Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азамат Абдураимов: «Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ҳозир барчанинг фикр-у, ҳаёли Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашувига қаратилган. Дастлабки иккита ўйинда бир очко жамғардик. Корея бўлса 100 фоизли натижага эришиб турибди.

Бу беллашувда бизни ғалабадан бошқа ҳеч қандай натижа қониқтирмаслигини ҳамма яхши тушуниб турибди. Шунинг учун фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Мутахассислар ҳам бу борада терма жамоамизга омад тилашяпти. Биласиз, Ўзбекистон ушбу рақибга қарши бир неча бор тўп сурган. Лекин аксарият учрашувларда улар ғалаба қозонишган. Айни пайтда «Андижон» клубини бошқараётган Азамат Абдураимов ҳам Жанубий Кореяга қарши бир неча ўйнаган ва унутилмас учрашувларни ўтказган. Бу сафарги учрашув олдидан унинг фиклари билан қизиқдик.  

-    Азамат Берадорович, Ўзбекистонни Жанубий Кореяга қарши жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Сиз ушбу рақибимиз ҳақида нималарни айтган бўлардингиз?

-   Аввало шуни айтишим керакки, Жанубий Коеря қитъамиздаги энг кучли жамоа саналади. Қолаверса, улар Япония билан бирга охирги пайтларда жаҳон чемпионатларида мунтазам равишда иштирок этиб келмоқдалар. Умуман, илгари Кореяда Анатолий Бишовец, Гус Хиддинк, Дик Адвокат каби тажрибали мураббийларнинг ишлаб пойдевор қўйиб кетганлиги бугунги кунда ўзининг самарасини беряпти. Бу жамоа ўз тарихига эга бўлган терма жамоадир. Уларда юқори савиядаги футболчилар бор. Мисол учун Парк Жи Сун кўп йиллар мобайнида «Манчестер Юнайтед» клубида муваффақиятли иштирок этди. Жанубий Корея термасини яхши ўйинчи тарк этса ҳам унинг ўрнига муносиб футболчи етишиб чиқяпти. Уларда авлодлар алмашинуви яхши йўлга қўйилган. Кучли ўйинчилар кетса ҳам жамоа кучсизланиб қолаётгани йўқ. Чунки ёшлар билан жуда яхши ишлаяптилар. Яна шуни ҳам айтмоқчиманки, Жанубий Корея чемпионати кучли кўринишга эга. У ерда юқори савиядаги легионерлар тўп суришади. Клублари ҳам кучли. Шунинг эвазига ҳам терма жамоа энг кучлилардан бири бўлиб турибди. Бизни бўлажак учрашувда жуда кучли рақиб кутиб турибди. Бу биз учун ҳал қилувчи ўйин бўлади.

-   Кореяликларни 1994 йили Хиросимадаги Осиё ўйинларида сизнинг ягона голингиз эвазига бир марта ютганмиз. Ўшандан бери уларни мағлубиятга учрата олмаяпмиз. Сиз бунинг сабабини қандай изоҳлайсиз?

-   Хиросимадаги Жанубий Коеря ҳам энг кучлилардан бири эди. 1994 йили улар Осиё ўйинларига келишдан олдин жаҳон чемпионатида қатнашишганди. Ўшанда Германия, АҚШ каби кучли гуруҳдан жой олганди. Ўшанда улар Германия терма жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашган. Табиийки, Корея Осиё ўйинларига фаворит сифатида келганди. Лекин бизнинг таркибимиз ҳам яхши ўйинчилардан ташкил топганди. Ўша учрашувда биз ғалабани кўпроқ хоҳладик ва бунинг учун жонбозлик кўрсатганмиз. Энг асосийси, омад туфайли ғалаба қозонгандик. Ҳозирги Жанубий Кореянинг ҳар бир чизиғи кучли ҳолатда. Шунинг учун уларга қарши ўйнаш осон бўлмайди. Жамоа жуда тезкор ўйнайди. Ҳар бир футболчи индивидуал борасида ҳам катта маҳоратга эга. Аммо терма жамоамиз ҳам охирги йилларда ўсишга эришди. Ўйлайманки, кореяликларни ютса бўлади. Осиё Кубогида кучли тўртликдан жой олди ва бу бежизга эмас. Айнан ўша мусобақада ҳам учинчи ўрин учун курашда Жанубий Кореяга қарши ўйнаган. Гарчи ютқазган бўлса-да, ёмон таассурот қолдиришмаган. Футболчиларимизнинг ҳам савиялари ошиб боряпти.

-    Мутахассис сифатида айтингчи, Жанубий Кореяни ниманинг ҳисобига ютиш мумкин?

-   Юқорида айтганимдек, рақибимизнинг ҳар бир чизиғи кучли ўйинчилардан ташкил топган. Уларга қарши асосийси яхши ва тўғри тактика танланиши керак. Бу борада Миржалол Қосимовнинг ўйлаб қўйганлари бор. Муҳими, кореяликларга қарши ҳужумкор ўйин кўрсатишимиз лозим. Биз учун плюс томони шуки, ўз майдонимизда миллионлаб мухлисларимиз олдида ўйнаймиз. Бу эса албатта жамоамизга ёрдам беради. Иложи борича хатоларга йўл қўймаслик керак. Мураббийлар штаби рақибни яхшилаб ўрганиб чиқишган. Шунга яраша тўғри тактика танланса бўлди. Шундагина ғалаба қозонишимиз мумкин.

Таркибимизда муаммолар бор. Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Виталий Денисов, Шавкат Муллажонов, Баҳодир Насимов каби ўйинчилар жароҳат туфайли ўйнай олишмайди. Бу биз учун катта йўқотишми?

-  Тўғри, етакчи ўйинчиларимиз ёрдам бера олишмайди. Бу катта йўқотиш, айниқса Жанубий Корея билан ўйинда! Денисов, Муллажонов каби футболчиларнинг ўрнини бемалол боса оладиган йигитларимиз бор. Лекин Одил Аҳмедов ҳақиқий етакчи эди. Аммо мураббийлар уларнинг ўрнига бошқа футболчиларни жалб қилди. Умид қиламизки, уларнинг ўрнини боса оладилар. Муҳими, ҳимояда хато қилмаслигимиз лозим. Гарчи етакчи ўйинчиларимиз жароҳат туфайли майдонга туша олишмаса-да, бизда ҳужумкор ўйин кўрсата оладиган ўйинчиларимиз бор. Сервер Жепаров, Тимур Кападзе ҳужумкор ўйин кўрсатишга қодир. Олдинги чизиқда Александр Гейнрих, Улуғбек Бақоев сингари моҳир ҳужумчиларимиз бор. Албатта, Баҳодир Насимов бўлганида ҳам ёрдам берган бўларди. Рақибга озгина бўлса ҳам имконият бериш керак эмас. Мураббий жароҳатланганларнинг ўрнига майдонга тушадиган футболчиларга албатта имконият беради. Шунинг учун улар ўзларини кўрсатишлари керак.

-   Сиз Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишига қанчалик ишонасиз?

-   Терма жамоамиз анчадан бери жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этиб келмоқда. Айтишим керакки, Ўзбекистон бошқаларга ўхшаб ёмон қатнашмайди. Албатта, мен жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман. Негаки, Миржалол Қосимовда тажриба анча ошди. Қолаверса, у кўпни кўрган ва ўзи ҳам бундай турнирларда кўп иштирок этган. Бундан ташқари унга Шуҳрат Мақсудов яқиндан ёрдам беряпти. Мен уларга ҳам ишонаман. Тўғри, Ўзбекистон олдига ҳамиша юксак вазифалар қўйилади. Лекин олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмадик. Жаҳон чемпионатининг охирги саралашини мағлубият билан бошлаганимиздан кейин раҳбарият бош мураббийни алмаштирди ва ўрнига Миржалол Қосимовни тайинлади. Афсуски, ўз майдонимизда Эронга ютқазиб қимматли очколарни йўқотдик. Лекин шундан кейин керакли ўзгариш амалга оширилди. Қосимов ўзига билдирилган ишончни оқлай олади. У мураббий сифатида ҳам анча ўсишга эришди. Олдимизда ҳали олтита ўйин турибди. Ҳаттоки, гуруҳда учинчи ўринни эгалласак ҳам имкониятимизни сақлаб қолган бўламиз. Ҳозирги таркибимиз анча шаклланган. Олдинги саралаш баҳсларида қатнашган футболчилар ҳам бор.        
 

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 15:18, 11.09.2012. Ўқилди: 4874 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.