Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Про лиганинг бешинчи жамоасида ҳам Суперлигага йўлланма олиш имконияти бўлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Якуний босқич
Рукн: Янгиликлар
A A A

2021 ҳамда 2022 йилги мавсум Про лигада 10 та клуб кураш олиб борди. 2023 йилга келиб лицензиялаш талаблари асосида қатнашчилар сони 11 тага етказилди. Футбол клублари ўзининг аниқ режаси асосида ишлашда давом этса, 2024 йилга келиб Про лига талабини бажара оладиган клублар сони яна ҳам ошиши мумкин.

«Суперлига ва Про лига регламенти»нинг 7-бобида Про лига формати ҳақида тушунтириш берилган. Унга кўра, 11 та жамоанинг ҳар бири 10 та уй ва 10 та сафар ўйинида — жами 22 та турда иштирок этади. Шунга кўра дастлабки икки ўринни қўлга киритган клублар Суперлига йўлланмасига эга чиқади. 11-ўринни банд қилган клуб Про лига билан хайрлашади. Про лига ва Биринчи лига ўртасидаги ҳолат эндиликда тўлиқ лицензиялаш натижалари асосида тартибга солинишидан келиб чиқиб, ҳар икки лига ўртасида ўтиш ўйини ўтказилмайди.

Лига Суперлиганинг сўнгги йўлланмаси учун ўтиш ўйини ташкил қилиб келмоқда. Бунда Про лигада иштирок этган жамоа ҳамда Суперлига вакили ўртасидаги тафовут нисбатан камроқ бўлиши инобатга олиниб, ўтиш ўйинига бир неча йилдан буён Про лига жамоасининг стадиони мезбонлик қилади. 2023 йилги мавсум якунида ҳам бу анъана давом этади.

Эндиликда ўтиш ўйинида иштирок этиш учун Про лиганинг учинчи жамоаси бўлишнинг ўзигина кифоя эмас. Лига мусобақада 5-ўрин учун ҳам жиддий кураш кечишини таъминлаш мақсадида Про лиганинг бешинчи жамоасига ҳам имконият тақдим этишга қарор қилди. Унга кўра, Про лига мавсуми якунида 3-4-5 ўринларни қўлга киритган уч клуб пойтахт Тошкентда марказлашган плей-офф ўйинларида иштирок этади. Унинг биринчисида 4 ҳамда 5-ўринни эгаллаган жамоалар ўзаро майдонга тушади. Мазкур беллашув ғолиби уч кундан кейин Про лиганинг учинчиси жамоасига қарши саф тортади. Плей-оффнинг ҳар икки ўйинида ҳам ғолибни асосий вақтда аниқлашнинг имконияти бўлмаса, навбат қўшимча дақиқаларсиз пенальтилар церийасига берилади. Плей-офф ғолиби якунда Суперлиганинг 12-жамоасини ўз уйида кечадиган ўтиш ўйинида қабул қилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:50, 28.01.2023. Ўқилди: 1829 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.