U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичи ўйинлари тақвими маълум қилинди
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги 1—18 март кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ, Сурия ва Индонезия билан биргаликда А гуруҳидан жой олган. Равшан Ҳайдаров шогирдлари 1 март куни Сурияга қарши баҳс олиб борса, орадан 3 кун ўтиб, Ироққа қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйин 7 март куни Индонезияга қарши бўлиб ўтади.
U-20 Осиё Кубоги-2023, "А" гуруҳи:
Ўзбекистон — Сурия 1 март, 19:00 (“Бунёдкор” стадиони)
Ироқ — Ўзбекистон 4 март, 19:00 (“Бунёдкор” стадиони)
Ўзбекистон — Индонезия 7 март, 19:00 (“Истиқлол” стадиони)
Мусобақада иштирок этадиган 16 жамоадан энг яхши 4 та терма жамоа Индонезияда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Индонезиянинг ўзи ярим финалга қадар етиб борса, чорак финалда мағлуб бўлган энг яхши натижага эга икки терма жамоа ўртасида баҳс ўтказилади ва ғолиб ОФК вакили сифатида мундиалга йўлланмага эга чиқади.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:27, 22.02.2023. Ўқилди: 6777 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).