Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сўнгги соатларда ушалган орзу

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Ливерпул»ни «Реал» ва «МЮ»дек грандлардан афзал кўрган «Сельта» ярим ҳимоячиси Стефан Байчетич ниҳоят, янги жамоасида майдонга тушиш имкониятига эга бўлди.

Шу тариқа испаниялик серб ўғлони Фабиньони захира ўриндиғига «елимлаб» қўйди. Мерсисайдлар ёш иқтидор соҳибини 2020 йил арафасида, Буюк Британия ЕИни расман тарк этишига, АПЛ эса 18 ёшдан кичик бўлган хорижий футболчиларни харид қилмаслик хусусидаги янги қонунни кучга киритишига атиги бир неча соат қолганида харид қилишганди. «Ливерпуль» академиясининг директори ва скаутлар ўта тезкорлик эвазига бу юмушни уддаладилар. Томонлар ўртасидаги бир неча ойга чўзилган музокаралар ниҳоясига етиши арафасида «Сельта» вакиллари Стефан учун «Реал» ва «МЮ» кўпроқ маблағ таклиф этганини айтишган, «Ливерпуль» 16 ёшли ўсмир учун қўшимча 240000 фунт тўлашга мажбур бўлганди.

Байчетич ва унинг отасининг трансферга муносабатини испан клуби академиясининг мураббийи қуйидагича изоҳлади: «Ливерпуль» қайсидир бошқа ўйинчини эмас, айнан Стефанни харид қилишини билдирди. Унинг отаси ўғли Англияда ва фақат «Ливерпуль»да тўп суриш ниятида эканлигини айтди. Улар бирор марта бўлсада, «МЮ» ёки «Реал»ни тилга олмадилар. Улар фақат «Ливерпуль» вакиллари билан мулоқотда бўлишди. Стефан ва отаси Испанияда фақат «Сельта»да, хорижда фақат «Ливерпул»да ўйнашга қарор қилишганди».

Байчетич ва Тьяголар тақдири туташиб кетган

Уларнинг оталари - Мазиньо ва Срдан 1996|1997 йиллар мавсумида «Сельта»да ёнмаён тўп суришган. «Ливерпуль»­да бу икки футболчи яхши муносабатда бўлишди, Тьяго ёши улуғ ва тажрибали ўйинчи сифатида Байчетични ўз раҳнамолигига олди. Орадан бир неча йил ўтгач, Стефан ва Тьяго «Валь Минор» футбол академиясида таҳсил олганликлари аён бўлди. Алькантара «Барселона»га ўтишидан аввал 2003-2005 йилларда, Стефан эса 2009-2012 йилларда академия жамоаларида тўп суришган, кейин Байчетич «Сельта» сафидан жой олганди.

Мазиньолар оиласи футболчилик фаолиятидан кейин Рио-де-Жанейрода истиқомат қилган ва Вигога йўл олиш арафасида болалар футбол билан шуғулланишлари учун жамоа топишга уринган. Якунда Мазиньо «Валь Минор»ни танлаган. Клубга Тьяго билан биргаликда туғишган укаси Рафинья ва амакиваччаси Родриго ҳам қабул қилинган. Родриго ҳозир «Лидс» шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу ҳақда «Валь Минор»нинг собиқ мураббийи ва Байчетичнинг ўзи «Ливерпуль» билан 2027 йилгача мўлжалланган шартномани имзолаганидан кейин ҳикоя қилди: «Бу ўта ажойиб воқеа. Чунки биз Вигодаги жажжигина академияда, ўзим туғилган шаҳарда тўп сургандик. Бу ҳақда Тьягога айтганимда, у ҳам ҳайратда қолди. Ўта қизиқ воқеа. Менимча, отам унинг отаси билан гаплашмаган. Энди бир тасаввур қилинг: яқинда биз миттигина шаҳарда эдик, ҳозир бу ерга келиб қолдик!»

«Ливерпуль»нинг асосий таркибидан Байчетич фақат жорий мавсумда жой олди

Стефан жорий мавсумда «Ливерпуль» мухлисларининг юзларида табассум югуртирган сабаблардан бири. 18 ёшли ярим ҳимоячининг ўйинлари кутилганидан ҳам ёрқинроқ бўлмоқда. Даставвал уни марказий ҳимоячи позицияси учун харид қилишганди. Бироқ у тобора кўпроқ майдонга тушиб, юқорига одимламоқда. Ўтган йилнинг ёзида «Ливерпуль»нинг мураббийлар штаби ёш иқтидор соҳибини Осиёдаги мавсумолди йиғинига олиб кетди. У ерда Стефан ўзининг ижобий хислатларини намойиш этди ва кучли таассурот қолдирди. Унинг устунлиги сифатида тўп билан ишончли ҳаракатланиши, иккала оёғидан унумли фойдаланиши, олис масофаларга диагонал узатмаларни амалга ошириши ва ҳаводаги курашда самарали ўйнашини келтириш мумкин. қисқаси, таянч ярим ҳимоячиси учун керак бўлган фазилатларга эга. Мавсумолди тайёргарлиги якунида ўртоқлик учрашувларида самарали ўйин кўрсатган Байчетични профессионал шартнома билан мукофотлаб, асосий таркибда олиб қолишди, ёшлар жамоасига қайтариб юборишмади. «Ливерпуль» таркибидаги расмий дебютини Стефан «Борнмут»га қарши беллашувда, «қизиллар» 9:0 ҳисобида олдинда боришаётган паллада нишонлади.

Фабиньонинг спорт  формаси Байчетичга ўйин амалиётини совға қилди

Бразилиялик таянч ярим ҳимоячисига нима бўлганлиги мавсумнинг илк кунидан бошлаб Юрген Клопп мураббийлар штаби учун жумбоқ бўлиб қолмоқда. Ўз позициясида дунёнинг энг сара ўйинчиларидан бири бўлган Фабиньо ўз ўйинини йўқотиб қўйгани туфайли «Ливерпуль» ўйинларининг сифати пасайиб кетди. Шу сабабли мураббий ўз эътиборини Байчетичга қаратиб, унга ўйин амалиёти бера бошлади. Ёш иқтидор устози ишончини оқлашга киришди ва 17-тур доирасидаги «Астон Вилла»га қарши баҳсда гол урди. Ҳозир Стефан «Ливерпуль» сафида гол урган учинчи энг ёш футболчи. У илк голини нишонлаганида 18 ёш, 65 кунлик эди. Фақат Майкл Оуэн ва Раҳим Стерлинг Стефандан кичикроқ пайтларида дебют голларини амалга оширишган. Шундан бери асосий таркибдан жой олган испаниялик серб жамоа етакчилари сафига кўтарилди. Буни Юрген Клопп ва жамоадошлари кўп эътироф этишди. Мерсисайд дербисидаги ғалабадан (2:0) кейин Муҳаммад Салоҳ ёш жамоадоши хусусида шундай деди: «У ажойиб йигит ва савияли ўйинчи, доимо бор куч,маҳорати билан тўп суради. Таркибимизда майдонга тушганидан бери, Стефан энг яхши ўйинчи мақомида ўйнаяпти. Мана шу ишонч билан доимо олға интилишидан умидворман».

«Эвертон»га қарши учрашувда бош мураббий таянч ярим ҳимоячиси позициясида ишончли тўп сурган дебютант шогирдига саккизлик ролини топширди. Байчетич бу сафар ҳам устози ишончини оқлади ва «қизиллар» сафидаги энг яхши ўйинчилар сафида бўлди. Тьяго жароҳат олгани боис, ЕЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги «Реал»­га қарши беллашувда Байчетич майдонга тушди. Кейинги ўйинларда ўрта чизиқда ўзгаришлар юз берган тақдирда ҳам, Стефан унинг асосий бўғини бўлиб қолса, ажабланмаймиз.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:38, 22.03.2023. Ўқилди: 2355 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик