Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 13.10.2026 00:00
      • Ковентри Сити
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 13.10.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:3
      • Севилья
  • Элит ОЧЛ
      • 13.10.2026 12:45
      • Ньюкасл Жетс
      • 1:3
      • Гамба Осака
      • 13.10.2026 15:00
      • Шангхай Порт
      • 1:1
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 13.10.2026 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 13.10.2026 15:00
      • Кёто Санга
      • 1:0
      • Ратчабури
      • 13.10.2026 17:15
      • Конган Ханой
      • 0:1
      • Кашима Антлерс
      • 13.10.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 0:1
      • Бейжинг Гуоан
      • 13.10.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 0:2
      • Ал-Ҳилол
      • 13.10.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • 1:2
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 14.10.2026 15:00
      • Кашива Рейсол
      • -:-
      • Порт
      • 14.10.2026 15:00
      • Виссел Кобе
      • -:-
      • Чонбук Моторс
      • 13.10.2026 18:45
      • Ас-Сийб
      • 0:3
      • Ал-Ҳуссайн
      • 13.10.2026 21:00
      • Ист Бенгал
      • 2:3
      • Аш-Шорта
      • 14.10.2026 12:45
      • Мельбурн Виктори
      • -:-
      • Сеул
      • 14.10.2026 17:15
      • Персиб
      • -:-
      • Конг-Виттел
      • 14.10.2026 18:45
      • Насаф
      • -:-
      • Ал-Ваҳда
      • 14.10.2026 21:00
      • Ал-Жазийра
      • -:-
      • Аркадағ
      • 14.10.2026 21:00
      • Кувайт СК
      • -:-
      • Холидия
      • 14.10.2026 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • -:-
      • Гол Гоҳар
      • 14.10.2026 21:00
      • Ат-Таъвун
      • -:-
      • Ар-Райян
      • 14.10.2026 21:00
      • Ал-Файсалий
      • -:-
      • Ан-Наҳда
      • 13.10.2026 21:45
      • Сабаҳ
      • 2:0
      • Славия
      • 13.10.2026 21:45
      • Ланс
      • 0:2
      • Спортинг
      • 13.10.2026 23:59
      • Галатасарой
      • 1:4
      • Барселона
      • 13.10.2026 23:59
      • Атлетико
      • 2:0
      • Ман. Юнайтед
      • 13.10.2026 23:59
      • Арсенал
      • 3:0
      • Лилль
      • 13.10.2026 23:59
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Наполи
      • 13.10.2026 23:59
      • Интер
      • 3:4
      • Брюгге
      • 13.10.2026 23:59
      • РБ Лейпциг
      • 1:0
      • ПСВ
      • 13.10.2026 23:59
      • Викинг
      • 3:3
      • Бавария

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 2 6
2 Истиқлол 2 6
3 Ал-Ҳилол 2 6
4 Шабаб ал-Аҳли 2 6
5 Ал-Аҳли (СА) 2 4
6 Ал-Қодисия 2 4
7 Нефтчи 2 3
8 Ан-Наср (СА) 2 3
9 Пахтакор 2 2
10 Аш-Шамол 2 2
11 Ал-Иттиҳод 2 1
12 Трактор 2 1
13 Ал-Ғарафа 2 0
14 Ал-Васл 2 0
15 Ал-Қува ал-Жавия 2 0
16 Ас-Садд 2 0

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Кашима Антлерс 2 6
2 Гамба Осака 2 6
3 Бейжинг Гуоан 2 6
4 Шангхай Порт 2 4
5 Жоҳор Дорул Таъзим 2 4
6 Тэжон Хана Ситизен 2 4
7 Виссел Кобе 1 3
8 Чонбук Моторс 1 3
9 Кёто Санга 2 3
10 Бурирам Юнайтед 2 1
11 Кашива Рейсол 1 0
12 Порт 1 0
13 Ратчабури 2 0
14 Конган Ханой 2 0
15 Поханг Стилерс 2 0
16 Ньюкасл Жетс 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
2-тур Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
2-тур Трактор 0-0 Аш-Шамол
2-тур Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
2-тур Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
2-тур Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
2-тур Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
2-тур Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
2-тур Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
2-тур Кёто Санга 1-0 Ратчабури
2-тур Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
2-тур Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
2-тур Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
2-тур Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

14/10 15:00 Кашива Рейсол - Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе - Чонбук Моторс

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2433 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2704 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      08:00 Велоспорт. Пролог. Мужчины и женщины.
      10:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      13:35 LIVE Велоспорт. Первый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      17:20 LIVE Велоспорт. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Джиро дель Венето. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:45 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Первый этап. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира. Финал.
      00:30 Яхтинг. Дух парусного спорта.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 24 часа Ле-Мана. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Тўпчилар»нинг Лига 1даги замбараги

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Франция чемпионати турнир жадвалида одатдагидек «ПСЖ» етакчилик қилмоқда.

Бироқ мусобақанинг етакчи тўпурари камтарин «Реймс» клубида ўйнайди. Топ-чемпионатлар бешлигида ҳозирча Эрлинг Холанд (27), Виктор Осимхен (19), Килиан Мбаппе (18), Гарри Кейн (18), Жонатан Дэвид (16) ва Виссам бен Йеддер (16)лар «Арсенал»дан ижарага олинган Фоларин Балогундан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлишган. 21 ёшли англиялик снайпер ҳисобида 15та гол бор. 2023 йилда Фоларин «ПСЖ» дарвозасини забт этиб (1:1), пешқадамдан қимматли очкони тортиб олди, «Лорьян»га қарши беллашувда хет-трикка эришди. Хуллас, «тўпчилар»нинг янги сермаҳсул замбараги касбдошларимизни қўлга қалам олишга мажбур этди.

Фоларин Балогун 

Нью-Йорк шаҳрида дунёга келди, 8 ёшли пайтидан «Арсенал» академиясининг ёрқин юлдузи

Балогунлар оиласи Лондонга кўчиб ўтганида Фоларин 2 ёшда эди. 8 ёшида уни «Арсенал» академиясига қабул қилишди. У академиянинг барча ёш тоифаларидаги жамоаларида доимо энг яхши тўпурарлар сафида бўлди. Шу билан биргаликда Фоларин Англия ёшлар терма жамоаларида тўп сурди. Ҳозирча бош терма жамоа таркибига жалб этилмаган. Балогун АҚШ, Англия ёки ота-боболари юрти бўлмиш Нигерия терма жамоаларидан бирини танлаш имкониятига эга. «Арсенал»нинг асосий таркибида фақат ЕЛ ва иккинчи даражали турнирларда майдонга тушган, АПЛга 2021/2022 йиллар мавсумининг старт беллашувида, коронавирус пандемиясининг оқибатлари туфайли кириб келди. Ўшанда Обамеянг ва Ляказетт хасталикка чалинишган, шу сабабли ёш ҳужумчига имконият беришганди. «Брентфорд»га қарши ўша ўйинда Балогун ўзини кўрсата олмади, лекин «тўпчилар»нинг ёшлар жамоаларида голеадорлик қобилиятини намойиш эта олди. Кейин «Мидлсбро»да ижара асосида тўп суриб, 3та гол ва шунча ассистни амалга оширди ва жамоага «МЮ» ва «Тоттенхэм»ни Англия Кубоги турниридан чиқариб юборишда ёрдам берди. Шундан кейин Фоларин АПЛ жамоалари эътиборига тушди - «Брентфорд» 5 млн. фунт таклиф қилди. «Арсенал» 8 млн.талаб қилгани боис, трансфер амалга ошмади ва «тўпчилар» ҳужумчини хорижий жамоага «сургун» қилишди.

Лига1да Фоларин қулай ҳудуддан чиқади ва гол уради. Ҳатто Анри қойил қолган

«Бутун фаолиятимни Лондонда ўтказдим. Шу сабабли бу ерда ҳаммаси мен учун янгилик бўлишини билардим. Мен тилни билмайман ва ўрганишга ҳаракат қиляпман. қулай ҳудуддан воз кечиб, жиддий синовдан ўтиш мен учун муҳим эди. Умид қиламанки, уринишларим зое кетмайди», - Балогуннинг катталарга хос мулоҳазаларини кузда Англияда ҳам, Францияда ҳам қайтадан чоп этишди.

Бунинг асосий сабаби шуки, Фоларин 6та ўйинда 5та гол урди, «Реймс» уни «ПСЖ»га ўтиб кетган Юго Экитик ўрнига олганди. Англиялик ҳужумчи ўта қисқа вақт ичида франциялик касбдошидан устун эканлигини исботлади. Экитик ўтган мавсумда 10та гол урганди, Балогун Янги йилгача шунча голни расмийлаштиришга улгурди.

Яна бир эътиборли жиҳат шуки, мавсум аввалида «Реймс» муаммоли жамоа эди - дастлабки 11 турда атиги битта ғалабага эришди. Ҳатто замбаракнинг сермаҳсуллиги ҳам вазиятни ўзгартира олмади.

Янги бош мураббий Вилл Стилл келганидан кейин ижобий ўзгаришлар юз берди. 30 ёшли мутахассис раҳбарлигида жамоа мағлубиятсиз тўп сурмоқда. Фоларин ҳам янада эркин ҳаракатланиш имкониятига эга бўлди. Янги мураббий уни етакчи ҳужумчи позициясига тушира бошлади, унгача олдинги чизиқда ҳужумчилар жуфтлиги тўп сураётганди. Натижада Балогуннинг имкониятлари кўпа­йиб, у янада хавфли снайперга айланди. Ҳозир «Реймс»нинг ички чемпионатдаги голларидан 50 фоизга яқини (34 - 15)  Фоларинга тегишли. Топ-чемпионатлардаги ҳеч қайси футболчи ўз жамоаси хирмонига шунчалик улуш қўша олмаган. Мураббий ва шогирд ўзаро инглиз тилида мулоқот қилишади. Бироқ Стилл жамоада кимдир бошқалардан ажралиб туришига йўл қўймайди: бошқа ўйинчилар қатори Балогун ҳам устозидан француз тилини ўрганмоқда. Лекин жиддий уринишлари ҳозирча яхши натижа бермаяпти.

Балогундаги тараққиёт ҳатто Тьерри Анридек афсонани ҳам қойил қолдирди. Англия футболида ёрқин из қолдирган франциялик машҳур ҳужумчи собиқ жамоасидан ижарага олинган ёш касбдошининг юксак салоҳияти ва лига танлашдаги жасурлигидан ҳайратда эканлигини эътироф этди.

Кейин Балогун «ПСЖ»га гол урди. Чемпион дарвозасига урган голини Фоларин Анри услубида нишонлади. Ижтимоий тармоқларда бунга қуйидагича изоҳ берди: «Учрашув бошланиши арафасида Тьерри билан суҳбатлашгандим. Унга бўлган ҳурматимни фақат шундай изҳор этишим мумкин эди».

«Арсенал» Балогунни сотиши мумкин. Ғояда маъно бордек

Рисоладагидек савияли лигадаги муваффақиятли ижара мавсумидан кейин Фоларин «Арсенал»га қайтиши ва имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Бироқ бу осон эмас. Ҳозир унинг позициясида Габриэль Жезус, порлаётган Эдди Нкетиа ва яқинда харид қилинган Леандро Троссардлар банд этишган. Балогун мавсумни Лига1нинг энг яхши тўпурари мақомида якунлаганида ҳам, қадрдон жамоасида жиддий рақобатга дуч келиши аниқ. Январда «Реймс» Фоларинни харид қилишга уриниб кўрди, аммо «тўпчилар» таклифни рад этишди. Ҳужумчининг шартномаси 2025 йилгача мўлжаллангани боис, навбатдаги мавсум муҳим аҳамият касб этади. Инглиз матбуотининг маълумотига кўра, лондонликлар Фоларинни рисоладагидек баҳода сотиб юбориш вариантини кўриб чиқмоқда. Тўғри, ҳужумчини яна ижарага бериш варианти ҳам йўқ эмас. Бироқ бунинг учун амалдаги шартнома муддатини узайтириш талаб этилади. Балогун навбатдаги «сургун»да қандай ўйнашидан қатъий назар, харидор унинг баҳосидан чегирма беришни талаб қилади. The Goal муаллифи Чарльз Уотт мазкур вазиятда ҳужумчини шу йилнинг ёзида, трансфер қиймати кўтарилган даврда сотиш керак, деб ҳисобламоқда. Ўз вақтида Жо Уиллок «Ньюкасл»га 25 млн. эвазига йўл олганди. Замбаракнинг ўзи ҳозирча бу ҳақда бош қотирмаяпти. Унинг асосий мақсади - мавсумни камида 20та гол билан якунлаш.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:00, 14.03.2023. Ўқилди: 1928 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик