб солиқлар билан унга йилига 10,5 млн евро сарфлайди).
Бундай маош Фирминони "Интер"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари қаторига киритади. Бу миқдор ҳозирда Лукаку олаётган маошдан ошмайди.
Фирмино жорий мавсум “қизиллар” сафида барча турнирлар доирасида 21 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).