Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Спортчиларимиз Паралимпиадага йўл олишди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Паралимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон спорт делегацияси XIV Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун 24 август куни Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрига жўнаб кетди.

Тошкент халқаро аеропортида паралимпиячиларимизни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан бу ерга давлат ва жамоат ташкилотлари, спорт жамоатчилиги вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари йиғилди.

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш жараёнида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, ногирон ва жисмоний имконияти чекланган ёшларнинг ҳам билим олиши, саломатлигини мустаҳкамлаши, ўз қизиқиши ва интилишига кўра касб-ҳунар эгаллаши, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилаётгани таъкидланди. Мурувват уйлари, ихтисослашган ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларида улар махсус педагогик усулларда таълим олиб, спорт билан шуғулланмоқда.

Шундай юксак эътибор ва ғамхўрлик самарасида вояга етган паралимпиячиларимиздан ўн нафари Лондон шаҳри мезбонлик қиладиган XIV Паралимпия ўйинларида спортнинг тўрт тури бўйича мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Паралимпия ўйинлари – ногирон ва жисмоний имконияти чекланган спортчиларнинг энг йирик халқаро спорт анжуманидир. Паралимпия ҳаракатига 1948 йилда Буюк Британиядаги Сток-Мандевил госпитали нейрохирурги Людвиг Гуттман томонидан асос солинган. 1960 йилнинг 18-25 сентабр кунлари Италиянинг Рим шаҳрида ногирон ва жисмоний имконияти чекланган спортчилар ўртасида ўтказилган мусобақа илк Паралимпия ўйинлари сифатида тарих саҳифаларидан жой олди. Унда дунёнинг 23 мамлакатидан 400 нафар паралимпиячи саккиз спорт тури бўйича 57 медаллар жамланмаси учун ўзаро куч синашган.

Бугун Паралимпия ҳаракати дунёнинг кўплаб мамлакатларида жадал ривожланмоқда. Жорий йилнинг 29 август – 9 сентабр кунлари Лондон шаҳрида ўтадиган XIV Паралимпия ўйинларида жаҳоннинг 166 давлатидан 4200 нафар спортчи қатнашиши кутилмоқда. Улар спортнинг 20 тури бўйича 502 медаллар жамланмаси учун ўзаро рақобатлашади.

Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 5 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган ХХХ ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида”ги қарори асосида юртимиз паралимпиячилари ушбу ўйинларга пухта тайёргарлик кўрди. Спортчиларимизнинг замонавий меъёрлар асосида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши, тажриба ва маҳоратини ошириши, Паралимпия ўйинларига ё‘лланма берадиган нуфузли мусобақаларга тайёрланиши ва уларда муносиб қатнашиши учун барча шарт-шароит яратилди.

Халқаро Паралимпия қўмитаси қарорига кўра, Лондонда бўладиган ўйинларда қатнашиш ҳуқуқи саралаш мусобақаларидан муваффақиятли ўтган спортчилар орасидан жаҳон рейтингида энг юқори поғоналарни эгаллаган паралимпиячиларга берилди. Ҳамюртларимиз маҳорат ва тажрибасини ошириш мақсадида 2009-йилда Японияда ёшлар ўртасида ўтган Параосиё ўйинларида қатнашди ва беш олтин, учтадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. АҚШда кўзи ожизлар ўртасида ўтказилган Жаҳон ёшлар ва талабалар ўйинларида биттадан олтин, кумуш ва тўрт бронза медал жамғарилди.

2010-йилги спорт мавсумида ҳамюртларимиз Кувайтда енгил атлетика бўйича ўтган халқаро мусобақада 2 олтин, 3 кумуш ва 4 бронза медалга лойиқ топилди. Аргентинада футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ногирон-ампутант футболчилар терма жамоаси 2007-йилда қўлга киритилган жаҳон чемпионлиги унвонини муносиб ҳимоя қилиб, кетма-кет иккинчи маротаба олтин медалга сазовор бўлди. Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтган Параосиё ўйинларида Ўзбекистон паралимпиячилари 1 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медал жамғарди.

Паралимпиячиларимизнинг мазкур йирик спорт анжуманларида тўплаган тажрибаси уларнинг XIV Паралимпия ўйинларининг мураккаб саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтишига хизмат қилди. Лондондаги мусобақаларда ўн нафар паралимпиячимиз спортнинг тўрт тури – енгил атлетика, сузиш, пауерлифтинг ва дзюдо беллашувларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. Паралимпия ўйинларида дзюдо бўйича 73 килограмм вазн тоифасида гиламга чиқадиган Шариф Халилов 2010 йилдан буён халқаро мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. У 2010 йили Хитойда ўтган Параосиё ўйинларида кумуш, 2011 йили Туркияда кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги IV Бутунжаҳон ўйинларида бронза медалга сазовор бўлган.

– Ҳар гал нуфузли мусобақаларда совриндор бўлиб, шоҳсупада турганимда қалбимда ғурур-ифтихор жўш уради, – дейди Ш.Халилов. – Халқаро майдонда қўлга киритаётган ғалабаларимиз Президентимиз Ислом Каримовнинг биз, ёшларга кўрсатаётган улкан эътибори ва ғамхўрлигининг самарасидир. Ниятим Лондонда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида давлатимиз байроғини баланд кўтариш орқали халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ватанимиз мустақиллигининг 21 йиллигига муносиб туҳфа ҳозирлашдир.

Жорий йил сузиш бўйича АҚШда ўтказилган халқаро турнирда олтин медални қўлга киритган Кирилл Панков 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсларида қатнашади.

Шу йилнинг феврал ойида Бирлашган Араб Амирликларида пауерлифтинг бўйича ўтган мусобақада юқори рейтинг очколарини жамғарган Яшин Шобердиев ва Елена Абасова ҳам Паралимпия ўйинларида қатнашадиган жаҳоннинг энг кучли спортчилари сафига қўшилди.

Яна олти нафар спортчимиз енгил атлетиканинг турли ё‘налиши бўйича баҳсларга киришади. Параосиё ўйинлари совриндорлари Дониёр Солиев ва Миран Сахатов уч ҳатлаб сакраш, халқаро турнирлар ғолиби Муяссар Иброҳимова 100 метрга югуриш, Параосиё ўйинлари кумуш медали соҳиби Ҳусниддин Норбеков ядро ва диск улоқтириш, 2008 йилги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси Равил Диганшин ва халқаро мусобақалар совриндори Иван Панифидин ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов иштирок этди.

Паралимпиадада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:
1. Шариф Ҳалилов — дзюдо
2. Алишер Усмонов — енгил атлетика - 400м, 800 м
3. Аброр Иброҳимов — енгил атлетика - уч хатлаб сакраш
4. Дониёр Солиев — енгил атлетика - уч хатлаб сакраш
5. Равиль Диганшин — енгил атлетика - ядро, найза улоқтириш
6. Фаррух Мирзақулов — енгил атлетика - 200м.
7. Хусниддин Норбеков — енгил атлетика - босқон ва сопқон улоқтириш
8. Иван Панафидин — енгил атлетика - босқон ва сопқон улоқтириш
9. Миран Сахатов — енгил атлетика - уч хатлаб сакраш, узунликка сакраш
10. Муяссар Ибрагимова — енгил атлетика - 100 м.

Манба: www.uza.uz

Спортчиларимизнинг Паралимпия ўйинларидаги иштирокини кенг ёритиб боришни мақсад қилганмиз.

Киритилди: 16:51, 24.08.2012. Ўқилди: 7750 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.