«Барселона» Ла лиганинг 18 ўйинидан кейин ўтган мавсумга нисбатан 19 очко кўпроқ жамғарди
“Барселона” Ла Лига 2022/23 йилги мавсумида яхши натижа қайд этмоқда.
Каталонияликлар чемпионатнинг ортда қолган 18 ўйинида 47 очко тўплади. Бу ўтган мавсумдаги шу орқалиққа нисбатан 19 очкога кўп дегани. “Барселона” 2021/22 йилги мавсумнинг дастлабки 18 ўйинида 28 очко тўплаганди.
Топ-5 лигалар клублари орасида фақат “Ньюкасл” ўтган мавсумга нисбатан ўсиш борасида каталонлардан яхшироқ кўрсаткичга эга. “Ҳаккалар” ўтган мавсум АПЛ 18-туридан кейин 10 очко тўплаганди, жорий мавсум жамоа 18 ўйинда 35 очко йиғишга эришди.
“Барселона” кейинги турда “Бетис”ни енгадиган бўлса 19 ўйинда 50 очко жамғаради. Бу орқали жамоа “Арсенал” ва “Наполи”нинг ушбу мавсумдаги натижасини такрорлайди.
Манба: daryo.uz

Амалдаги чемпион "Реал" эса ўтган мавсумда 19та ўйинда кейин 43 очко тўплаганди. Жорий мавсумда 42 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Киритилди: 14:40, 30.01.2023. Ўқилди: 1042 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар