Даврон Файзиев "Барселона" - "МЮ" ўйинига изоҳ берди
Таниқли журналист ва шарҳловчи Даврон Файзиев бугун бўлиб ўтадиган "Барселона" ҳамда "МЮ" жамоалари ўртасидаги ўйинга изоҳ берди.
"Тарихий кеча. Европа лигаси шу кеча томошабоплик бўйича чемпионлар лигасига рақобат қила олади. Чунки бугун ҳар қайси финалларни безайдиган жуфтлик ўзаро тўқнаш келади.
"Барселона" - "Манчестер Юнайтед". Ҳамкасблар бир овоздан ЕЛ тарихидаги энг ёрқин тўқнашув дея таъриф беришди. Гап фақат титуллар ва тарихда эмас. "Барселона" ва "МЮ" айни даврда энг кучли лигаларда зўр формага тушиб олишган ва ёқимли футбол намойиш этишмоқда. Улар энг кучли ҳолатида учрашишяпти. Фаворит йўқ, шунчаки икки буюк клуб тўқнашуви жараёндан завқ оламиз. Биргаликда." - деб пост қолдирди Файзиев.
Киритилди: 21:53, 16.02.2023. Ўқилди: 4275 марта. Фикрлар: 12 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).