Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Ливерпуль" еврокубокларнинг биринчи даврасида ютқазганидан кейин қандай жавоб берганди? (тарихдаги тўрт мисол)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Ливерпул"нинг ўз майдонида йирик, 5-2га "Реал"дан учраган мағлубияти ҳаммани ҳайрон қолдирди. Шунга қарамасдан, мерсисайдликларда вазиятни ўзгартириш имкони бор. Агар улар Мадридда учта гол фарқини йўққа чиқара олса, у ҳолда, ҳаммаси қайтадан бошланади. Юрген Клопп жамоасини нималарга қодир эканини биламиз. Қуйида бугунгига ӯхшаш тарихий фактларни келтириб ўтмоқчимиз.

"Реал" билан – 2021 йилда

2020-21 йилги мавсумда "Ливерпуль" "Реал" билан яна тўқнаш келишига тўғри келганди. Ўша пайтларда Клопп жамоаси жароҳатлар гирдобида қолган, "Энфилд"да эса кетма-кет уч марта мағлубиятга учраганди. Натан Филлипс ва Уильямснинг ёрдами билан баҳорга келиб, "қизиллар" ўзига келиб олишади ва 4 ўринга кўтарилади. Аммо бу ўнгланиш Зайниддин Зиданнинг "Реал"и учун етарли эмасди. 3-1 ҳисоби "Реал" майдонида мезбонлар фойдасига ҳал бўлади. Иккинчи давра ёпиқ эшиклар ортида, "Энфилд"да ўтказилади. Ҳисоб эса очилмайди. Афсуски, "Ливерпуль" сўнгги 6 та баҳснинг 4 тасида "қироллик клуби"ни мағлуб эта олмай келмоқда.

"Атлетико" билан – 2020 йилда

2018-2019 йилги мавсум чемпионлик билан тугайди. Янги йилда "Ливерпуль" учун чорак финалдаги рақиб Мадриднинг яна бир жамоаси бўлмиш "Атлетико" эди. Биринчи даврада Саулнинг ягона голи Симеоне жамоасига устунлик беради. Жавоб учрашуви Ливерпуль шаҳрида бўлади. Унда Фирмино ва Вийналдумнинг голлари мезбонларни олдинга олиб чиқади. Льоренте эса ҳисобни қисқартирган. Экстра-таймларда яна Льоренте катта саҳнага чиқади. Сўнгги сонияларда эса Мората гол уриб, "Атлетико"нинг кейинги босқич масаласини аниқ қилади. Ана шу ўйин, "Ливерпул"нинг, олдинда бора туриб, ютқазган сўнгги ўйини эди. Ундан кейингиси эса кечагина рўй берди.

"Барселона" билан – 2019 йилда

"Ливерпул"нинг иккинчи марта кетма кет финалга чиқиш умиди 2019 йилда "Барса" уйидаги ўйиндан кейин сўнгандек туюлганди. Суарес ва Мессининг голлари каталонияликларни 3 та гол фарқи билан олдинда боришларини таъмин этади. Иккинчи даврада Салаҳ ва Фирмино сафда бўлмайди. Шу сабабдан умид йўқдек туюлганди. Аммо Дивок Ориги катта саҳнага чиққанди. Александер-Арнольднинг узатмаси ва Оригининг дублини яхши эсласангиз керак-а?

"Вильярреал" билан – 2016 йилда

Юқоридаги воқеадан уч йил олдин "Ливерпуль" яна бир испан клубига қарши ўйнашига тўғри келади. Бу сафар Клопп жамоасига Европа лигаси ярим-финалида "Вильярреал" рақиб эди. Испаниядаги ўйин Адриан Лопеснинг голи орқали 1-0 ҳисобида "сариқ сувости кемаси" фойдасига ҳал бўлади. "Энфилд"да Сорианонинг автоголи ва Старрижнинг қаҳрамонлиги эвазига мерсисайд клуби олдинга чиқиб олади. Ўйинга мантиқий якунни Адам Лаллананинг голи қўйганди.

  

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 22:26, 22.02.2023. Ўқилди: 3912 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.