Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон ҳали бўш келмайди!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўйин бироз эҳтиёткорона бошлади. Ҳар иккала жамоа ташаббусни бериб қўйишни истамасди. Аммо вакилларимизнинг иштиёқи баланд экани кўриниб турганди.

Ўйиннинг 13-дақиқасида Улуғбек Бақоев икки нафар ҳимоячининг йиқилиб тушганидан фойдаланиб, дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолди ва тўпни посбоннинг устидан ошириб қўйишга ҳаракат қилди. Аммо зарба бироз кучсизроқ бўлгани учун ҳимоячи унга етиб келиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Айнан ўша бурчак тўпи гол билан якунланди. Тўп дарвозабон майдончасининг яқин бурчагига йўллади. Сервер Жепаров унинг йўналишини бироз ўзгартирди. Кореялик ҳимоячи эса тўпни боши билан дарвоза киритиб юборди.

22-дақиқада терма жамоамиз ажойиб имкониятга эга бўлди. Сервер Жепаров майдон марказидан Жасур Ҳасановни олдинга ташлади. "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси бир ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтиб, қулай вазиятда турган Турсуновни тўп билан таъминлади. Санжар эса икки нафар ҳимоячини алдаб, 10 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон эса тўпни муштлари билан уриб майдон ташқарисига чиқариб юборди.

36-дақиқада Улуғбек Бақоев ён қанотдан узатиб берилган тўпни майдон марказидан эгаллаб олиб, бир ўзи дарвоза томон югура бошлади. Майдоннинг нариги томонида эса Жепаров очилаётганини кўрган "Иртиш" футболчиси тўпни унга етказишга уринди. Аммо марказий ҳимоячи тўп қайтариб қолишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлимни ғолиб сифатида тарк этиш терма жамоамиз учун муҳим эди. Аммо бўлим сўнггида ишлаб олинган стандарт вазиятни голга айлантиришди. Нестеров тўпга чиқишда хато қилди ва кореяликлар сардори бош билан тўпни дарвозага йўллади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 2 дақиқани терма жамоамиз руҳий жиҳатдан анча оғир ўтказишди. Олдинда эса вазиятни ўнглаш ва керакли сўзларни топиб айтиш учун Миржалол Қосимовда 15 дақиқа бор!

Иккинчи бўлим
ўйин бошида кичик ташаббус меҳмонлар томонида бўлди. Бунинг натижаси ўлароқ ва Ли Донг Гук ўз тажрибасига суяниб, икки нафар нафар ҳимоячимиз орасидан тўпни дарвозага йўллади. Унга етказилган тўпни Артём Филипосян бош билан уриб юборишнинг уддасидан чиқа олмади. Оддий хато ва оддий гол.

Терма жамоамиз орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас ҳисобни тенглаштиришга муваффа бўлди. Иккинчи гол ҳам бурчак тўпидан сўнг дарвоза тўридан ўрин олди. Сервер Жепаров кўтариб берган тўпни Санжар Турсунов яқин бурчакдан туриб дарвозага йўллади!

Миржалолнинг тактикаси, қолаверса мухлисларнинг талабларидан кейин Александр Гейнрих майдон туширилди. Саша майдонга тушиши билан гол уриши мумкин эди. Аммо зарба беришга биро-о-о-о-з кеч қолди. Сервер Жепаров жарима майдончаси ичида туриб тўпни ажойиб тарзда етказиб берганди.

Урилган голдан кейин терма жамоамиз руҳий устунликка эришиб, кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Уларнинг орасида Гейнрих ва Жепаров ижросида хавфли бурчак зарбалари ҳам бўлди. Кейинчалик эса ташаббус меҳмонлар томонига ўтди. Ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқа ичида эса Корея ҳам, Ўзбекистон ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Игнатий Нестеров қаҳрамонлик кўрсатиб, кореялик футболчи билан бирга бир вазиятда зарбани қайтарди. Ўз навбатида Санжар Турсунов ҳам ўйин қаҳрамони бўлиши мумкин эди. Жепаров узатган тўпни Гейнрих бош билан орқага узатворди. Турсунов эса зарба бериш ўрнига пас беришга қарор қилди. Секин берилган тўпга эса Кападзе оёғини чўзмади (Турсуновнинг ўзи зарба беради деб ўйлади шекилли).

Шундай қилиб, ўта қизиқарли кечган ўйин жанговор дуранг билан тугади — 2:2!

ЖЧ-2014 САРАЛАШ. 4-босқич.
ЎЗБЕКИСТОН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - 2:2 (1:1).
Голлар: Сервер Жепаров (14), Санжар Турсунов (59) — Квак Тэ Хью (45), Санжар Турсунов (59)
Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов (40), Артём Филипосян (80)
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Артём Филипосян, Жасур Ҳасанов (Вагиз Галиулин 81), Сервер Жепаров, Фозил Мусаев, Улуғбек Бақоев (Александр Гейнрих 65), Санжар Турсунов, Темур Кападзе, Акмал Шораҳмедов, Шоҳрух Гадоев
Жанубий Корея: Чжунг Сунг Рёнг, Парк Чжу Хо, Квак тхэ Хью, Ха Дэ Сунг, Ким Бо Кюнг, Ли Чунг Ёнг, Ли Кюнг Хо, Ли Чжун Су, Го Йо Занг, Ки Сёнг Ёнг, Ли Донг Гук.
Бош ҳакам: Бенжамин Жон Уильямс (Австралия)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:57, 11.09.2012. Ўқилди: 9186 марта. Фикрлар: 86 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик