Бугун 8 август, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 07.08.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • 1:2
      • Нефтчи
      • 07.08.2025 20:00
      • Насаф
      • 1:1
      • Андижон
      • 08.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.08.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Бухоро
      • 08.08.2025 21:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 17 37
2 Нефтчи 17 33
3 ОКМК 17 33
4 Динамо 17 33
5 Бунёдкор 16 30
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 17 21
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 17 17
13 Машъал 17 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 17 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК
17-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
17-тур Машъал 2-4 Динамо
17-тур Қўқон-1912 1-2 Нефтчи
17-тур Насаф 1-1 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 17-тур

08/08 19:00 Хоразм - Сурхон
08/08 20:00 Қизилқум - Бухоро
08/08 21:15 Бунёдкор - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 486 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Юве», ўксинма, сен ёлғиз эмассан!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

КАЛЬЧОПОЛИ, ТАНАЗЗУЛ, ЎЙИНГА БОРМАСЛИК...

Европанинг кучли лигаларида клубларни қандай ҳолатларда очколардан маҳрум этишган? Яқинда «А» серия турнир жадвалида 15 очкодан айрилган «Ювентус» бундай жазога тортилган ягона клуб эмас. Еврофутбол тарихида очко кесиш ҳолатлари етарли. Биз эса фақат АПЛ ташкил этилган 1992 йилдан кейин кузатилган энг машҳур воқеаларни бирров эсга соламиз.

«Ницца» ва «Лион» (мавсум-2021|2022) - мухлислар тўқнашуви оқибати

Нима бўлди? Ўтган мавсум Франция футболини мухлислар тартибсизликлари қоплади, гўё. Иш ҳаттоки, «Ницца» ва «Лион» ҳисобидан очко (1тадан) олиб ташлашгача борди. Энг қизиғи, ҳар икки жамоа мухлислари «Марсел»га қарши ўйинда «ҳунар» кўрсатишди. Марселликлар эса мухлислар кирдикорлари учун муносиб жазо берилмаганидан нолишди: «Футболчилар хавфсизлиги ва саломатлигига хавф туғдирган ҳолатлар - майдонга бостириб кириш учун жиддийроқ жазо берилиши шарт».

Нима билан тугади? 1 очко йўқотган «Ницца» якунда Европа Лигаси гуруҳ босқичи ўрнига Конференциялар лигаси саралашига йўл олди. Аламли, жуда аламли...

Дарвоқе. Ҳозирда аввалги мавсум якунида Лига 1дан тушиб кетган «Сент-Этьен»нинг ишлари жуда ёмон. Омадсизлик мухлисларни шу қадар ғазаблантирдики, улар стадионда тартибсизликка йўл қўйишди. Бунинг оқибатида жамоа Лига 2 мавсумини -6 очко (ярми шартли жазо) билан бошлади. Энди Франциянинг энг номдор клубларидан бири Учинчи дивизионга тушиб қолиш хавфи остида турибди: 21-турдан кейин турнир жадвалининг 18-қаторида бормоқда.

 

«Портсмут» (мавсум-2009|2010) - драматик шўнғиш

Нима бўлди? Англия футболида жамоалар тез-тез сезиларли миқдорда очколардан маҳрум этилади. Бундай жазо кўпинча молиявий муаммолар ёки клубнинг ташқи бошқарувга ўтишига боғлиқ бўлади. Мисол учун, ўтган мавсумнинг ўзида «Дерби»дан 12 очко олиб ташланди ва Уэйн Руни бошқарган жамоа қуйи лигага тушиб кетди, «Рединг» эса 6 очкодан маҳрум қилинди (клуб якунда зўрға 21-ўринни банд этиб, ўз лигасида қолди). Охирги 15 йилда кузатилган энг машҳур ҳолатларни эсласак, «Лидс»дан 15 очко олиб қўйил­ган, шунингдек, «Уиган» ва «Болтон» 12тадан, «Кристал Пэлас», «Борнмут» ва «Саутгемптон» 10тадан ҳамда «Бирмингем» 9 очкодан маҳрум бўлди. Лекин буларнинг барчаси Чемпионшип ёки қуйи лигаларда кузатилди. АПЛда эса очко кесиш ҳолати охирги марта 2010 йили содир бўлди. Ўшанда «Портсмут» лига тарихида мавсум давомида инқирозга учраган биринчи клуб бўлди.

Нима билан тугади? «Портсмут»дан 9 очко олиб ташланди. Ваҳоланки, жамоа бу жазосиз ҳам турнир жадвалида охирги ўринни банд этарди. Эътиборли жиҳати, «Портсмут» ўша мавсум «Челси» билан бирга Англия кубоги финалига чиқди, аммо еврокубокларга чиқиш ўрнига пастга қулади.

Дарвоқе. 2011|2012 йиллар мавсумида «Портсмут» Чемпионшипда ҳам 9 очкодан айрилди. 2013 йили эса жамоа Учинчи дивизионда 10 очко йўқотиб, пастки лигага тушиб кетди. Эндиликда Англиянинг икки карра чемпионида вазият бироз яхшиланмоқда. Ҳар ҳолда, «Портсмут» Учинчи лигага қайтди ва турнир жадвалининг ўрталарида бормоқда.

 

«Ювентус» (2006 йил) - кальчополи, «В» серияга бадарға...

Нима бўлди? «А» ва «В» серия клубларини ўз домига тортган машҳур коррупцион можаро. Телефондаги мулоқотларни тинглаш ҳисобига клублар раҳбарлари ва ҳакамлар ўртасида юзага келган яқин алоқа фош этилди. Якунда жамоалар келишилган ўйинларда қатнашганликда айбланди.

Нима билан тугади? Энг катта жабр «Ювентус чекига тушди - клуб 2005 ва 2006 йиллардаги чемпионлик унвонларидан маҳрум этилди, мавсум-2005|2006даги барча очколари олиб ташланди ва «В» серияга бадарға қилинди. Шунингдек, қуйи лигада ҳам мавсумни -9 очко билан бошлади, аммо бу «кекса синьора»нинг Буффон, Дель Пьеро, Недвед ва Трезеге каби юлдузлар билан дарҳол «А» серияга қайтишига халақит бермади. 

Дарвоқе. Қолган айбдорларга ҳам оғир жазолар белгиланди. Тўғри, апелляциялардан кейин жазо чоралари нисбатан юмшатилди: 

1. Мавсум-2005|2006да «Милан», «Фиорентина» ва «Лацио»нинг ҳар бири 30 очкодан айрилди. Оқибатда бу жамоаларнинг ўрни ўзгарди: «Милан» 2-ўриндан 3-ўринга, «Фиорентина» 4-ўриндан 9-ўринга ва «Лацио» 6-ўриндан 16-ўринга тушди.

2. Мавсум-2006|2007да «Лацио»дан 3, «Милан»дан 8, «Реджина»дан 11 ва «Фиорентина»дан 15 очко олиб ташланди. Агар очко олиб қўйилмаганида, «Фио» якунда 3-ўринни эгалларди.

 

«Мидлсбро» (мавсум-1996|1997) - жароҳатлар ва грипп бўйича тартибсизликлар туфайли -3 очко

Нима бўлди? Нисбатан енгил жазо оғир оқибатларга олиб келган ҳолат. Жамоа «Блэкберн»га қарши ўйин арафасида жароҳатлар ва грипп туфайли 23 нафар футболчисини йўқотди. Натижада машғулотларда атиги 17 нафар футболчи қатнашди (жумладан, 3 нафар дарвозабон ва 5 нафар ўринбосар). «Ҳеч қачон бунақасига дуч келмаганман, - дея воқеликни баён этган Вив Андерсон ўзининг биографик асарида. - Вирус бизни боулинг кеглилари каби йиқитди. Хусусан, клубнинг кўплаб ходимлари ётиб қолишди, худди мен ва Робсон каби». Клуб шифокори қолган футболчилар ҳам ўйин кунига қадар соғлом туришларига шубҳа билан қарагач, «Мидл-сбро» директори Кейт Лямб учрашув вақтини ўзгартириш масаласида АПЛга қўнғироқ қилади. Ўша вақт лига раҳбарлари Рик Перри ва Майк Фостер офисда бўлишмаган, телефонга жавоб берган ходим эса ўйинни қолдириш учун тиббий хулоса зарурлигини маълум қилган. Лямб шундан сўнг матбуотга ўйин сурилгани ҳақида хабар берган, лекин тез орада клуби 3 очкодан маҳрум этилганини эшитади. 

Нима билан тугади? Айнан шу -3 очко «Мидлсбро» учун ниҳоят қимматга тушди ва клуб АПЛ билан хайрлашди. «Машғулотда 8га 8 шаклида ўйнагандик, - деганди кейинчалик Клейтон Блэкмор. - Бунда барча етакчилар қатнашишганди - Раванелли, Эмерсон, Жу-ниньо... Тўғриси, ўйин учун таркиб тузиш муаммо эмасди».

Дарвоқе. Брайан Робсон ўз хотираларида барчасини бошқача баён этган: «Бизда ҳимоя­чи қолмаганди, ҳисоб. «Блэкберн» ўйинни қолдиришга кўнмади, аммо майдонга ихтиёримда қолган йигитларни тушириш мухлисларга нисбатан ҳурматсизлик бўларди. Бизни жазолашлари мумкинлигини ўйлагандим, лекин агар 3 очкодан маҳрум этишларини билганимда, ўсмирларни жангга ташлардим...».

 А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:15, 10.02.2023. Ўқилди: 3160 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.