Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Руди Фёллер: «Миллий жамоада ишлаш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Афсонавий Руди Фёллер Германия миллий жамоасига қайтди. Собиқ ҳужумчи бу гал бундестим бош менежери ролини бажаради.

У охирги ЖЧда кузатилган омадсизлик ортидан истеъфога чиқарилган Оливер Бирхофф ўрнини эгаллади. Хуллас, Фёллер 1 февралдан эътиборан ўта масъулиятли вазифани адо этишга киришди. Собиқ футболчи 2000 йили зарурат туфайли терма жамоа бош мураббий ролида ишга киришган ва ноқулай шарт-шароитларга қарамай, унинг фаолияти чакки чиқмаганди. Рудининг ўзи ўша тажрибани қандай эслайди? Қуйида шу ҳақда билиб оламиз.

- Руди, олдин Германия терма жамоаси бошқарувида ҳам ишлагансиз. Ўша вақтни энди «унутилган давр» сифатида тавсифласак бўладими?

- Ўша тажрибада бирор йирик соврин ютмадик, қолаверса, баъзи жиҳатларда мукаммалликка эришолмадик. Шунга қарамай, шахсан ўзим ўша вақтга ижобий қарайман, барибир.

- Бундестим бош мураббийи ролидаги фаолиятингизнинг энг муҳим воқеликлари...

- Биринчи навбатда, қандай ҳолатда ишлаганимни унутмаслик керак. Бинобарин, жамоа бошқарувини 1 йиллик келишув бўйича қўлга олгандим - вақтинча бош мураббий. Режага мувофиқ, Кристоф Даум 2001 йили мени алмаштириши керак эди. Агар шундай бўлганида, «Байер»га қайтиб, яна спорт директори лавозимини эгаллардим. Муҳими, бундестим бу даврда ЖЧ финалига чиқди, қолаверса, Европа чемпионати саралаш босқичини мағлубиятсиз якунлади. Шундай экан, чакки ишламадим, натижа ҳам ёмон бўлгани йўқ.

- Германия термасида қандай иш бошлаганингиз ёдингиздами? 

- Ҳалокатли Европа чемпио­нати-2000дан сўнг Германия футбол иттифоқи миллий жамоага муносиб мураббий қидиришга тушди. Ўшанда асосан «Бавария» устози Отт­мар Хитцфельд ва «Байер» бош мураббийи Кристоф Даум номзоди кўриб чиқилди. Аслида масъулиятли ишни Даум ўз зиммасига олиши керак эди, лекин бунда аввало, «Байер»ни кўндириш талаб этиларди. Ахир клубнинг Даумга муносиб ўриндош топишига вақт кетарди, барибир. Шундай мужмал ҳолатда Германия футбол иттифоқи раҳбари Майер-Форфельдер қўққисдан кутилмаган таклифни ўртага ташлади: «Руди, бу ишни ўз зиммангга ола қолсанг-чи...». Ўша вақт барча муҳим вакиллар стол атрофида эдилар ва ғалати томони, қалтис масала бўйича дарҳол келишувга эришилди.

- Таклифдан бош тортишингиз ҳам мумкинмиди?

- Ғоя бўйича Кристоф Даум билан яқиндан ҳамкорлик қилишим керак эди, барибир. Ўша пайт бундестимнинг кўплаб асосий футболчилари Леверкузенда ўйнашганини ҳисобга олсак, футбол иттифоқи жуда ақлли қарорда тўхтаганди. Муддат ҳам белгиланди ва миссиям аниқдек туюлди. Иккинчи томондан, терма жамоа мураббийи сифатида сиз клубдаги каби ҳамиша диққат марказида бўлмайсиз, айниқса, турнирлардан холи вақтда. Эҳтимолки, мени хотиржамроқ муҳитда ишлаш варианти қизиқтиргандир. 

- Факт шуки, терма жамоа­нинг анча эскирган қиёфасини янгилаш вазифаси сизнинг чекингизга тушганди. Умидларни оқлолмасликдан чўчимаганмисиз?

- Футбол оламида ғўр йигитча эмасдим. Аввалига ҳаммани ёрқин истиқболга ишонтиришим зарурлиги тайин эди, лекин нозик томони, мамлакат тезкор натижа кутарди. Шунинг учун ишни жамоа кайфиятини кўтаришдан бошладим. Зеро, ЖЧ саралашини муваффақиятли бошлаш сув ва ҳаводек зарур эди. Футбол иттифоқидан эса ниҳоят, ёшлар билан ишлаш тизимини тасдиқлаш талаб этиларди. Чунки охирги йиллар бу йўналишга эътибор анча пасайганди.

- Бироқ Испания миллий жамоасига қарши биринчи ўйинда таркибга Европа чемпионатида португаллар билан бўлган шармандали баҳс­да қатнашган 9 нафар футболчини киритдингиз...

- Қалтис ҳолатда таркибни бирдан янгилаб ташлашим керакмиди? Қолаверса, ўша йигитлар мамлакатнинг энг яхши футболчилари бўлиб, спорт формалари чакки эмасди. Яна айни кучга тўлган ёшда... 

- Аммо кўпчилик жамоани бутунлай ўзгартиришингизни кутганди...

- Тушунинг, ўша пайт ихтиёримизда «портлаш» эффектини юзага келтириш учун муносиб янги футболчилар гуруҳи йўқ эди. Асосийси, «эски» футболчилар ўйинларда унча ёмон кўринишмади, ҳар ҳолда, анча маҳсулдорлик қайд этдик.

- Лоақал ўзгача туртки бериш мақсадида таркибни қайта тузиш ҳақида бош қотиргандирсиз...

- Албатта, махсус кенгашда жамоани тўлиқ қайта тузиш масаласи кўриб чиқилган. Лекин мураббий борки, аввало, тажрибали футболчилар билан ишлашни ёқлайди. 

- Кристоф Даум билан олдиндан қандай келишиб олгандингиз?

- У термада ишлашимга қарши чиқмади. Ёнимда Майкл Скиббедек тажрибали мутахассис бор эди. Кристоф билан эса фақат айрим масалаларни муҳокама қилдик.

- Қандай?

- Дейлик, Штефан Эффенберг масаласини. Зеро, унинг терма жамоага қайтиши наф келтиришини билардим, лекин бу борада Кристоф билан гаплашишим зарур эди. Зеро, унинг кейинчалик Эффега таяниш-таянмаслигини аниқлаш зарурати туғилганди. Хайриятки, Кристоф бу фикрни маъ­қуллади.

- Евро-2004 гуруҳ босқичидан кейин истеъфога чиқдингиз. Ваҳоланки, футбол иттифоқи қолишингизни истаганди.

- Ҳар доим миллий жамоа мураббийи позициясини яхши тушунганман. Хусусан, муваффақиятдан кейин икки йил давомида янги эйфория қўзғатиш қийинлиги маълум эди. Мухлислар ва футболчиларга ҳамиша қандайдир янги ақл керак. Бинобарин, олдинда Германия термасини ўз майдонидаги мундиал кутаётганди.

- Юрген Клинсманн шу жамоа билан эйфория ва «ёзги эртак-2006»ни юзага келтирганини кўргач, афсусланганмисиз?

- Йўқ, асло. Чунки жамоада қолганимда, ишлар нотўғри кетиши хавфи катталашарди. Агар ЖЧ бошқа мамлакатда ўтказиладиган бўлганида, эҳтимол, барчасига бошқача қарармидим...?

- Бразилия термасига қарши кечган ЖЧ-2002 финалини қандай эслайсиз?

- Турнирдаги энг яхши ўйинимиз. Мени фақат Михаэль Баллак дисквалификация туфайли майдонга тушолмагани қийнайди, акс ҳолда, ҳаммаси бошқача тугарди, эҳтимол. Умуман, финал - ажойиб лаҳза, чунки ҳеч ким бу қадар узоққа боришимизни кутмаганди.

- Руди, бундестим бош мураббийи ролидаги фаолиятингиз ҳаётингизда қанчалик муҳим ўринга эга?

- Ҳаётда дуч келган мураббий мамлакат бош жамоасини бошқариш имкониятига эга бўлмайди. Демакки, ўша тажриба мен учун кўп нарсани англатади. Асосийси, кўтарилиш ва пасайишлар воситасида кўп нарсаларни ўргандим.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 07.02.2023. Ўқилди: 1009 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик