Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • 0:0
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • 0:1
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Милан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Пахтакор 5 12
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Бухоро 5 10
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 5 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор 3-1 ОКМК
5-тур Қизилқум 0-4 Нефтчи
5-тур Сурхон 3-1 Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Паралимпиада-2012. Хитойлик мутахассислар билан музокаралар олиб борилмоқда

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Паралимпиада
Рукн: Репортажлар
A A A

Лондон шаҳри (Буюк Британия)да ўтказилаётган XIV ёзги Паралимпия ўйинлари тобора поёнига етиб бормоқда. Бугун мусобақаларнинг 9 куни спортнинг 13 тури бўйича 48 та комплект медаллар ўйналиб, кўплаб жаҳон ҳамда Паралимпия ўйинларининг рекордлари янгиланди.

Мазкур мусобақаларда тажрибали спортчимиз Ҳусниддин Норбеков ҳам ғолиблик учун курашга киришди. Ўзбекистоннинг байроқдори бу сафар енгил атлетиканинг диск улоқтириш мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилди.

Маълумки, Паралимпия ўйинларида спортчилар ногиронлик даражасига кўра бир неча классификацияларга бўлинади. Ҳусниддин иштирок этган гуруҳда F37 ҳамда F38 классификациядаги жами 13 нафар спортчи, саралаш босқичидан мусобақаларга киришдилар. (Маълумот сифатида, F37 классификацияси кирган спортчилар оғирлиги 1 кг. бўлган дискни улоқтиришса,  F38 классификациясидан ўрин олганлар 1,5 кг. оғирликдаги дискни улоқтирадилар. Якунда F38 классификациядаги спортчиларнинг натижаларига 3 метр қўшилади. Масалан, ушбу классификациядаги спортчи дискни 51 метрга улоқтирса, бу кўрсаткич 54 метр деб қайд этилади. Ҳусниддиннинг классификацияси - F37)

Ўта муросасиз рухда кечган саралаш баҳсларидан 8 нафар спортчи ҳал қилувчи финал босқичига йўлланма олишди. Эътиборлиси, Паралимпия ўйинларининг медаллари учун курашни давом эттирадиган спортчилар орасида ҳамюртимиз Ҳусниддин Норбеков ҳам ўрин эгаллади. Бу Паралимпия ўйинларида биринчи бор иштирок этаётган спортчи учун юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Қувонарли томони, Ҳусниддин ҳал қилувчи босқичда ҳам номдор рақиблари билан муносиб кураш олиб борди. Учта уринишдан иборат бўлган мусобақада ҳамюртимизнинг энг юқори кўрсаткичи 52,05 метрни ташкил қилди. Афсуски, ушбу натижа совриндорлар сафидан ўрин эгаллаши учун бироз камлик қилди ва ҳамюртимиз якунда 4-ўринни эгаллади.

Мазкур мусобақаларда олтин медал эронлик Жавад Ҳарданига (F38) насиб этди. Унинг финал босқичидаги энг юқори натижаси 52,91 м. ни ташкил қилди. Паралимпия ўйинларининг қоидаларига кўра, ушбу натижага яна 3 метр қўшилди ва Жавад Ҳардани Паралимпия ўйинларининг ғолиблигини қўлга киритиш билан бирга, 1996 йилдан буён ўзгармай келаётган жаҳон рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди. Кумуш медалга хитойлик Донг Сиа (F37) 55,81 м. натижа билан сазовор бўлган бўлса, 54,02 м. натижани қайд этган  польшалик Томаш Блаткевик (F37) учинчи ўринни эгаллади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, спорт маликаси ҳисобланмиш енгил атлетика мусобақаларида шу кунга қадар Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган барча спортчиларимиз, ўта кучли рақобат остида кечган саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, ҳал қилувчи босқич мусобақаларида иштирок этишди. Бу ўз навбатида, мамлакатимизда спортнинг ушбу тури қай даражада ривожланиб бораётганлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари, делегация раҳбари Умиджон Аҳмаджоновнинг сўзларига қараганда, мамлакатимиз енгил атлетикачиларининг тажриба ва махоратларини янада ошириш ҳамда уларни навбатдаги йирик мусобақаларга муносиб тайёрлаш мақсадида хитойлик мутахассислар хизматида фойдаланиш режалаштирилаётган экан. Бу борада ҳатто дастлабки келишувга ҳам эришилган. Унга кўра XIV ёзги Паралимпия ўйинлари ниҳоясига етгач,  икки нафар хитойлик малакали мураббийлар (енгил атлетика ҳамда сузиш спорт турлари бўйича) билан тўрт йиллик шартномаларга имзо чекилади.

- Фаолияти давомида жуда кўплаб жаҳон спорти юлдузларини етиштирган ушбу тажрибали мутахассислар, спортчиларимизни бўлажак мусобақаларга тайёрлаш билан бирга, ўз тажрибаларини мураббийларимизга ҳам ўргатишади. Бу учун бир қатор мураббийларимизни улар бошчилик қиладиган терма жамоаларга ёрдамчи мураббий сифатида бириктирамиз. Бундан ташқари, Хитой делегацияси раҳбарияти билан бўлган музокараларда, келгусида спортнинг қатор турлари бўйича ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ҳақида ҳам маълум бир келишувга эришдик. Мақсад, дунёнинг етакчи терма жамоалари билан ўзаро тажриба алмашиб, халқаро майдонлардаги муваффақиятларимиз салмоғини янада ошириш, - дейди Умиджон Аҳмаджонов.

Умид қиламизки, юксак мақсадлар йўлида амалга оширилаётган ушбу ишлар ҳам тез орада ўз самарасини беради ва 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XV Паралимпия ўйинларида совриндорларимиз сафи янада кенгаяди.     

Шавкат Жалилов
Лондон шаҳридан махсус тайёрланди

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 14:09, 08.09.2012. Ўқилди: 5356 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик