Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 4:0
      • Верона
      • 01.02.2026 16:30
      • Торино
      • 1:0
      • Лечче
      • 01.02.2026 19:00
      • Комо
      • 0:0
      • Аталанта
      • 01.02.2026 22:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Интер
      • 02.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:4
      • Ювентус
      • 03.02.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Рома
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • 1:3
      • Барселона
      • 01.02.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Райо Вальекано
      • 01.02.2026 20:15
      • Бетис
      • 2:1
      • Валенсия
      • 01.02.2026 22:30
      • Хетафе
      • 0:0
      • Сельта
      • 02.02.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 03.02.2026 01:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Севилья
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 01.02.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Фулхэм
      • 01.02.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.02.2026 19:00
      • Астон Вилла
      • 0:1
      • Брентфорд
      • 01.02.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 03.02.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Бёрнли
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 01.02.2026 13:00
      • Япония
      • 2:1
      • Ўзбекистон
      • 01.02.2026 13:00
      • Тожикистон
      • 0:1
      • Австралия
      • 01.02.2026 17:00
      • Эрон
      • 5:2
      • Афғонистон
      • 01.02.2026 17:00
      • Саудия Арабистони
      • 6:1
      • Малайзия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Севилья 21 24
15 Хетафе 22 23
16 Валенсия 22 23
17 Райо Вальекано 22 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Миясига чип жойланган роботлар» баҳси қизиқмас...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Айни дамда янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида қишги йиғинга киришган жамоаларимиз лагеридан кунда - кун ора келди-кетдилар борасида янгиликлар учраб турипти.

 Одатдагидек, ҳар галги трансфер ойнасида кузатиладиган ёппасига футболчи алмашинувлар бу гал ҳам давом этмоқда. Клубларимиз мутасаддилари жамоа мувафаққиятида таркиб ўзагини сақлаб қолиш ва уни кучайтириш асосий омил эканлигини билишсада, бунга амал қиладиганлари ниҳоятда кам. Боз устига, олди-сотди орқали маълум миқдорда даромад ишлаб оладиган клубларимиз сони ниҳоятда кам. Легионерлар масаласи эса унданда оғриқли. Қуйида шу ҳақда.

Ҳушёр бўлинг, ярмарка очилмоқда

Очиғи, бу мавзу гапираверилганидан ёки ёзилаверилганидан «сийқаси» чиқиб кетган. Аммо вазият ҳамон ўша-ўша - ўзгаришсиз қолмоқда. Яхшиямки, ПФЛ бу масалани сал бўлсада тартибга солиш борасида дастлабки қадамларни ташлади ва маълум таъқиқларни жорий этди. Масалан, энди жамоалар қишки трансфер ойнасида белгиланган ёш чегарасидан ўтган футболчиларни 10 нафаргача ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин, ёзда эса ундан бироз озроқ. Белгиланган ёш чегарасига етмаган футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун эса тўсиқ йўқ. Шунингдек, ЎзПФЛ легионерлар масаласида ҳам регламентга айрим ўзгартиришлар киритди ва юртимизга келаётган савиясиз легионерлар оқимини пасайтириш мақсадида кўзда тутилган ўзгаришларни маълум қилди. Келажакда айнан шу масалага янада жиддийроқ ёндашув бўлишидан умидимиз катта. Зеро, лигамиз клубларида кучли ижрочилар кўпайиши нафақат клуб ёки ундаги футболчиларга, балки барча учун ҳам фойдали. Клубда қарийиб бир хил даражадаги футболчиларнинг жамланиши фақат ўзаро рақобатни оширади. Улар амалда кимдандир ниманидир ўрганиб ўзлаштиришлари учун эса чинаккам етакчилар билан бирга шуғулланишлари керак. Тан олиб айтайлик, ҳозирда биз ўз ўйинлари билан мухлис ва мутахассисларни қизиқтира оладиган легионерларга эга эмасмиз.

Статистик маълумотлар, эришилган ютуқлар ҳамда ўтган йил сўнггидаги тақдирлаш маросимида топширилган индивидуал совринлар айни дамда Драган Черан юртимиздаги энг яхши легионер эканига ишора қилмоқда. Черан Ўзбекистонда тўп суришни бошлаганига олти йил бўлди, аммо ўзбек клублари шу давр ичида савия борасида серб футболчиси билан рақобатлаша оладиган легионерга эга бўла олишмади. Ҳатто Черанга рақобатдош сифатида олиб келинган тажрибали ҳужумчи Эрен Дердийок ҳам кутилган самарани бермади. Қолган легионерлар орасидан маҳаллий футболчилардан бир бош устун турадиганини санаш учун бир қўл бармоқлари етарли.

Ҳа, сифатли легионерлар қиммат туради ва арзонлари билан ҳам вақтида ҳисоб-китоб қила олмайдиган клубларимиз учун ортиқча ваъз ўқишни фойдаси йўқ. Улар ҳам кўрпаларига қараб оёқ узатишади ва олиб келган легионерлари аксар ҳолларда шунчаки ўйнаб, ўз ҳақларини олиб кетиш учун келишади. Бундан эса фақат ўша футболчиларгина манфаатдор бўлади, холос. Аксига олиб, уларнинг ўрни яна ўша даражадаги футболчилар билан тўлдирилади. Асл муаммо эса кенг қамровли изланишлар олиб борадиган селекционерларни йўқлигидадир. Бизда уларнинг вазифаси мураббийларга топширилган. Мураббийларимиз эса серб диёри футболчиларига ошуфта бўлишган. Улар билан тузилган шартномадаги масъулият бўлса клуб гарданида. Сарфланган ҳаражатлар ўзини оқлайдими-йўқми, қизиғи йўқ. Фойда эса биз учун иккинчи Бразилия маъқомига кўтарилаётган Сербия фуқароси чўнтагида. Ўшанда ҳам ҳаммаси эмас, албатта... Энди савол, мураббийларимиз тавсифи билан айтганда серб футболчиларидек бўйдор ва жисмонан бақувват футболчиларни излаб топиш клуб мутасаддилари учун шунчалар қийин ишми? Ёки уларни ўзбек диёрига олиб келиш муаммоми? Назаримда, озгина ташаббускорлик, тиришқоқлик ва изланиш орқали Осиё, Африка, Америка ва ҳатто Европа қитъасидан ҳам юртимизга келаётган легионерлардан сифатли, арзон ва муҳими ёш футболчиларни топиш мумкин. Бу уддаласа бўладиган масала. Аммо афсуски, клубларимизда шу каби ишлар билан машғул бўладиган мутахассисларга «эҳтиёж» йўқ. Бўлган тақдирда ҳам бу мураббийлар зиммасидаги вазифа. Тўғрида, ойлигини огандан кейин ишлайдида... Ахир истеъдотлар изланадиган асосий мамлакат тайинку, ортиқча бош оғриқ кимга керак...

Бизда эса таклиф бор. Хабарингиз бор, март ойида юртимизда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Биздан бошқа дунёнинг исталган селекционер мураббийлари учун тайёр ярмарка. Нима учун биздан бошқа? Сабаби, ўтган йили мамлакатимиз яшил майдонларида ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида қитъамизнинг сараланган давлатлари термалари тўп сурди. Улар таркибидаги юзлаб футболчилардан бор-йўғи бир нафари Суперлигамиз етакчиси «Пахтакор»да қизиқиш уйғотди. Қолган жамоалардан эса садо чиқмади. Ишонинг, Ўзбекистонга келган ўша ёшлар орасида ҳозирги мураббийларимиз ўлчовига мос тушадиган ва ўзини кўрсата оладиган, энг муҳими Суперлигамиздан тушадиган таклифни янги чақириқ сифатида қабул қиладиган футболчилар топиларди. Аммо фурсат бой берилди. Ҳечқиси йўқ, юртимизда навбатдаги «ярмарка очилиши»га оз қолди. Бу сафар янада ёшроқ футболчилар ўзларини кўз-кўз қилишга келишади. Менинг назаримда, профессионал фаолиятининг илк поғоналарида турган футболчилар учун қитъамизда ўрта даражадан юқорироқ турувчи лигамизда тўп суриш яхши имконият. Боз устига вазият трансфер қилиш даражасигача етиб борадиган бўлса, улар у қадар катта суммага баҳоланишмайди. Футболчиларнинг ўзи учун эса пул муҳим эмас. Агарда ўзимизнинг қоракўзлардан бир бош устун футболчи топилса, уни таркибга қўшиб олиш орқали камида футболчининг бошқа жамоаларга кўчиб ўтиши ортидан келадиган машғулот компенсациялари орқали пул ишлаб олиш мумкин. Ундан ташқари ўзимизнинг ёшларни хорижлик тенгқурлари билан рақобатлашиши ўзига хос мотивация вазифасини ўтайди. Фикри ожизимча шундай. 27-30 ёшли ўрта даражадаги футболчини текинга олиб келиб, бир-икки йил катта пул тўлаб ўйнатиб яна текинга қўйиб юборгандан кўра, юқоридаги вариантни қўллаган яхши эмасми? Аслида, бу жуда кенг мавзу, қисқача мазмуни эса шу эди. Бу бир таклиф, холос. Клубларимиз тизимида футболчи танлашда ва кимни таркибга жалб қилиш масаласида мендан ўн чандон ақлли инсонлар иш олиб бораётганликларига ишонаман. Аммо...

Биз учун ўзимиз эътироф этиб, ўзимиз фахрланадиган футболчилардан кўра, бошқалар гапириб, биз фахрланадиган футболчилар ниҳоятда муҳим. Барчамиз вазиятларга креатив ёндашадиган, нозик ҳаракатлари билан ажралиб турадиган ўйини билан мухлисларга завқ бағишлайдиган ижрочиларни фақат телевизор орқали томоша қилишдан чарчадик. Ҳеч кимга «миясига чип жойланган роботлар» баҳси қизиқ эмас. Биз юқоридаги сифатларга эга футболчиларни майдондаги ҳаракатларини трибунадан ўтириб томоша қилишни, завқланишни хоҳлаймиз. Изланинг, ахтаринг мухлисларга бир ўйиндан кейингисигача етадиган илиқ таассуротлар туҳфа этувчи ҳалол ва қизиқарли футбол тақдим қилинг. Ундан ортиғи керак эмас. Футбол шахсий манфаатлар учун эмас, мухлислар учун ўйналишини унутманг. Агар сиз ҳам айнан шуни истасангиз истакни мақсадга айлантиринг. Мақсадни эса қадр­ланг.

ХУРШИДБЕК

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:00, 11.02.2023. Ўқилди: 2164 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.