Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. Барча жамоаларнинг ўртача ёши: "Арсенал" бу борадаги биринчиликни "Саутгемптон"га бериб қўйди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Арсенал" таркиби жуда ҳам ёш. Шу билан биргаликда ҳозирда ажойиб спорт формада. Аммо яқинда қилинган трансферлар бу жамоанинг "энг ёш" мақомидан тушириб қўйди. Қуйида АПЛ жамоаларнинг ўртача ёши ҳақида сўз боради.

1. "Саутгемптон" – 24.2 ёш

Гэвин Базуну (21), Армель Белла-Кочап (20) ва Ромео Лавия (19) ёзги ойнада жамоага олиб келинганди. Бу трансферлар жамоанинг ўртача ёшини 25.4 дан 24.2 га тушишига сабаб бўлди. Шу туфайли ҳозир "авлиёлар" расман Англиядаги энг ёш жамоага айланди. Юқорида номлари қайд этилган жамоаларнинг бари "Челси"га қарши ғалабали баҳсда иштирок этганди.

2. "Арсенал" –24.3 ёш

Январда сотиб олинган Жоржиньо ва Леандро Троссардлар клуб ўртача ёшининг бироз ошишига сабаб бўлди. Шунга қарамай, тўпчилар чемпионлик учун курашаётган тарихдаги энг ёш жамоадир.

3. "Лидс" – 24.9 ёш

Жесси Маршнинг жамоадан кетиши қандай таъсир кўрсатишини билмаймиз. Аммо нисбатан анча ёш бўлган "Лидс" бугундан янги мураббий бўлмиш Хави Гарсия қўлида бўлади. Кўрамиз, у клубда нималарни ўзгартира оларкин.

4. "Лестер Сити" – 26.0 ёш

"Тулкилар"нинг январда сотиб олган учта футболчиси 20, 23 ва 24 ёш оралиғида эди. Бу эса жамоанинг умумий ўртача ёшига ижобий таъсир кўрсатди. Аммо Бренден Рожерс шогирдлари келаётган турда жиддий рақибга қарши майдонга чиқиши керак.

5. "Ноттингем Форест" – 26.1 ёш

АПЛ дебютанти ёзда 23 та футболчи сотиб олган ва шулардан 14 тасининг ёши 25 дан кичик эди. Шунга қарамай, "Манчестер Сити" билан ўтган сўнгги ўйинда "ўрмончилар" асосий таркибида 6 та 30 ёшдан катта футболчилар бўлган. Бу эса ўртача ёш кўрсаткичига таъсир қилган.

6. "Брентфорд" – 26.1 ёш

Англия пойтахти шундай жойки, бу ерда қария футболчиларга деярли жой йўқ. "Брентфорд" ҳам бундан мустасно эмас. Лондон клублари жамоа таркибини ёшартиришни давом эттирмоқда.

7. "Борнмут" – 26.1 ёш

Ёш жамоа ёш мураббий билан АПЛда қолиш учун қўлидан келганича кураш олиб бормоқда. Аммо ҳамма ўйинлар ҳам "олчалар" учун омадли бўлаётгани йўқ.

8. "Вулверхэмптон" – 26.2 ёш

Крейг Доусон, Марио Лемина ва Пабло Сарабиялар январ ойида сотиб олинганди. Бу нарса умумий ёш кўрсаткичининг кўтарилишига олиб келди.

9. "Эвертон" – 26.3 ёш

Амаду Онана ва Натан Паттерсон 21 ёшда. Дуайт Макнил эса 23ни қарши олган. Бу футболчилар ёзда харид қилинган. Шу орқали жамоа анча ёшарганди. Масалан, ўтган мавсумда ливерпулликларнинг ўртача ёши 27.1 бўлган.

10. "Челси" – 26.7 ёш

Жамоа эгаси Тодд Бёлининг мақсади "Стемфорд Бриж"да супер ёш-талантларни йиғишдан иборат экани айтилади. Аммо, шунга қарамай, "Челси" асосий таркибида Тиагу Силва каби "отахон" футболчилар бор (39 ёш).

Хўш қолган ўнта жамоанинг рўйхати қуйидагича кўриниш олган:

11. "МЮ" – 26.7
12. "Астон Вилла" – 26.8
13. "Брайтон" – 26.9
14. "Кристал Пэлас" – 26.9
15. "Манчестер Сити" – 27.2
16. "Ньюкасл" – 27.3
17. "Ливерпуль" – 27.4
18. "Тоттенхэм" – 27.6
19. "Вест Хэм" – 28.0
20. "Фулхэм" – 28.2.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 11:43, 22.02.2023. Ўқилди: 2370 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик