Грэм Поттер бошқарувида «Челси» сўнгги 30 йилдаги энг ёмон натижасидан бирини қайд этмоқда
«Челси» клуби бош мураббий Грэм Поттер бошқарувида жамоа тарихидаги энг ёмон натижаларидан бирини қайд этмоқда.
"The Athletic" тарқатган хабарга кўра, Поттернинг дастлабки 24 та ўйиндаги ғалабалари 38 фоизни ташкил қилмоқда. Бу эса клубнинг сўнгги 30 мавсумдаги энг ёмон иккинчи натижаси ҳисобланади. Бу борада энг ёмон натижа 1993 йилда Гленн Ходдл томонидан қайд этилган — 21%.
Сўнгги 30 йилда «Челси»ни бошқарган мураббийларнинг дастлабки 24та ўйиндаги ғалабалар улуши қуйидагича бўлган:
1. Гленн Ходдл — 21%
2. Грэм Поттер — 38%
3. Руд Гуллит — 42%
4. Гус Хиддинк (2015 йилда жамоага иккинчи марта келганида, 22 ўйин) — 42%
5. Клаудио Раньери — 46%
6. Фрэнк Лэмпард — 50%
7. Жанлука Виалли — 54%
8. Рафаэль Бенитес — 54%
9. Андре Виллаш-Боаш — 63%
10. Жозе Моуриньо (2013 йилда жамоага иккинчи марта келганида) — 63%.
Манба: championat.com
Киритилди: 10:04, 18.02.2023. Ўқилди: 1348 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар